UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  7 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди Янгиликлар

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етишига тобора кам қолмоқда.

Рақамларга эътибор берсак, бўлиб ўтган 8-тур учрашувларига кўра, ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоани кўрамиз. Бу - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". "Пахтакор" ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ҳам Суперлигага қайтиб иккита учрашув ўтказди ва тўрт очко жамғарди. 

Умуман олганда 7 ўйинда майдонга тушган "шерлар" шундан олтитасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-5. Суперлигада ҳали мағлуб бўлмаган иккинчи жамоа Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бўлиб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларида 8 турдан сўнг 5 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати 15-7. 

Суперлига дебютанти "Турон" эса ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Машъал", "Сурхон" ва "Андижон" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор, лекин яйпанликлар уч бор дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Охирги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бунинг натижасида кечаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов истеъфога чиқди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика