UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  0 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  4 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

"SuperMokh Cup 2015". Тақдирлаш маросимидан фотожамланма Янгиликлар

"SuperMokh Cup 2015". Тақдирлаш маросимидан фотожамланма

7-13 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида "SuperMokh Cup 2015" мусобақаси ўтказилди.

Турнир U-12 ва U-13 ёш тоифасида ташкил этилиб, унда жами 40та жамоа иштирок этди. Иштирокчилар орасида "Бунёдкор" футбол мактабининг 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам бор эди ва мусобақада муносиб қатнашишди.

U-13 ёш тоифасидаги финал баҳсида Англиянинг "Манчестер Сити" ва Испаниянинг "Райо Валлекано" жамоалари ўзаро куч синашишди. Қизиқарли кечган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида англияликлар 5:4 ҳисобида ғолиб чиқишди.

2003 йиллар ўртасидаги финал учрашувига Малайзия жамоалари  - "Малайзия пумалари" ва "Малайзия пантералари" жамоалари куч синашишди. Ўйинда "патералар" ғолиб чиқишди.

Қуйидаги ҳаволаларда мусобақанинг тақдирлаш маросимидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

(Турнирда иштирок этиш учун жуда кўплаб Малайзиядаги футбол мактаблари мурожаат этишган экан. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам мусобақага қўйилмади. Бироқ ташкилотчилар тақдирлаш маросимига Малайзиянинг барча футбол мактабларини таклиф этишиб, уларга медаллар ва махсус кубок топширишди)


("SuperMokh Cup 2015" мусобақасида иштрок этолмай, якунда худди ғолиблардек тақдирланган жамоалардан бири)

("SuperMokh Cup 2015" мусобақасида иштрок этолмай, якунда худди ғолиблардек тақдирланган жамоалардан яна бири)

(Мусобақа ғолиблари учун аталга совринлар)

("SuperMokhCup 2015" чемпиони учун аталга олтин медаллар)

(Барча иштирокчи жамоаларга мана шундай эсдалик совғалари топширилди)

(Малайзия спорт ишлари вазирига "Бунёдкор" вакиллари томонидан топиширлган зарбоп тўн ва дўппи жуда ярашди)

(Малайзия спорт ишлари вазири "Динамо" (Загреб, Хорватия) менежерига эсдалик совға топширмоқда)

(Совға алмашиш "Сувон Самсунг" жамоаси вакиллари билан)

("SuperMokh Cup 2015" мусобақаси ўтказилган майдонлар эгасига футболни ривожлантириш учун қўшган ҳиссаси учун 1 млн. Малайзия рингити (таҳминан 240 минг АҚШ доллари) хадя қилинди)

(Турнирнинг энг яхши футболчиси - "Манчестер Сити" тарбияланувчиси)

(U-13 ёш тоифасидаги вице-чемпион - "Райо Валлекано", Испания)

("SuperMokh Cup 2015" U-13 чемпиони - "Манчестер Сити", Англия)

(Мусобақани ёритиб борган ОАВ вакиллари Малайзия спорт ишлари вазиридан интервью олишмоқда)

("SuperMokh Cup 2015". 2003 йиллар чемпиони - "Малайзия пантералари")

(Мусобақа бош котиби ва бош ҳакамига ҳам "Бунёдкор" вакиллари миллий қадриятларимизни акс эттирувчи совғаларни топширишди)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика