UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  11 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди Янгиликлар

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етишига тобора кам қолмоқда.

Рақамларга эътибор берсак, бўлиб ўтган 8-тур учрашувларига кўра, ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоани кўрамиз. Бу - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". "Пахтакор" ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ҳам Суперлигага қайтиб иккита учрашув ўтказди ва тўрт очко жамғарди. 

Умуман олганда 7 ўйинда майдонга тушган "шерлар" шундан олтитасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-5. Суперлигада ҳали мағлуб бўлмаган иккинчи жамоа Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бўлиб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларида 8 турдан сўнг 5 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати 15-7. 

Суперлига дебютанти "Турон" эса ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Машъал", "Сурхон" ва "Андижон" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор, лекин яйпанликлар уч бор дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Охирги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бунинг натижасида кечаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов истеъфога чиқди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика