UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади" Янгиликлар

Сухроб Нуруллоев: "Насаф" бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай олади"

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун ОФК кубогидаги юришини бошлади.

Қирғизистоннинг "Олой" жамоасига қарши кечган ўйинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва бу ҳисобда ҳам акс этди, 4:0. "Насаф"нинг ўйиндаги илк голига захирадан майдонга тушган Сухроб Нуруллоев муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Нуруллоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.


- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин қийин бўлади. Футболчиларда ҳаяжон бўлиши табиий. "Олой" билан кечган тўқнашувда ўйин ҳам, ҳисобдаги устунлик ҳам "Насаф" томонида бўлди. Мазкур баҳс жамоа учун қай даражада осон ва қийин ўтди?

- Мусобақадаги илк ўйинимиз бўлгани учун озгина қийналдик. Боз устига жамоамиздаги аксарият футболчилар бундай турнирда илк бор иштирок этаётганди. Биринчи бўлимда бир нечта яққол голли вазиятлардан фойдаланганимизда босимдан ҳалос бўлардик. "Олой" шундай ўйнашидан хабаримиз бор эди. Голдан сўнг ўйинимиз янада очилиб кетди. Бу дастлабки баҳс. Ғалаба тарихда қолди. Энди навбатдаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз зарур.

- Халқаро турнирлардаги биринчи ғалаба ҳамма жамоага турлича таъсир қилади. Қайсидир клубда футболчилар хаддан ташқари руҳланиб кетишади ёки аксинча эътибор бермай, ўйинни унутиб эътиборни жамлаб олишади. Йирик ҳисобдаги ғалаба "Насаф"га қайси томонлама таъсир қилади?

-  Олдимизга ҳар бир ўйинда яхши натижа кўрсатиш ва гуруҳдан чиқиш мақсади қўйилган. Худо хоҳласа буни амалга ошириб мухлисларни хурсанд қиламиз. Юқорида таъкидлаганимдек бор эътиборимиз кейинги ўйинга қаратилган. 

- Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Хўжанд" ва "Олтин аср" ўзаро дуранг ўйнашди. "Насаф"нинг гуруҳ босқичидаги асосий рақобатчиси қайси жамоа бўлади?

- Гуруҳ босқичи битта ўйинлардан иборат бўлгани учун барча бор кучи билан майдонга чиқмоқда. Қайсидир жамоани кучли ёки кучсиз демайман. Биз фақат ўз ўйинимизни ўйлашимиз лозим. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак бугунгидан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика