UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  9 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7

Суперлиганинг илк лауреатлари аниқланди (тур шарҳи, статистика) Янгиликлар

Суперлиганинг илк лауреатлари аниқланди (тур шарҳи, статистика)

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур ўйинларига кеча якун ясалди.

Дастлаб ортда қолган тур тафсилотлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Янги мавсумни очиб берган баҳс Навоийда "Қизилқум" ҳамда "Андижон" ўртасида кечди. Айнан мазкур беллашув орқали дуранглар сериясига старт берилди. Меҳмонлар вакили Ойбек Қиличев томонидан киритилган голга "Қизилқум"дан Шерали Жўраев жавоб тўпини йўллади - 1:1.

Қизилқум

Шерали Жўраев - 72'

Суперлига. 1-тур

08/03/2019, 17:00

1
:
1
Тугади

Андижон

Ойбек Қиличев - 30'

45'
90'
46'  Бекзод Ғанижонов (Шерали Жўраев)
62'  Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов)
72'  Шерали Жўраев
72'  Элгужа Григалашвили
85'  Миржалол Қосимов
30'  Ойбек Қиличев
45'  Ильдар Маматказин
45'  Ойбек Қиличев
53'  Дониёр Исмоилов (Фарҳод Бекмуродов )
56'  Фарҳод Бекмуродов
57'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов)
62'  Бобуржон Аманов
84'  Аброр Хусинов (Фарҳод Мираҳматов)

Суперлигага қайтарилган "Динамо" ва "Насаф" қарама-қаршилигида ҳам томонлар муроса кўчасини танлашди. Дилшод Саитовнинг узоқдан киритган ажойиб голига собиқ "насафчи" Амиржон Сафаров жавоб беришди уддасидан чиқди - 1:1.

Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)


Олмалиқда кечган АГМК - "Бухоро" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади. Айнан мазкур баҳсда турдаги ягона қуруқ сериялар қайд этилди.

ОКМК

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 18:00

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'
46'  Шаҳбоз Умаров (Зоҳир Пиримов)
72'  Санат Шихов (Шоҳназар Норбеков)
76'  Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов)
90'  Ғуломҳайдар Ғуломов
62'  Иван Нагаев (Фирдавс Асадов)
68'  Владимир Баенко
69'  Эргаш Исмоилов (Жамолиддин Убайдуллаев)
86'  Асадбек Собиржонов (Достон Ибрагимов)


Сурхондарёга қайтган катта футбол ва Суперлигада қайтарилган яна бир жамоа "Сурхон" ўз уйидаги байрамни "Металлург" билан биргаликда нишонлади. Бекободликлар меҳмон бўлган баҳсда дастлаб мезбонлар тезкор гол киритишган бўлса, меҳмонлар ўйин финишига яқин мувозанатни тиклашди. "Сурхон"нинг фарғоналик ҳужумчиси Шерзод Ҳакимов томонидан урилган голга "Металлург"дан ҳимоячи Аббос Отахонов жавоб берди - 1:1.

Сурхон

Шерзод Ҳакимов - 7'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 13:00

1
:
1
Тугади

Металлург

Аббос Отахонов - 89'

45'
90'
7'  Шерзод Ҳакимов
26'  Шерзод Каримов
41'  Аюбхон Номанов
70'  Шерзод Каримов (Абдулазиз Юсупов)
78'  Абдуқаҳҳор Хожиакбаров
80'  Шавкат Саломов (Аброр Исмоилов)
18'  Станислав Андреев
41'  Сервер Жепаров
54'  Иброҳим Йўлдошев (Баҳром Абдураҳимов)
61'  Сергей Тумасян (Зоҳид Абдуллаев)
72'  Сервер Жепаров (Муҳаммад Исаев)
83'  Шавкат Муллажонов
86'  Аббос Отахонов
89'  Аббос Отахонов


Водий дербиси тарихидаги аҳамиятли ўйин. Аҳамиятлиси шундаки, водий дербиси энди пойтахтга кўчди. Стадионларида майдонни яхшилаш ишлари олиб борилаётган ҳар иккала жамоалар ўртасидаги баҳс Тошкентдаги ТТМЙИ ўйингоҳида ўтказилди. "Навбаҳор" мезбонлик қилган мазкур баҳсда дастлаб ижарада турган уй эгалари ҳисобни очишди. Мазкур вазифани Остон Ўрунов чиройли уддалади. Лекин "Қўқон-1912" жамоаси бунга ўз муносабитини Шаҳбоз Эркинов томонидан киритилган гол билан билдирди - 1:1.

Навбаҳор

Остон Ўрунов - 22'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 15:00

1
:
1
Тугади

Қўқон-1912

Шаҳбоз Эркинов - 67'

45'
90'
22'  Остон Ўрунов
22'  Иван Соловьёв
46'  Иван Соловьёв (Шаҳзод Шайманов)
59'  Аббос Ғуломов (Эльман Тагаев)
77'  Абдужамол Исроилов
84'  Абдужамол Исроилов (Азиз Ибрагимов)
48'  Шаҳбоз Эркинов
62'  Иқбол Маликжонов (Жамшид Ҳасанов)
67'  Шаҳбоз Эркинов
71'  Суҳроб Бердиев (Милош Николич)
81'  Қувондиқ Рўзиев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Жавоҳир Эсонқулов


Шу тариқа Суперлиганинг янги мавсумидаги кетма-кет 5 ўйинда ғолиб жамоа топилмади. Лекин шу куни Жиззахда ўтган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" баҳсида мазкур серияга нуқта қўйилди.

Лушан ва Абрамов ўртасидаги дуэлда ҳам ҳаммаси дурангга қараб кетаётганда майдон эгалари бунга кўнишмади. Дастлаб Достон Тошматов томонидан киритилган гол "Сўғдиёна"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Лекин иккинчи бўлимда "Бунёдкор" Санжар Қодирқулов томонидан урилган гол эвазига мувозанатни тиклади. Аммо ўйин сўнггида ҳимоядаги хато ва "Сўғдиёна" вакилларининг аниқ ҳаракати мавсумдаги илк ғалабани расмийлаштириш учун етарли бўлди. Ўтган мавсум жамоа таркибида дебют қилган ва чемпионат кашфиётларидан бирига айланган Ойбек Нурматов бу сафар ўз номини янада машҳурлатиш учун қаттиқ бел боғлаганини ўзининг муҳим голи билан тушунтирди - 2:1.

Сўғдиёна

Достон Тошматов - 22', Ойбек Нурматов - 90'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 18:00

1
:
2
Тугади

Бунёдкор

Санжар Қодирқулов - 63'

45'
90'
22'  Достон Тошматов
22'  Шаҳбоз Жўрабеков
57'  Достон Тошматов
60'  Элёр Орифов
69'  Достон Тошматов (Ойбек Нурматов)
72'  Шохруз Норхонов (Иззат Абдуллаев)
90'  Ойбек Нурматов
90'  Санжар Рашидов
90'  Иззат Абдуллаев
23'  Хуршид Ғиёсов
52'  Абдулла Абдуллаев
57'  Дилшод Аҳмадалиев
62'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов)
63'  Санжар Қодирқулов
63'  Улуғбек Абдуллаев
79'  Жасур Жалолиддинов (Сардор Азимов)
90'  Нурилло Тўхтасинов


Мавсумнинг энг муҳим қарама-қаршилиги, яна бир дерби, турнинг марказий тўқнашуви, чемпионлик йўлидаги икки принципиал рақиб - "Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги баҳс кеча ўтказилди. Амалдаги чемпион ва вице-чемпионнинг ўзаро ўйини илк турдаёқ юзага келди.

Мазкур ўйинда амалдаги чемпион эътибори билан қаралса, нисбатан "Локомотив" фаворитдек кўринди. Лекин ўйин тарафлама ва жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ўртага тушадиган бўлса, унда "Пахтакор"га нисбатан фаворит номи ишлатилди. Ўйинда эса жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ва кучи яққол сезилди. Черан-Машарипов-Сергеев учлиги иштирокидаги комбинацион ҳужумни Игорь ўзининг аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади. Орадан кўп утмай Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида белгиланган 11-метрлик "нуқта"дан Черан аниқ фойдаланди. Орадан кўп ўтмай голдан руҳланган Черан илк турдаёқ нафақат турнинг, балки чемпионатнинг безагига айланишга даъвогарлик қиладиган нозик дидли голни киритди. Жарима майдончаси ташқарида Достон Ҳамдамовдан тўпни қабул қилиб олган Черан бирозгина ўз чегарасини тарк этган Илёсовнинг устидан "парашют" услубида тўпни тўрга "жойлаб" қўйди. "Локомотив" эса ниҳоят учинчи ўтказиб юборилган голдан кейин уйғонди. Захирадан майдонга туширилган Арслонмурот Аманов ўйинни бироз жонлантирди ва якунда Ҳошимовнинг қанотдан берган узатмасидан сўнг жамоаси учун престиж голини йўллади ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Пахтакор

Игорь Сергеев - 53', Драган Черан - 61', Драган Черан - 63'

Суперлига. 1-тур

16/03/2019, 18:00

1
:
3
Тугади

Локомотив

Арсланмират Аманов - 73'

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

45'
90'
53'  Игорь Сергеев
53'  Жалолиддин Машарипов
54'  Егор Кримец
61'  Драган Черан
63'  Драган Черан
63'  Достонбек Ҳамдамов
69'  Хожиакбар Алижонов
72'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
80'  Садриддин Абдуллаев (Сардор Собирхўжаев)
88'  Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов)
10'  Азизбек Амонов
29'  Диёр Туропов
46'  Азизбек Амонов (Ҳусниддин Ғофуров)
50'  Даврон Ҳошимов
60'  Жамшид Искандеров
61'  Жамшид Искандеров (Арсланмират Аманов)
66'  Темурхўжа Абдухолиқов
68'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
73'  Арсланмират Аманов
73'  Даврон Ҳошимов
90'  Ҳусниддин Ғофуров


Шу тариқа Суперлигада дастлабки тур якунланди.


Тур фактлари:

* Ўтказилган 7 учрашувда жами 15та гол киритилди.

* Мезбонлар 9та гол, меҳмонлар 6та гол уришди.

* Ўтказилган 7 учрашувда 5 дуранг қайд этилди.

* Мезбон жамоаларидан "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" ғалаба нашидасини сурди.

* Меҳмонда ўйнаган ҳеч бир жамоа ғалаба қозона олмади.

* Илк турдан кейин фақатгина "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" очко йўқотмади. 

* Илк турдан кейин фақатгина "Бунёдкор" ва "Локомотив" очко олмади.

* Энг кўп гол Тошкент дербисида киритилди - 4

* Фақатгина Олмалиқда мухлислар гол кўришмади.

* Биринчи турдан кейиноқ 14 жамоадан 12таси очко ишлашни уддасидан чиқди.

* Биринчи турдан кейиноқ 14 жамоадан 12таси очко йўқотди.

* Фақатгина АГМК ва "Бухоро" ўз дарвозасидан гол ўтказмади.


Тур лауреатлари


Тур мухлислари - "Пахтакор"

Биринчи турда кўплаб учрашувларда мухлислар ташриф табиийки яхши кўрсаткични ташкил қилди. Футбол баҳорини соғиниб қолган мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ўйинларидан завқ олиш учун стадионга отланишганини гувоҳи бўлдик. Лекин энг кўп мухлис келган ва муҳит тарафлама ажойиб кўринишда бўлган Тошкент дербисини безаган ишқибозлар тур лауреатига муносиб кўрилди. Айнан "Пахтакор" мухлисларининг стадионга қайтиши эътирофга лойиқ кўрилди. Ташриф жиҳатдан ҳам "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувида энг кўп мухлис келгани қайд этилди - 17555.

Тур голи - Драган Черан

Биринчи турда чиройли голлар кўп бўлди. Лекин танловда яққол пешқадамлик қилган ҳар тарафлама нозик бўлган гол Черан томонидан урилди. Жавоҳир Илёсовнинг устидан "парашют" услубида ташлаб қўйилган гол ижро жиҳатдан ҳам, чиройлилиги ва масофаси эътибори билан ҳам идеал урилди. Шу боисдан ҳам бу борада Черанга Ўрунов, Қиличев ёки Саитовнинг киритган голлари рақобат туғдира олмади. Супер голни томоша қилиш учун қуйидаги линкка ўтинг - "CA" телеграм канал


Тур иқтибоси: "ЎФАнинг қандай ишлаш услубини тушунмаяпман. Бу ерда фақат чиройли гапиришни дўндиришаркан"

Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Андрей Канчельскис кескин фикрларини яширмади ва иқтибосга айланган қуйидаги жумлаларни айтиб ўтди.

"Чемпионат бошланиши жуда чўзилиб кетди. ЎФА доим ўзгаришлар қилаверади. Ҳозир ҳам тушунарсиз ҳолат. Иккинчи тур ўйини 20 кунлик танаффусдан кейин бошланади. Тушунмайман, ЎФА қандай ишлашади? Умуман улар нимани исташади, тушунмайман. Кейинчалик қандай ишлашади, билмайман. Ҳеч нима тушунарсиз. Чемпионат бошланди. Лекин яна танаффус. Кейинги ўйинни яна 20 кун кутишимизга тўғри келади. Биринчи маротаба бундай ҳолатга дуч келишимиз. Мен бундай ташкилотнинг ишлаш услубини тушунолмаяпман. Бу ерда чиройли гапиришни дўндиришаркан. ЎФА ҳам масалан. Бейжиклар, бўйинбоғ, ўйинга 1,5 соат қолганида келиш шарт. Лекин стадионлар ёки майдонлар йўқ. Биз шудгорда футбол ўйнаяпмиз. Бу тўғрими? Аввал кичик муаммоларни ҳал этиш керак. Кейин каттароғига ўтилади.  Лекин бу ерда шундай ишлашади, шундай қоидалар бор. Демак шунга риоя қилиб ишлаймиз ва яшаймиз", - деди Андрей Канчельскис. 

- Кейинчалик ПФЛ мутахассис билан боғланиб, унинг бу гапларини ҳаяжон таъсирида айтилганини эълон қилди.


Тур дарвозабони - Хуршид Хўжаев

Тан олиш керак, биринчи турда дарвозабонлар орасида ёрқин ўйин кўрсатиб, жамоаси натижасига таъсир кўрсатган киперлар кузатилмади.

"Навбаҳор" дарвозабони Ўткир Юсупов, "Сурхон" кипери Асилбек Омонов турни анча яхши ўтказишди. Кўплаб вазиятларда жамоаси жонига оро киришди. Бу тарафлама турда энг фаол ўйнаган дарвозабонлар айнан Омонов ва Юсупов бўлди. Лекин айнан ҳар иккала дарвозабоннинг ўтказиб юборган голдаги хатолари тур лаурети бўлишга тўсқинлик қилди. Чунки айнан натижага таъсир қилган хато бўлгани учун ҳам бу икки кипердан бири лауреат бўлолмади. Узоқ танаффусдан кейин сафга қайтган ва жароҳатидан фориғ бўлган Хуршид Хўжаев Олмалиқдаги ўйинда АГМК уюштирган ҳужумларда ишончли ўйнади. Гарчи унинг дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазиятлар содир этилмаган бўлсада, дарвозабон бутун ҳимояни бошқаришда ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлигини сақлашда яхши ўйнади. Шу боисдан ҳам турнинг энг яхши кипери масаласида Хуршид Хўжаев ғолиб деб топилди.


Тур мураббийи - Шота Арвеладзе

Биринчи турда атига иккита жамоа ғалаба қозонди. Жиззахда "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни енгган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" амалдаги чемпион устидан ғалабани расмийлаштирди.

Ўйин аҳамияти ва рақиб эътибори билан бу борада тарози паласи "Пахтакор"нинг ғалабаси қиймати юқори бўлганини англатади. Шунингдек, жамоа кўрсатаётган футбол, ўйин сифати ва ўйинни ташкиллаштириш бўйича ҳам айни пайтда Шота Арвеладзе жамоаси бир бош баланд кўринмоқда. Муҳим баҳсдаги ғалаба тур мураббийи ким бўлишига аниқлик киритиб берди - Шота Арвеладзе.


Тур футболчиси - Драган Черан

Бу номинацияда ҳам ортиқча муҳокамага ҳожат йўқ. Нафақат турнинг, балки чемпионатдаги энг муҳим ва марказий баҳс тақдирини ҳал этган футболчи Драган Черан сўзсиз турнинг энг яхши футболчиси номига муносиб. "Локомотив"га қарши баҳсда Черан жамоасининг биринчи голини ташкил этишда жонбозлик кўрсатди ва ҳужум ривожланишида муҳим фигурага айланди. Иккинчи голни эса 11-метрлик "нуқта"дан аниқ амалга оширди. Учинчи гол, яъни тур голига эса ортиқча таъриф шарт эмас. Шу тариқа Черан кеча "Пахтакор"нинг барча голида бевосита иштирок этди ва биринчи турдан кейиноқ тўпурарлар пойгасида яққол пешқадамга айланди. Чемпионатдаги илк дубль соҳиби ҳам айнан Черан бўлди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1):

Дарвозабон: Хуршид Хўжаев ("Бухоро")

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов ("Насаф"), Бобур Йўлдошев (АГМК), Владимир Баенко ("Бухоро"), Аббос Отахонов ("Металлург"). 

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Сардор Эминов ("Динамо"), Драган Черан ("Пахтакор"), Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна")

Ҳужумчи: Шерзод Ҳакимов ("Сурхон")


Тўпурарлар:

1.Драган Черан ("Пахтакор") - 2

2.Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Ойбек Нурматов ("Сўғдиёна"), Достон Тошматов ("Сўғдиёна"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Шерзод Ҳакимов ("Сурхон"), Шерали Жўраев ("Қизилқум"), Шаҳбоз Эркинов ("Қўқон-1912"), Аббос Отахонов ("Металлург"), Арслонмурот Аманов ("Локомотив"), Санжар Қодирқулов ("Бунёдкор"), Амиржон Сафаров ("Динамо"), Ойбек Қиличев ("Андижон") - 1тадан.


Ассистентлар:

Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") -1

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") -1

Даврон Ҳошимов ("Локомотив") -1

Дилшод Жабборов ("Сурхон") -1

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") -1

Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") -1

Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна") -1

Улуғбек Абдуллаев ("Бунёдкор") -1

Санжар Рашидов (Сўғдиёна) -1

Хуршид Мухторов ("Насаф") -1

Сардор Эминов ("Динамо") -1


Ўзбекистон СУПЕРЛИГАСИ 


Суперлиганинг 2-тур учрашувлари 29 мартдан старт олади ва унда қуйидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади:

2-тур
29 март, жума

МЕТАЛЛУРГ — БУХОРО
ҚИЗИЛҚУМ — АГМК
30 март, шанба
СУРХОН — ДИНАМО
ЛОКОМОТИВ — НАВБАҲОР
31 март, якшанба
ҚЎҚОН-1912 — АНДИЖОН
БУНЁДКОР — ПАХТАКОР
НАСАФ — СЎҒДИЁНА

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика