UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Куман чемпионлик пойгаси ҳақида: "Барселона"ни қолганлардан кучли деб ҳисобламайман"  3 07:12Olamsport: Икки боксчимиз жаҳон чемпионати финалида жанг қилди, Мейвезернинг навбатдаги жанги санаси эълон қилинди  0 05:25ЛаЛига. "Барселона" - "Хетафе" 5:2  0 05:20АПЛ. "Лестер" - "Вест Бромвич" 3:0  0 05:15Серия А. "Наполи" - "Лацио" 5:2  0 05:10ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Уэска" 2:0  0 05:05Серия А. "Рома" - "Аталанта" 1:1  0 02:56ЛаЛига. "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди  32 02:30Расман: "Милан" Ибрагимович билан шартномани узайтирди  3 01:53АПЛ. "Лестер" ўз майдонида "Вест Бромвич"га имкон қолдирмади  0 01:46А Серия. "Наполи" ўз майдонида "Лацио"ни янчиб ташлади  0 01:10"Рад этиш - тарихий хато бўлади" - "Барселона" Суперлигада қолади  17 00:47Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари расмийлари  5 00:27Кавани катта эҳтимол билан Манчестерда қолади  4 00:12ЛаЛига. "Барселона" - "Хетафе". Асосий таркиблар маълум!  20

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбар-час боғлиқ тарзда иш олиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика