UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

"Сурхон” 2020 йилги мавсум олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Сурхон” 2020 йилги мавсум олдидан янги бош мураббий ва футболчиларни таништирди

Бугун Термиз шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида “Сурхон” профессионал футбол клуби кенг жамоатчилик учун янги мавсум олдидан янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари ва клуб раҳбарияти иштирок этишди.

Учрашув аввалида Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Чори Раҳмонович Бегимқулов сўзга чиқиб ўтган мавсум кўнгилдагидек ўтгани жамоа кучли олтиликка киргани бу йил ОЧЛга йўлланма олиши кераклиги ҳақида тўхталди. Бу мавсум вилоят ҳокими футболга катта эътибор қаратиб жамоага ҳар томонлама шароитлар яратиб бераётганлиги, хусусан, жамоанинг уй стадиони бўлмиш “Сурхон” стадионининг ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо ҳал этилиб, апрель ойидан бошлаб учрашувлар кечки вақтда бўлиши ҳақида тўхталди.



Тадбирда клуб директори Ҳасан Рўзиев Жамоага бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб Шавкат Абдухўжаев тайинланганлигини эълон қилди ва жамоанинг тайёргарлиги ва янги мавсумдаги режалари ҳақида тўхталди. Шундан сўнг жамоага таклиф этилган футболчиларга жамоа либослари тақдим этилди.

Тадбир давомида "Сурхон" футболклубига келиб қўшилган янги футболчилар кенг оммага таништирилди. Улар "Сурхон" сафида қуйидаги рақамларда тўп тепишади:

11 – Александр Касьян
45 – Акбар Тўраев
8 – Шерзод Каримов
27 – Азиз Ибрагимов
16 – Нуриддин Ҳасанов
7 – Ҳусниддин Ғофуров
32 – Жаҳонгир Меҳмонов
17 – Сардор Сулаймонов
15 – Нурмуҳаммад Номозов
99 – Сарвар Солиев




Асқар Эшмўминов тайёрлади

фото: Собитжон Ходжамқулов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика