UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  65 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  1 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

“Сурхон”да барвақт ғойиб бўлган Владимир Бубаньянинг ўзи нима дейди? Янгиликлар

“Сурхон”да барвақт ғойиб бўлган Владимир Бубаньянинг ўзи нима дейди?

Бугун сайтимиз орқали “Сурхон” жамоасининг сербиялик легионери Владимир Бубаньяни муддатидан аввал клуб лагерини тарк этгани хусусида хабар бергандик.

Кейин бу ҳақда ҳамкасбимиз Фахриддин Рўзиев ўз муносабатини билдириб, фикрларини баён этганди. Биз эса мавзуни давом эттирган холда, Бубаньянинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик.

- Сизни яқинда худди яна ўтган йилгидек “Сурхон” жамоасидан кутилмаганда ғойиб бўлганингизни эшитдик. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ўзингиз ҳам яхши билсангиз керак, “Сурхон”да молиявий муаммолар бор. Ойлик маошларимни ўз вақтида ололмагач, ватанимга қайтишга қарор қилдим. Чунки оилам ҳозир Сербияда. Шунинг учун мен ҳам йил якунига қадар ўзимизнинг чемпионатда ўйнашни лозим топдим.

- “Сурхон” билан амалдаги шартномангизни қачон бекор қилиб улгурдингиз?
- Шу йилнинг 20 июль куни эркин агентга айланганман. Сўнгра Сербиядаги маҳаллий “Novi Pazar” жамоаси билан мавсум сўнггига қадар келишувга эришдим.

- Собиқ жамоангиз раҳбарияти билан учрашиб, қолиб кетган пуллариз бўйича батафсил гаплашиб олганмисиз?
- Бу борада яна конкрет келишувга эришмаганмиз. Ҳар доимгидек оғзаки гаплар.



- Жамоани тарк этишингизнинг асосий сабаби молиявий муаммолар билан боғлиқми ёки кўпинча захирада қолиб кетишингиз ёқмадими?
- Албатта пулларимни ўз вақтида ололмаганим туфайли кетдим жамоадан.

- Мураббийлар билан муносабатингиз қандай эди? Наҳотки улар Сизни жамоада олиб қолишни истамаган бўлса?
- Бу борада муаммо йўқ эди. Мураббийлар билан муносабатим ажойиб бўлган.

- Сир бўлмаса “Сурхон”да қанча миқдорда пулларингиз қолиб кетди?
- 30-40 минг АҚШ доллари атрофида.

- Келаси мавсум Сизга яна Ўзбекистон клубларидан таклифлар бўлса, ортга қайтишингиз мумкинми?
- Насиб қилса, январь ойида Тошкентга қайтаман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика