UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади Янгиликлар

Суперлига янги мавсумига 10 февраль куни қуръа ташланади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги мавсум тақвим режаси бўйича келишиб олди.

Шундан келиб чиқиб, 10 февраль куни янги мавсумга қуръа ташланади. 

Учрашувлар саналарига ойдинлик киритилиши учун даставвал ОФК тақвим режасини кутишга тўғри келди. Эндиликда Чемпионлар лигаси, ОФК кубоги, Осиё чемпионати U23, Осиё кубогининг саралаш мусобақалари қайси саналарга тўғри келиши маълум бўлиб улгурган. 

Аввалроқ хабар берилганидек, мавсум одатга кўра Суперкубок учрашуви билан старт олади. Ўзбекистон чемпиони сифатида “Пахтакор”, кубокнинг амалдаги соҳиби сифатида “Насаф” жамоалари тўқнаш келадиган Суперкубок 27 февраль — якшанба куни бўлиб ўтади. Мазкур беллашувга мезбонлик қиладиган стадион масаласида ЎзПФЛ ўз режасига эга. Фақатгина масала икки тараф ўртасида ҳал этилгач, стадион номига аниқлик киритиб ўтилади. 

Суперлига эса 2 март санасидан эътиборан старт олади. Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клуб(лар) гуруҳ босқичи учрашувларида иштирок этаётган бир вақтда қолган жамоалар Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида қатнашади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика