UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   3 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Суперлига яна тўхтайдими? Янгиликлар

Суперлига яна тўхтайдими?

Бугун Championat.asia Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Арманистон билан ўйнашини эълон қилди.

Яхши, аммо кишини мушоҳада қилишга мажбурлайдиган хабар. Суперлигада медаллар учун курашаётган жамоалар ўртоқлик учрашуви чемпионат тақвимига таъсир қилиш-қилмаслиги билан қизиқмоқда. Шу масалани атрофилича таҳлил қилиб кўрдик.

Хабар тўғрими?

Бу борада маълумот олиш учун терма жамоалар маркази раҳбари билан боғландик. 

"Бу сизларга қаердан сизиб чиққанини билмайман. Лекин ҳали ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви масаласида шартнома қилганимиз йўқ. Вариантлар орасида Арманистон ҳам, Конго ҳам бор. Музокаралар давом этяпти", — дейди Усмон Тошев.

Тақвим бўйича

Бу масалада клубларнинг хавотирланишига асос бор. Ўртоқлик ўйинлари 14-20 ноябрь оралиғида ўтказилар экан. Чемпионатнинг охирги тури ҳам 19 ноябрь кунига белгиланган. Агар терма жамоа йиғилса, Суперлигада ноқулай танаффус юзага келиши мумкин.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ раҳбари (Диёр Имомхўжаев) билан боғландик:

— Арманистон билан ўйин тўғрисида хабар чиққанидан кейин маҳаллий клублар норозилигини яширмаяпти. ПФЛ халқаро ўртоқлик учрашуви бўйича огоҳлантириш олдими?

— Йўқ, ҳеч ким расман айтмади. Тўғриси, бу ҳақда Championat.asia'дан билдим.

— Тақвим тузишдан олдин терма жамоалар бўлимининг фикри инобатга олинганми?

— Биз май ойида чемпионат қачон тугашини эълон қилганмиз. Ўшанда барча клублар, терма жамоалар бўлимининг режалари сўралган ва шу асосда ишланган.

— Кўпчилик норози. Суперлиганинг охирги тури олдидан танаффус бўладими?

— Мен клубларнинг фикрига қўшиламан. Ўйлайманки, чемпионатни ҳамма ҳурмат қилади. Охирги тур ўтганидан кейин исталганча ўртоқлик ўйини ташкил қилса бўлади. Бунинг устига Арманистон танланган бўлса, рақиб мундиалга чиқолмаганини унутмаслик керак. 20 ноябрдан кейин ўйналса ҳам, ҳеч нарса ютқазилмайди.

Юқорида ЎФА терма жамоалар бўлими ҳалиям вариантлар ўрганилаётгани, ўртоқлик учрашуви санаси ва қайси жамоа рақиб бўлиши аниқ эмаслигини билдиргани ҳақида айтдик. Аммо Хуго Брос ЎФА билан айнан 14-20 ноябрь оралиғида ўйнаш бўйича музокара ўтказилаётганини айтди. Бельгиялик мутахассиснинг гаплари рост бўлса, клубларимиз охирги тур олдидан мажбурий танаффусга чиқади. Бунинг қандай салбий жиҳатлари бор?

Мазкур саволга Суперлиганинг энг тажрибали футболчиларидан бири, АГМК сардори Санжар Турсуновдан жавоб олдик:

"Адашмасам, бу ҳақда расмий гап айтилгани йўқ. Мабодо кимдир шунақа ўйлаётган бўлса, нотўғри эканини тушунтириш керак. 

Чемпионатдаги интригани кўриб турибсиз. Охирги турда биз "Навбаҳор" билан ўйнаймиз, Тошкентда дерби бор, "Насаф" "Олимпик" меҳмони бўлади. Лигада қолиш учун курашаётганлар ҳам ўзаро тўқнашади. Бу ҳолатда эълон қилинадиган танаффус кимнидир ритмдан чиқариб юбориши аниқ.

Бундан ташқари, ташкилий жиҳатдан ҳам янги муаммолар пайдо бўлади. Барча клублар олдиндан тузилган режа бўйича тайёрланади. Сиз айтгандек бўлса, 14 та клуб ва уларда ишловчи минглаб инсонлар учун янги муаммо пайдо бўлади... 

Қачондир бизда ҳам ҳамма ҳурмат қиладиган йиллик тақвимлар чиқарилишини кутамиз. Бу кичик нарсадек кўриниши мумкин. Лекин профессионализм ана шу майда деталларда кўринади".

Хуллас, бугунги хабар жамоаларимиз томонидан илиқ кутиб олинмади. Умид қиламизки, ЎФА ҳам клубларимизни ҳурмат қилиб, чемпионатнинг юқори темпда тугашига тўсқинлик қилмайди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика