UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  0 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  0 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  21 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  21 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  7

Суперлигада ким "снайпер" бўлади? Янгиликлар

Мамлакат биринчилиги тарихига назар солсак, энг кўп тўпурарлар "Пахтакор"дан чиққан. Тошкент клуби вакиллари жами 8 маротаба бу номга эга чиқишиган. Бу борада 2-поғона Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига тегишли — 6. Кучли учликка "Бунёдкор" якун ясайди. "Қалдирғочлар"дан 5 та тўпурар чиққан.

Олий лиганинг дастлабки "Олтин бутса"сини "Пахтакор" аъзоси Валерий Кечинов ўзиники қилиб олган. 1992 йилги мавсумда Кечинов рақиблари дарвозасига 24 маротаба тўп киритиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган. 

Ўзбекистон чемпионатида жами 6 нафар легионер мавсум "бомбардирига" айланган. Булар Ривалдо, Милош Трифунович, Олександр Пишур, Артур Геворкян, Тиаго Безерра ва Драган Черан.

2010 йилги мавсумда Алишер Холиқов ва Носир Отақўзиев 13 тадан гол билан барчадан яхши натижа қайд этишган, аммо бу чемпионат тарихидаги энг паст натижа ҳисобланади.

Жафар Ирисметов эса 2000 йилда 45 та гол уриб чемпионатнинг энг яхши тўпурарига айланган ва мавсумда голлар сони бўйича рекорд ўрнатган.

2021 йилги мавсумда ким тўпурар бўлади? Ҳозир бу борада "Пахтакор" вакили Драган Черан 16 та голи билан етакчилик қиляпти. 2-ўриндаги Темурхўжа Абдухолиқовнинг ҳисобида 12 гол бор. Агар сербиялик футболчи келаси 2 турда ҳам ўз ўрнини сақлаб қолса, чемпионатимизнинг ўзига хос рекордини ўрнатади. Бунга қадар ҳеч қайси футболчи қаторасига 3 мавсум "Олтин бутса"ни юта олмаган.

Ўзбекистон чемпионати тўпурарлари:

1992 - Валерий Кечинов ("Пахтакор") 24 та гол

1993 - Рустам Дўрмонов ("Нефтчи")  24 та гол

1994 - Равшан Бозоров ("Нефтчи")  26 та гол

1995 - Олег Шацких ("Навбаҳор")  26 та гол

1996 - Олег Шацких ("Навбаҳор"), Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  23 та гол

1997 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  34 та гол

1998 - Миржалол Қосимов ("Пахтакор"), Игорь Шквирин ("Пахтакор") 22 та гол

1999 - Умид Исоқов ("Нефтчи"), Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон") 24 та гол

2000 - Жафар Ирисметов ("Дўстлик")  45 та гол

2001 - Умид Исоқов ("Нефтчи")  28 та гол

2002 - Бахтиёр Ҳамидуллаев ("Андижон")  22 та гол

2003 - Марсель Идиатулин ("Қизилқум"), Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор")  26 та гол

2004 - Шуҳрат Мирҳолдиршоев ("Навбаҳор") 31 та гол

2005 - Анвар Солиев ("Пахтакор") 29та гол

2006 - Павел Соломин ("Трактор") 21 та гол

2007 - Илҳом Мўминжонов ("Қурувчи") 21 та гол

2008 - Сервер Жепаров ("Бунёдкор") 19 та гол

2009 - Ривалдо ("Бунёдкор") 19 та гол

2010 - Алишер Холиқов ("Нефтчи"), Носир Отақўзиев ("Олмалиқ") 13 та гол

2011 - Милош Трифунович ("Бунёдкор") 17 та гол

2012 - Анвар Бердиев ("Нефтчи") 19 та гол

2013 - Олександр Пишур ("Бунёдкор") 19та гол

2014 - Артур Геворкян ("Насаф") 18 та гол

2015 - Игор Сергеев ("Пахтакор") 23 та гол

2016 - Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") 22 та гол

2017 - Марат Бикмаев ("Локомотив") 26 гол

2018 - Тиаго Безерра ("Пахтакор") 18 гол

2019 - Драган Черан ("Пахтакор") 23 гол

2020 - Драган Черан ("Пахтакор") 20 гол

2021 - ?

Кримец қаерда, "Пахтакор" Норчаевга "оғиз соладими", Черан жамоада қоладими?

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика