UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  0 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  24 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди Янгиликлар

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етишига тобора кам қолмоқда.

Рақамларга эътибор берсак, бўлиб ўтган 8-тур учрашувларига кўра, ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоани кўрамиз. Бу - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". "Пахтакор" ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ҳам Суперлигага қайтиб иккита учрашув ўтказди ва тўрт очко жамғарди. 

Умуман олганда 7 ўйинда майдонга тушган "шерлар" шундан олтитасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-5. Суперлигада ҳали мағлуб бўлмаган иккинчи жамоа Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бўлиб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларида 8 турдан сўнг 5 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати 15-7. 

Суперлига дебютанти "Турон" эса ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Машъал", "Сурхон" ва "Андижон" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор, лекин яйпанликлар уч бор дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Охирги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бунинг натижасида кечаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов истеъфога чиқди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика