UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  3 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  4 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар ташкил этилди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар ташкил этилди

Кеча Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинар ўзига хос танқидий руҳда бошланди ва инструкторлар ўз нутқлари давомида мамлакатимизда футбол ривожланаётгани, шу билан биргаликда, унинг ривожланишида ҳакамлик алоҳида ўрин тутиши, бу борада ҳакамлардан ҳар ўйинга юқори тайёргарлик кўриш кераклиги ва ҳар бир ҳакам мунтазам равишда ишига нисбатан жиддий ёндашиши лозимлигига урғу беришди.

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида жорий йилги Суперлига баҳсларида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Яккакурашлар вақтидаги кескин вазиятларни ўрганиш, жарима майдончаси ичидаги қоида бузилишлари, ўйиндан ташқари ҳолатлар, қоидабузарликлар даражасини аниқлаш ва шунга кўра жазо турларини белгилаш борасида таҳлилий фикрлар айтилди. Бундан ташқари ўйин вақтида футболчиларнинг ўзаро ҳамда ҳакамга нисбатан муносабатлари, ФИФА томонидан янгиланган футбол қоидалари бўйича тушунча берилди.


Семинар сўнгида ҳакамларимиз иштирокида жисмоний машғулотлар ўтказилиб, ёрдамчи ҳакамларга муаммоли вазиятларда қандай чора кўриш кераклиги бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика