UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Суперлига. Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов Янгиликлар

Суперлига. Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов

Coca Cola Суперлигада 9-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Суперлига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Ортда қолган 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб АГМК аъзоси Суҳроб Султоновни топдик. Олмалиқликлар Тошкентда "Пахтакор" меҳмони бўлишди. Беллашув давомида кипер 6та сейвни ижро этди, шулардан учтаси жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Агар у бўлмаганда АГМК мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди. Айниқса, Суҳробнинг 90+1-дақиқадаги сейви таҳсинга сазовор. Чераннинг бош билан зарба берганда тўп дарвоза тўридан жой оладигандек кўринганди. Аммо, бақувват кипер бунга йўл қўймади. Бу сейв ЖЧ-2006 финалининг биринчи экстра тайми тугаб бораётганда Зиданнинг бош билан берган зарбасидан кейин афсонавий Буффон ижро этган супер сейвни ёдга солиб юборди.

Шу тариқа, бу турда чиройли сейвлари билан жамоасини бир нечта голлардан қутқариб қолган Суҳроб Султонов 9-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> СУПЕРЛИГА

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика