UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  15 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

"Кино давом этади": "Қизилқум" жон сақлаш учун курашаётган "Сурхон"га ютқазди Янгиликлар

"Кино давом этади": "Қизилқум" жон сақлаш учун курашаётган "Сурхон"га ютқазди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 23-тур
СУРХОН – ҚИЗИЛҚУМ - 1:0
22 октябрь 2021 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 15:30
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Артём Калинин, Алишер Усмонов, Найим Қосимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Жамшид Имамов

Гол: Жасур Холтўраев 55, - 1:0 (Ўрал Чориев).

"Сурхон": 12.Рустам Нартаджиев, 4.Жавоҳир Соҳибов, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Ислом Тошпўлатов, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 11.Зоҳир Пиримов (9. Низомжон Норов, 73), 14.Жасур Холтўраев (99. Комрон Сайдазамов, 90+2), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 60.Ўрал Чориев (19. Нуриддин Ҳасанов, 87), 66.Беҳруз Шайдулов.
Захира: 1. Азамат Аҳмедов, 17. Сардор Сулаймонов, 22. Амал Истамов, 23. Абдулазиз Юсупов, 55. Шарофиддин Шобиров, 70. Иброҳим Юлдошев.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев (10.Мате Ватсадзе, 81), 8.Гиорги Кухианидзе, 17.Салим Мустафоев, 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳруз Садиллоев, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 25.Азизбек Усмонов, 30.Элгужа Григалашвили, 33.Шаҳзод Туропов, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Жасур Азимов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 88.Аҳрор Умаржонов, 92.Владислав Алексин.

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Садиллоев 70, 



ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин тугади.

90+2. Ўзгариш. "Сурхон". Холтўраев ўрнига Сайдазимов тушди

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

87. Ўзгариш. "Сурхон". Чориев ўрнига Ҳасанов тушди

85. ЗАРБАААААА! Ватсадзенинг жарима майдони ичидан тепган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди! 

83. ЗАРБААА! Эркин Байдуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Нартаджиев тўпни ушлаб олди

81. Ўзгариш. "Қизилқум". Кенжабоев ўрнига Ватсадзе тушди

73. Ўзгариш. "Сурхон". Пиримов ўрнига Норов тушди

70. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Беҳруз Садиллоев

68. ЗАРБА! Шаҳзод Туроповнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди!

67. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Садиллоев боши билан зарба берди, ноаниқ!

63. Гол урилганидан кейин "Сурхон" футболчилари асосан вақт чўзиш билан шуғулланишмоқда

55. ГООООООООООООООООООООЛ! Жасур Холтўраев 1:0. Чап қанотдан Ўрал Чориев узатган тўпни Холтўраев товони билан дарвозага йўллади! 




46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Қизилқум". Ҳасанов ўрнига Садиллоев тушди



45. Жудаям зерикарли ўтган биринчи тайм кутилганидк 0:0 ҳисобида тугади.

40. "Қизилқум"нинг ҳужуми, Кенжабоевнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади

25. Ўйин темпи жуда ҳам паст, жамоалар рақиб жарима майдонигача ўйнашмоқда, кейин тўп олдирилмоқда...

15. ЗАРБА! Мезбонларнинг ҳужуми, Жасур Холтўраевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

14. Хавфли вазият! "Қизилқум"нинг ҳужуми, Григалашвилининг узатган тўпига Кухианидзе жуда кеч етиб борди ва ҳужум тўхтади

6. ЗАРБААА! Григалашвили рақиб жарима майдони ичидан зарба берди, тўп юқоридан кетди!

5. ЗАРБА! Зоҳир Пиримовнинг зарбасидан кейин Нестеров тўпни ушлаб олди

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 15:30да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика