"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди
01 апр 2019 20:07
Янгиликлар
"Сурхон" матбуот хизмати Мўминжонов борасида изоҳ берди
«Сурхон» футбол клуби матбуот хизмати ушбу маълумотни рад этиб қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистонда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон эркин фикрлашга, сўз эркинлигига, эркин яшаш ва ҳаёт кечириш ҳуқуқига эга!
Мўминжонов футболдан маълум муддатга четлатилган. Лекин, бу дегани - Мўминжонов футбол кўриш ҳуқуқига эга эмас дегани эмас. Термизга келиб томошабин сифатида футбол кўриб кетган бўлса - бу унинг иши. Тўғрида, бир умр умрини футболга бағишлаган, шогирдлар чиқарган мутахассисга футболдан четда юриш қийинчилик туғдираётган бўлиши мумкиндир. Бу унинг хатоси!
Шунингдек, "Сурхон" футбол клубининг матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛ томонидан чиқарилаётган қарорларни ҳурмат қилишини такидлаб, "Сурхон"га оид интернетда чиқаётган хабарларга ишонмасликка чақирган.
Агар "Сурхон" матбуот хизмати хабарини асослик деб биладиган бўлсак, бундай паллада "Сурхон" - "Динамо" учрашуви якунига етганидан кейин техник зонада футболдан четлатилган мураббийни эркин ҳаракат қилишини олдини олмагани учун ПФЛ ўз комиссарига нисбатан чора кўриши лозим бўлади. Сабаби мутахассис айнан икки жамоа ечиниш хоналари ўртасида эркин ҳаракатланаётганини кўришимиз мумкин. Бундай зоналарда махсус карточкага эга бўлган кишиларгина ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади.
Фикрлар