UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  6 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  27 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  44 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  4 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади Янгиликлар

Суперлиганинг икки клуб матбуот котиблари лавозимлари кўтарилади

Суперлигада биринчилардан бўлиб Тошкент вилоятининг икки клуби матбуот котиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аттестациядан ўтишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли қарорининг 8-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2019 йил 13 ноябрдаги 405-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Тошкент вилоятининг туман, шаҳар ҳокимликлари ва давлат ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.

Суперлигада иштирок этувчи Бекободнинг "Металлург" ва Олмалиқнинг АГМК клуби матбуот котиблари Комилжон Жумаев ва Шаҳбоз Беғамов бугун аттестациядан муваффақиятли ўтишди.

Энди ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ Жумаев ва Беғамов уч йил давомида ўз клубларида бир вақтнинг ўзида Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи, Ахборот хизмати раҳбари ва клуб матбуот котиби лавозимларида ишлашлари лозим.

Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб АГМК ва "Металлург" клубларида матбуот хизмати бўлими кенгайтирилиб, ахборот хизматига айлантирилади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика