UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31"Кальяри" — "Лечче". Таркиблар маълум  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  1 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  9 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  25 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  7 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1

Суперлига: Тошкентда "анжанча" ўйин кўрамизми? (превью) Янгиликлар

Суперлига: Тошкентда "анжанча" ўйин кўрамизми? (превью)

Суперлиганинг 3-тури "Локомотив" - "Андижон" ўртасидаги учрашув орқали старт олади.

Мазкур ўйин Тошкент шаҳридаги ТТЗ даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионида ўтказилади.

Ильдар Сакаев бошчилигидаги "Андижон" жамоаси кетма-кет учинчи учрашувни меҳмонда ўтказади. Андижондаги стадион майдони ҳали тўлиқ тайёр ҳолатга келмагани боис жамоа аслида уйида ўтиши керак бўлган иккинчи баҳсни (Биринчиси "Қизилқум"га қарши Навоийда бўлганди) сафарда ўтказмоқда.

"Локомотив" эса учинчи турки Тошкентдан ташқарига чиқмаяпти. Гап шундаки, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Пахтакор"га қарши ўтказганди. Ўтган тур эса "Навбаҳор"ни меҳмон қилди. Бу гал эса "Андижон" футбол клубининг илтимосига розилик билдирган жамоа, яна ўз уйида водий жамоасини қабул қилади.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетишмоқда. Гарчи "Андижон" жамоаси ҳали мағлубиятга учрамаган бўлсада "Локомотив"дан бир очко кам жамғарган. Сакаев жамоасининг кетма-кет икки турдаги дуранг натижаси ҳозирча ҳисобда 2 очкони таъминлаб турибди. "Локо" эса биринчи турдаги мағлубиятдан ("Пахтакор" - 3:1) кейин "Навбаҳор" (1:0) устидан кичик ҳисобдаги ғалаба тантана қилди. Натижада 3 очко билан турнир жадвалининг 7-ўрнида кетмоқда. "Андижон" 8-поғонадан эшикни тақиллатиб турибди. Андижонликлар биринчи турда Навоийда "Қизилқум" (1:1) билан дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Фарғонада "Қўқон-1912" (0:0) билан муросага келишганди. Бу галги Тошкент сафари қандай якун топишини эса вақт кўрсатади.

Жамоалар ҳозирчага биттадан қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлишди. "Локомотив" ва "Андижон" бу ишни иккинчи турда уддалашди. Амалдаги чемпион "Навбаҳор"га қарши ўз дарвозасини муносиб қўриқлай олган бўлса, "Андижон" Фарғонада мудофаа чизиғида мустаҳкам турди.

"Локомотив": Фёдоров жамоасида ўйин ташкиллаштириш ва натижа борасида барқарорлик етишмаяпти. Айниқса жамоанинг мудофаа чизиғи янги мавсумда бетартиб кўринишда. Гарчи "Навбаҳор" билан ўйинда гол ўтказилмаган бўлсада, ҳимоядаги ҳаракатларни қониқарли ҳолатда дейиш мушкул. Анзур Исмоилов ва Тўхтахўжаев тандеми жорий мавсумни анча бўш бошлашди. "Локомотив" кўп гол ўтказиб юбориш борасида чемпионатда 12-ўринни АГМК билан бўлишиб тургани ҳам фикримизга исбот бўлади. Қайд этиш керакки, "Локомотив" янги мавсумда барча мусобақаларда ўтказган ўйинларида дарвозасидан жами 6 маротаба гол қўйворган.

Муҳим тарафи шундаки, ҳозирча жамоа ўтказилган барча учрашувларда майдонни голсиз тарк этмаяпти. "Локомотив" ОЧЛда 2 ўйин, Суперкубокда 1 учрашув, чемпионатда 2 баҳс ўтказди ва шу беллашувларда жами 6 бор рақиб дарвозаларини ишғол этди. "Андижон" рақибнинг айнан мазкур жиҳатига кўпроқ эътибор қаратиши ва эҳтиёткор бўлиши талаб этилади.

Асосий қуроли: Темурхўжа Абдухолиқов (ҳужумчи, 4 гол)

Бўш нуқта: Дарвоза ва ҳимоя чизиғи


"Андижон": Суперлига дебютанти ҳозирча рақибларга чақилмас ёнғоқ бўлиб турибди. "Қизилқум" билан бўлган баҳсда ҳам, "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам андижонликлар рақиблар қаршисида муносиб ўйнади. Айниқса жамоанинг мудофаа чизиғидаги ишончли ва мустаҳкам ўйинлари таҳсинга сазовор. Лекин ҳужумдаги кескинлик, ижодкорлик борасида муаммо кўзга ташланмоқда. Жамоа ҳозирча ўтказилган иккита учрашувда атиги биргина гол урди. У ҳам бўлса стандарт вазиятидан, яъни Ойбек Қиличевнинг жарима зарбасидан унумли фойдаланиш натижасида юзага келганди. Ўтказилган иккита ўйиндаги дуранг натижаси жамоа учун қониқарли даражада. Айниқса ўйинлар сафарда ўтказилаётганини инобатга олсак, Про-лигадан чиққан жамоа учун ҳозирча мағлубиятсиз серияни давом эттириш яхши кўрсаткич. "Андижон" мазкур серияни "Локомотив"га қарши баҳсда ҳам давом эттиришни уддаласа, унда Сакаевнинг стартдаги миссияси аъло даражада бошланганини бемалол эътироф этиш мумкин бўлади. Лекин бу ишни уддалаш анча қийин. Айнан мазкур турда "Андижон"ни ниҳоятда жиддий синов кутмоқда. Мазкур ўйин жамоанинг асл кучини текшириб олишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Лекин ҳозирги барқарор бўлмаган ўйин даражасидаги "Локомотив" билан футбол ўйнаш ва чинакамига сенсация қайд этиш имконияти кўпроқ. Гап жамоа бундан қанчалик фойдалана олиш ёки олмаслигида қолмоқда. "Андижон" ҳимояда мустаҳкам, позицион ҳужумлар ташкил этишда у қадар фаол эмас ва асосан стандарт вазиятларида хавфлироқ. "Локомотив" "Андижон"нинг айнан стандарт вазиятларидаги ҳаракатларидан кўпроқ эҳтиёт бўлиши лозим. Шунингдек, жамоада узоқдан зарба бера оладиган кучли зарб соҳиблари борлигини инобатга олсак, мазкур жиҳат ҳам алоҳида эътиборга талаб қилади.

Асосий қуроли: Дилшод Раҳматуллаев (таянч ярим ҳимоячи)

Бўш нуқта: Ҳужум чизиғи 


Локомотив

Анзур Исмоилов - 50', Игорь Йелич - 72', Темурхўжа Абдухолиқов - 76', Жамшид Искандеров - 90'

Суперлига. 3-тур

04/04/2019, 18:00

0
:
4
Тугади

Андижон

45'
90'
31'  Диёр Туропов
46'  Азизбек Амонов (Ҳусниддин Ғофуров)
50'  Анзур Исмоилов
50'  Арсланмират Аманов
60'  Шуҳрат Муҳаммадиев
72'  Игорь Йелич
76'  Темурхўжа Абдухолиқов
76'  Ҳусниддин Ғофуров
77'  Арсланмират Аманов (Жамшид Искандеров)
79'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
90'  Жамшид Искандеров
90'  Сардор Мирзаев
7'  Дилшод Раҳматуллаев
46'  Шаҳзод Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов)
58'  Ильдар Маматказин
67'  Дониёр Исмоилов (Абдурахмон Абдулхақов)
71'  Виталий Мирний
77'  Асрор Ғофуров (Фарҳод Бекмуродов )

Суперлига, 3-тур.

"Локомотив" - "Андижон" (18:00)

Тошкент, "Локомотив" стадиони.

Бош ҳакам: ПФЛ ҳали эълон қилгани йўқ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика