UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  86 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  16 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери... Янгиликлар

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

22-турнинг 2-кунги ўйинлари ниҳоясига етди.

"Пахтакор" 4:2 "Қизилқум", 588 мухлис

"Турон" 1:1 "Сурхон", 5 127 мухлис

"Сўғдиёна" 1:1 "Қўқон-1912", 2 210 мухлис

Мазкур баҳслар ҳақида баъзи қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

Тошкентдаги ўйин

1. "Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатларида "Пахтакор" устидан ғалаба қозонолмаётганига 20 йил бўлди (41 ўйин).

2. Умуман олганда, Навоий клуби "Пахтакор"ни фақат 1 марта ютган (2001 йил, 1:2).

3. Драган Черан "Пахтакор" либосидаги олтинчи хет-тригини расмийлаштирди. У бунга қадар "Бухоро" (2 ўйинда), "Насаф", "Андижон" ва АГМК жамоалари дарвозасига 1 ўйиннинг ўзида 3 та гол урган эди.

4. "Шерлар" қаторасига 23-ўйинда ҳам "Қизилқум" дарвозасига йўл топишди.

5. Суперлиганинг жорий мавсумида 2 бор "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни бошқарган Фирдавс Норсафаров рақиб дарвозаси томон 3 та пенальти белгилади.

6. Ушбу баҳсдан кейин "Пахтакор" 14-бор мамлакат чемпионига айланди.

7. Ўйинни 588 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан кузатди.

8. Учрашувдан кейин "Қизилқум" расмийлари бош ҳакам устидан шикоят ёзишларини маълум қилди. Шунингдек, ЎФАнинг этика қўмитаси ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасига кириб кетиш жараёнида Игнатий Нестеров ва Аброр Исмоилов ўртасида рўй берган ҳолатни ўрганиб чиқса керак.

Яйпандаги ўйин

1. Муродбек Бобожонов ("Сурхон") асосий таркибда майдонга тушган қаторасига 2-ўйинида гол урди. Бунақаси сўнгги бор 2016 йилги мавсумда юз берганди. Ўшанда "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилаётган форвард "Пахтакор" ва "Насаф" дарвозасини ишғол қилганди.

2. "Турон" 63 кунда деганда очко ишла.

3. Шквирин шогирдларининг 6 ўйиндан иборат мағлубиятлари серияси якунланди.

4. "Турон" ва "Сурхон" жорий мавсумдаги ҳимояси энг заиф жамоалар ҳисобланишади. Иккала клуб 22 ўйиндан кейин 33 та гол ўтказиб юборишган (+"Машъал" ҳам).

5. "Сурхон" ҳужум чизиғи энг заиф жамоа бўлиб турибди (22 ўйинда 12 гол).

6. Учрашувни 5 127 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Жиззахдаги ўйин

1. Улуғбек Бақоев мураббийлик фаолиятида илк бор Бахтиёр Ашурматов билан дуранг ўйнади.

2. "Сўғдиёна" бу йил Аскер Нажафалиев ишлаган ўйинларда ютқазмаяпти (4 ўйин: 3 ғалаба, 1 дуранг). 

3. "Қўқон-1912" эса тошкентлик рефери бошқарган баҳсларни ютолмаяпти (2 ўйин: 1 тадан дуранг ва мағлубият).

4. Элёр Орифов Суперлигада 2020 йилнинг 3 мартидан (АГМК билан ўйин) буён илк голини урди.

5. Жиззах клубининг мағлубиятсиз серияси 7 ўйинга етди. "Сўғдиёна" сўнгги бор "Турон"га енгилган эди (15-тур, 1:0).

6. "Қўқон-1912"нинг голли серияси 14 ўйинга етди. Бахтиёр Ашурматов жамоаси сўнгги бор 8-тур доирасида ўтган "Пахтакор" билан ўйинда майдонни голсиз тарк этган эди (3:0).

7. Учрашувни 2 210 нафар ишқибоз стадионнинг ўзидан томоша қилди.

"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?

Муаллиф :
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика