UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбар-час боғлиқ тарзда иш олиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика