UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  0 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   1 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  2 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  3 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  2 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  10 13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  5 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  17 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  11 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  9 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   34 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  19 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  3

«Сурхон» — «Навбаҳор» ўйини ўтказиладими? Янгиликлар

«Сурхон» — «Навбаҳор» ўйини ўтказиладими?

Бу ҳақда ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўзининг Телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидагиларни баён қилди.

Икки кун давомида энг кўп берилган савол. Жавобини эса ўзимиз ҳам билмаймиз. Билишимиз учун "Сурхон" футболчиларининг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишимиз керак. Ҳозирча маълумотни кўпи билан 21 июль тушга қадар кутишга мажбурмиз. 

U-21 ўйини нима бўлади? Вазиятдан келиб чиқиб, учрашув параллел ўтиши ёки асосий таркиб жамоаларидан бир кун кейинга режалаштирилиши мумкин. 

Нега "Бунёдкор" учрашуви қолдирилганди-ю, бунисини кутябмиз? Чунки "Бунёдкор" футболчисида вирус аниқлангани ҳамда клубнинг Бухорога қарши ўйини арафасида бизда вақт йўқ эди. Бугун билган бўлсак, эртага жамоага йўлга чиқиши керак эди. "Биз Бухоро" футболчиларининг соғлиғини ўйлаб, учрашувни бекор қилдик. 

"Сурхон" — "Навбаҳор" ўйинида нима сабабдан "Навбаҳор" мезбон бўлиб қолди? Наманган клуби водийдан йўлга чиқиб, Термизга бориши керак эди. Чилла вақтида темир йўл ёки самолётсиз бу нақадар азоб эканини биласиз. Шунинг учун ҳам шартнома таклифи Навбаҳордан чиққан бўлиши катта эҳтимол. Бундан биринчи галда улар манфаатдор эканидан келиб чиқиб, югур-югурни ўз бўйниларига олишган. Адолат юзасидан иккинчи учрашув ҳам Тошкентда ўтишига келишиб олишган. Вазият оғир вақтда икки клуб ўзаро келишса-ю, ПФЛ бунга қаршилик қилиши инсофданми? Биз инсофли бўлдик. Кимдир биздан мантиқ қидираётган бўлса, маълумот учун, биз барча жамоага марказлашган чемпионат таклифини бериб, уни ташкиллаштиришга тайёр эканимизни билдирдик, 5 та мезбон жамоани ташкилий масалаларга ёрдам беришга кўндирдик. Бироқ вилоят жамоалари буни рад қилишди ва биз уларнинг фикрларини ҳурмат қилдик, кимнидир нимагадир мажбурламадик. 

Клубларни базага “қамаш” яхши эмасми? Яхши албатта, бошида шундай бошладик. Аммо доимо шундай давом этиши қийин. Биринчидан, футболчилар ҳам одам, уларнинг руҳий кечинмалари ҳам бор. Иккинчидан бутун бир жамоани мутассил базада ушлаб туриш ҳазилакам маблағ талаб қилмайди. Учинчидан базага “қамаш” билангина улар вирусдан тўла ҳимояланмайди. Фаррош бўладими, ошхона ҳодими ёки яна кимдир вирусни опкирмаслигига кафолат йўқ. 

Ҳолат қанақа? Ҳозиргача уч клуб ҳақида аниқ маълумотларимиз бор. Вирус юқтирган футболчилар изоляцияга олинган. Аниқ тасаввур учун эса имконият кам. Масалан, "Бунёдкор" аъзолари ҳақида ҳали ҳам тўлиқ маълумот олмаганмиз. "Навбаҳор" эса бир неча соат ичида барча маълумотни тақдим этишга эришганди. 


Мусобақани тўхтатиш керакми? Вирус чиқиши табиий ҳолга айланган. Германия ёки бошқа чемпионатлар қайта тикланганидан кейин ҳам вирус аниқланган ҳолатлар бўлди. Улар янгиланган регламент бўйича иш кўриб, мусобақани давом эттиришди. Бироқ биздаги вазият билан Германияни солиштириб бўлмайди. Муқобил рагламентни биз клублар раҳбариятига тақдим этдик. Ҳали уни тасдиқлатиш масаласи бор, бу осон эмас. Тушунишимча, тасдиқлайдиган кишиларнинг ҳам ҳозир футболдан кўра муҳимроқ мингта муаммоси бор. 


Мусобақани тўхтатиш халқаро натижалар, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва шунга ўхшаш масалаларга таъсир ўтказади. Ҳозир вирус юқтириб олиш хавфи барчамизда бор, яъни, турнир тўхтатилиши футболчиларни вирусдан ҳимояланмайди. Чунки айрим футболчилар оила аъзоларидан юқтиришди. Биз эҳтиёт бўлишимиз, барча нарсани талаб этилаётгани каби бажаришимиз керак. Ҳеч нарса соғлигимиз каби бебаҳо эмас.


Биз ишчи-ходимларнинг 60 фоизини онлайн режимда ишлашга ўтказганимизга 10 кундан ошди. Таҳминан 7-8 ходим билан икки катта мусобақани давом эттиришга ҳаракат қиляпмиз. Рухсат этилган вақтларда ишга келиб-кетамиз, уйингда ўтир дейилаётган кунларда уйдан ишлаймиз. Муҳими, жамоалар сафарларга бориб келишида муаммолар юзага келмаслиги учун меҳнат қиляпмиз, амаллаяпмиз. 


Хуллас, ҳар кунимиз, ҳатто соатимиз янгилик. Биз барчангизга ва оила-аъзоларингизга соғлиқ, хотиржамлик тилаймиз. Бало дунёни тезроқ тинч қўйишини сўраймиз. Ҳаракат ва изланишни давом эттирамиз. 



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика