UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  7 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  13 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Суперлигада гол урган ва урмаган ҳужумчилар Янгиликлар

Суперлигада гол урган ва урмаган ҳужумчилар

Айни пайт Суперлигада биринчи даврадан сўнг оралиқ танаффус юзага келган. Бу эса биринчи давра якуни борасида баъзи мулоҳазаларни беришга ундайди.

Қуйида биринчи давра якунларига тўхталган ҳолда Суперлига клубларида тўп тепган ҳужумчиларга тўхталиб ўтамиз. 

13 турда 15та гол 

Шу ўринда "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черанга қойил қолмай илож йўқ. Сербиялик футболчи ортда қолган 13 турда 15та гол уришга муваффақ бўлди ва биринчи давранинг энг яхши тўпурарига айланди. Черан гол уриш борасида энг яқин уч нафар таъқибчисидан 6та голга ўзиб кетди. Уч нафар таъқибчиси деганимиз "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов, шу йил "Навбаҳор"га келиб қўшилган Александр Касьян ҳамда "Машъал"дан "Насаф"га кўчиб ўтган Хумоюн Муртазоев ҳисобида бир хил 9тадан гол бор. 

Драган Черан "Насаф"да ўйнаган пайти ҳам жамоа етакчиларидан бири эди. Фақат унда ҳозиргидек кўп гол урмасди. "Пахтакор"га ўтгач сербиялик ҳужумчида имконият кенгайди. Мураббий ундан эркин ўйинчи сифатида фойдалана бошланади. Черан ҳозир ҳужумда ҳам, Сергеев майдонга тушган тақдирда ҳужумчи ортида ҳам ўйнамоқда. Бир сўз билан айтганда айнан у жамоасининг ҳужумдаги ҳаракатларини бошқаряпти. 



Тўпурарлар пойгасига назар 

Айтиб ўтганимиздек, тўпурарлар пойгасида биринчи даврадан кейин "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан пешқадамлик қиляпти. Унинг ҳисобида 15та гол бор. Кейинги ўринларни 9та гол билан Темурхўжа Абдухолиқов, Александр Касьян ва Хумоюн Муртазоев эгаллаб туришибди. АГМК ҳужумчиси Зафар Полвонов 8та гол урган бўлса, "Бунёдкор" вакили Хуршид Ғиёсов 7 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Ундан кейин яна "Пахтакор"нинг икки футболчиси - Марат Бикмаев 6та, Игорь Сергеев 5та гол билан боришмоқда. Шунингдек, "Динамо" ҳужумчиси Қадамбой Нурметов ҳам 5 марта ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 

Мана шу ерда озгина пауза қиламиз. Чунки тўрттадан гол урган футболчилар орасида нафақат ҳужумчи, балки ярим ҳимоячилар ҳам бор. Дастлаб 4тадан гол урган ҳужумчиларни келтириб ўтсак: Элгужа Григалашвили ("Қизилқум"), Шаҳбоз Эркинов ("Қўқон-1912"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна") ва Рўзимбой Аҳмедов ("Андижон"). Бу ҳужумчилардан ташқари АГМК ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев билан қўқонликлар вакили Суҳроб Бердиев, шунингдек "Насаф" ярим ҳимоячиси Дилшод Саитов ҳам 4тадан гол уришган. 



Кимда самарадорлик қанча? 

Қуйида Суперлига жамоаларининг биринчи даврада нечта гол ургани-ю, бу голларга ҳужумчилар қанча ҳисса қўшганини ҳисоблаб чиқамиз. Бу ўринда клубларнинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир жамоага алоҳида тўхталамиз. 

"Пахтакор" 

"Пахтакор" биринчи даврада энг кўп гол урган жамоа бўлди. "Шерлар" 37 бор тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Бу эса ҳар бир ўйинга 2,84тадан гол тўғри келяпти. Мана шу 37 голдан 28таси ҳужумчиларга тегишли бўлди. Бу эса "Пахтакор" ҳужумчиларининг сермаҳсуллигини кўрсатяпти. Драган Черан 15та, Бикмаев 6та, Сергеев 5та ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 2 бор гол муаллифи бўлишди. Яъни жамоанинг 75 фоиз голини ҳужумчилар киритган. 

"Локомотив" 

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" мавсум биринчи ярмида 24та гол уришга муваффақ бўлди. Бу ҳар бир ўйинга 1,84тадан гол дегани. Лекин шу голлардан фақат 9таси ҳужумчига тегишли. Яъни Суперлиганинг биринчи даврасида "Локо" сафида Темурхўжа Абдухолиқовдан бошқа ҳужумчи гол ургани йўқ. Қолган 15та голни бошқа чизиқ вакиллари рақиб дарвозасига киритишди. 

Демак, жамоанинг 37,5 фоиз голи ҳужумчига тегишли бўлиб чиқяпти. Локо ҳужумчиларидан Филипп Райевац биринчи даврада умуман ўзини кўрсата олмади. Алишер Шоғуломов мавсум бошланмасдан кетиб қолган бўлса, Владислав Фомин ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилди. 



"Насаф" 

"Насаф" аввалги йиллари кўп гол урарди. Негадир бу йил сермаҳсуллик пасайиб кетгандек. Буни жамоа таркиби анча ёшаргани билан изоҳлаш мумкин. "Насаф" ҳисобида ҳозирча 18та гол бор. Шундан тенг ярмини ҳужумчи Хумоюн Муртазоев киритган. Касбилик ҳужумчи жамоанинг 50 фоиз тўпини киритди деса бўлади. Яна бир ҳужумчи Бобир Абдихолиқовнинг биринчи даврада омади келмади. 

"Навбаҳор" 

Юқори ўринлар учун ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" 21та гол уришга муваффақ бўлди. Шу голлардан 9таси Александр Касьянга тегишли. Яна бир ҳужумчи Баҳодир Насимов биринчи даврада гол урмай жамоани тарк этди. Агар Касьян урган голларни фоиз бўйича олиб қарасак, 42,85 фоизи ҳужумчига тегишли бўляпти. "Навбаҳор"нинг ҳар бир ўйиндаги голлари ўртача 1,61га тўғри келди. 

"Бунёдкор" 

Йил бошида "Бунёдкор"нинг Суперлигада қандай иштирок этиши мавҳум эди. Жамоа ҳатто Пролигага равона бўлади дейишганди. Лекин клуб оёққа тура олди, бунинг устига клуб раҳбарияти тажрибали мураббийлардан бири Вадим Абрамовни таклиф этди. Абрамов бошчилигидаги жамоа ўзини кўрсата оляпти. 

Биринчи даврада 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган "Бунёдкор" Суперлигада энг яхши кўрсатаётган жамоалардан бири бўлиб турибди. Мана шу 16 голдан 10таси ҳужумчиларга тегишли. Хуршид Ғиёсов 7та ва Миржаҳон Мираҳмадов 3та гол урди. 62,5 фоиз голни ҳужумчилар урган бўлиб чиқяпти. 



"Сурхон" 

Суперлига дебютанти "Сурхон" биринчи даврада 14та тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Лекин шундан 3таси ҳужумчига тегишли. Жамоа сафида ҳаракат қилаётган Абдулазиз Юсупов 3 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Азамат Алланиязов билан Сарвар Солиевнинг бу борада омади келмади. Улар бирорта ҳам тўп кирита олишмади. Жамоанинг 21,42 фоиз голи ҳужумчига тегишли бўляпти. 

"Динамо" 

Суперлиганинг яна бир дебютанти "Динамо" биринчи даврада ўз мухлисларини хушнуд эта олди. Самарқандликлар Даврон Файзиев қўл остида анча дадил ҳаракат қилишди. Жамоанинг голлари ҳозирча 16тани ташкил этяпти. Ва шу голлардан тенг ярми ҳужумчиларга ёзилди. Қадамбой Нурметов 5 марта тўп муаллифи бўлган бўлса, Амиржон Сафаров 2та ва Санжар Баратов 1та гол уришди. Демак, "Динамо" урган голларнинг 50 фоизи ҳужумчиларга тегишли бўлиб чиқяпти. 

"Сўғдиёна" 

Жиззахликлар ҳам биринчи даврада 16та гол уришди. Шу голлардан 7таси ҳужумчиларга ёзилди. Шоҳруз Норхонов ҳисобида ҳозирча 4та гол бор. Никола Милинкович 2 бор тўп киритган бўлса, яна битта гол Достон Тошматовга ёзилган. Демак жамоа урган голларнинг 43,75 фоизи ҳужумчиларга тегишли бўлиб турибди. 



"Металлург" 

Бекободнинг "Металлург" клуби биринчи даврани ўртача ўтказди. Жамоа 15та гол уришнинг уддасидан чиқди. Ва шундан 6таси ҳужумчиларга тегишли. Жамоанинг аввалги йиллардаги тўпурари Зоҳид Абдуллаев ҳозирча 2та гол урди. Баҳодир Пардаев ҳисобида ҳам 2та гол бор. Ислом Исоқжонов билан Сергей Тумасян бир мартадан ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Жамоа урган умумий голнинг 40 фоизи ҳужумчиларга тегишли бўлди. 

АГМК 

Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК биринчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмади. Олмалиқликлар 16 марта тўп киритишди. Жамоа тўпурари Зафар Полвонов 8 бор гол муаллифи бўлган бўлса, Шаҳзод Нурматов атиги 1та гол урди. Жамоа урган голларнинг 9таси ҳужумчиларга тегишли бўлди. Бу эса 56,25 фоиз голни ҳужумчилар киритган бўлиб чиқяпти. 

"Қизилқум" 

Навоийнинг бош жамоаси "Қизилқум" биринчи даврада 14 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Шу голлардан 4таси Элгужа Григалашвили ва 3таси Медина Смит ҳисобида. Ўзимизнинг маҳаллий ҳужумчи Мурод Бобожонов битта гол урди. Бундан кўриниб турибдики, "Қизилқум" урган голларнинг 8таси, яъни 57 фоизи ҳужумчиларга тегишли. 

"Бухоро" 

"Бухоро" бу йил ўзини кўрсата олмаяпти. Жамоа аъзолари 8та гол уришнинг уддасидан чиқишган холос. Ва мана шу голлардан 2тасини ҳужумчи Иван Нагаев урган. Энди фоиз бўйича олиб қарайдиган бўлсак, 25 фоиз ҳужумчи гол урган бўлиб чиқяпти. 



"Андижон" 

Суперлига дебютанти "Андижон" ҳам биринчи даврада кўп тўп кирита олмади. Жамоа ҳисобида 10та гол бор. Шу голлардан 7таси ҳужумчиларга тегишли. Рўзимбой Аҳмедов 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев 3 марта гол муаллифи бўлди. Демак, жамоа урган голларнинг 70 фоизи ҳужумлар ҳисобида. 

"Қўқон-1912" 

Ва ниҳоят Суперлига турнир жадвалининг охирги поғонасида бораётган клубга ҳам етиб келдик. "Қўқон-1912" ўтган йил биринчи даврани ҳартугул яхши ўтказганди, аммо бу йил негадир омади келмади. Қўқонликлар 14та гол уришди. Шундан 4таси ҳужумчи Шаҳбоз Эркиновга тегишли. Жамоада бошқа ҳужумчилар гол урмади. Фоиз бўйича жамоа урган голларнинг 28 фоизи ҳужумчига қарашли бўлиб қоляпти. 



Гол урмаган ҳужумчилар 

Суперлиганинг биринчи ярмида гол урмаган ҳужумчилар ҳам бор. Қуйида омади чопмаган ҳужумчилар рўйхатини келтириб ўтамиз. 

Фирдавс Асадов ("Бухоро") - 8 ўйин, 311 дақиқа. 

Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 7 ўйин, 297 дақиқа. 

Сардор Сулаймонов ("Андижон") - 8 ўйин, 239 дақиқа. 

Дониёр Усмонов ("Металлург") - 4 ўйин, 214 дақиқа. 

Баҳодир Насимов ("Навбаҳор") - 10 ўйин, 200 дақиқа. 

Тимур Усмонов ("Қўқон-1912") - 7 ўйин, 186 дақиқа. 

Шаҳбоз Жумабоев ("Андижон") - 6 ўйин, 185 дақиқа. 

Жасур Ҳакимов (АГМК) - 6 ўйин, 178 дақиқа. 

Маҳмуд Қудратиллаев ("Металлург") - 2 ўйин, 144 дақиқа. 

Филип Райевац ("Локомотив") - 9 ўйин, 130 дақиқа. 

Воҳид Шодиев ("Динамо") - 5 ўйин, 113 дақиқа. 

Акобир Тўраев ("Бухоро") - 6 ўйин, 107 дақиқа. 

Владислав Нуриев ("Бунёдкор") - 4 ўйин, 71 дақиқа. 

Азамат Алланиязов ("Сурхон") - 5 ўйин, 59 дақиқа.

Темур Ҳакимов ("Қўқон-1912") - 3 ўйин, 55 дақиқа. 

Владислав Фомин ("Локомотив") - 2 ўйин, 53 дақиқа. 

Кўриб турганингиздек, гол урмаган ҳужумчилар орасида Фирдавс Асадов, Бобир Абдухолиқов, Дониёр Усмонов, Жасур Ҳакимов, Филипп Райевац, Воҳид Шодиев, Акобир Тўраев, Азамат Алланиязов каби мухлисларга яхши таниш номлар бор. 

Албатта, фоиз бўйича олиб қараганда аксар жамоаларнинг голлари ҳужумчиларга тегишли бўлиб чиқяпти, лекин барибир Суперлигада "портловчи" ҳужумчилар кам қолди. 

Шу боис ҳам энг яхши ҳужумчи ким деган саволга кўпчилик Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев ва Хумоюн Муртазоев дейишдан нарига ўтмаяпти. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика