UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

«Сурхон» ва Жавоҳир Эсонқулов — аслида, ким кимдан қарз? Янгиликлар

«Сурхон» ва Жавоҳир Эсонқулов — аслида, ким кимдан қарз?

18 cентябрь куни Сурхондарё томонлардан турли хил хабарлар чиқа бошлади.

Воқеа нима ҳақида?

Ижтимоий тармоқларда «Сурхон» клуби футболчиси Жавоҳир Эсонқулов 3 киши томонидан дўппослангани ҳақида айтиб берган видеолавҳа тарқалди. Унда футболчи клуб директорининг ўғли, жамоа сардори Асрор Ғофуров ва клубнинг спорт директори Абдумажид Тоиров томонидан дўппосланганини таъкидлаган.

Клуб эса Эсонқулов жамоа раҳбарининг кабинетига кираверишдаги деворга уни ҳақорат қилувчи сўз ёзиб қолдирганлигини маълум қилиб, фақат иккита футболчи ўртасида муштлашув бўлганини айтди. Шунингдек, собиқ футболчи шартнома бекор қилинган бўлсада, клуб офисига доимий ташриф буюриб, яна қўшимча пуллар талаб қила бошлагани айтилган. 

Футболчининг рафиқаси уни дубинкалар билан калтаклаганини таъкидламоқда.

Воқеа иштирокчилар ва масъуллар нима дейди?

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев мазкур нохуш ҳолат юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилинганини билдирди.

«Сурхон» жамоаси сардори Асрор Ғофуров ҳам мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, «бизни ушлаб турди, тўрт киши урди», деган нарса бўлгани йўқ. Асрор Ғофуровнинг айтишича эса «қўли кўзига сал қаттиқроқ» тегиб кетган. 

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилади.

Аслида, ким кимдан қарз?

Бугун «Сурхон» клуби матбуот хизмати Жавохир Эсанкуловнинг «Сурхон» клубидан олган иш ҳақилари тўғрисида батафсил маълумотни тақдим этди. Унда бир қатор қизиқарли рақамларни кўриш мумкин.

Шартнома 2021 йилнинг 1 февралидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар тузилган. Жавохир Эсонкуловнинг 1 ойлик оладиган ойлик миқдори 5 млн 682 минг сўмни ташкил қилган. 12% даромад солиғини олиб ташлаганда футболчи ҳар ойда 5 млн 160 сўм олиши керак. Шунингдек, футболчи агарда мавсум сўнгида клуб 1-10 ўринларнинг бирида якунласа 95 млн қўшимча бонус сифатида пул олиши кўрсатилган. 2022 йилда клуб 1-8 ўринланинг бирида якунласа, унга яна қўшимча 95 млн бонус пули берилиши кўрсатиб ўтилган. 

Агар клуб икки мавсумда ҳам 11-14 ўринларни эгалласа футболчига мазкур сумма берилмайди. 

Шунингдек, футболчи ҳар бир натижа келтирган ўйинда 1 млн сўмдан 8 млн сўмгача мукофот пули олиши белгиланган. 

«Сурхон» клуби ва Жаврхир Эсанкулов билан тузилган меҳнат шартномаси 12 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган ва футболчи ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги тўғрисидаги бекор қилиш вароғига қўл қўйган.

Жавохир Эсанқулов 12 июлга қадар 27 млн 600 минг сўм пул олган. Демак, футболчи февраль ойидан 1 июлига қадар 25 млн 800 минг сўм олиши керак бўлган, аммо футболчи 27 млн 600 минг сўм олган. +11 кун қўшилса 5 млн 160 минг / 31*11 = 1 млн 774 минг 250 сўм. 

«Жами Эсонкулов олиши керак бўлган сумма – 26 млн 775 минг 050 сўм, футболчи олган сумма 27 млн 600 минг. Демак якуний ҳисобни олсак 27 млн 600 минг – 26 млн 775 минг 050 сўм = 842 минг 950 сўм. Футболчи Жавохир Эсанкулов клубдан ортиқча 842 минг 950 сўм олган», — дейилган маълумотда. 

27 млн 600 минг сўмдан 26 млн 775 минг 050 сўм айирилганда натижа 824 минг 950 ни кўрсатяпти.


«Сурхон» ким қарздор эканлигини кўрсатиб берди. Шу ўринда бир маълумот: клуб 18 сентябрь куни берган баёнотида «Сурхон» клуби ва жамоанинг собиқ футболчиси Жавоҳир Эсонқулов ўртасида тузилган меҳнат шартномаси 21 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинганлиги айтилган. Бугун берилган маълумотда эса меҳнат шартномаси 12 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинганлиги айтилган. 

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика