UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Серия А. "Наполи" - "Рома" 2:2  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  1 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  7 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  13 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  4 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  25 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2

Суперлига. Голларга бой бўлган баҳсда "Андижон" ғалабани тантана қилди Янгиликлар

Суперлига. Голларга бой бўлган баҳсда "Андижон" ғалабани тантана қилди

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида "Сурхон" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўди.

"Сурхон" — "Андижон" 2:3
Голлар: Муҳаммад Али Абдураҳмонов 82`, Ҳумоюн Шербўтаев 90+4` — Шерзод Эсонов 36`, Фарҳоджон Соҳибжонов 51`, Азизбек Пирмуҳаммадов 72` (автогол)
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Никита Мустафин
ВАР ҳаками: Рустам Лутфулин
АВАР ҳаками: Андрей Цапенко
Назоратчи: Набижон Рўзимов
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 7.Достонбек Турсунов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитри Плетнев, 15.Диёр Рамазонов, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 27.Асилбек Жумаев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 77.Асадбек Каримов.
Захира: 1.Артём Потапов, 86.Даврон Мерганов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 8.Хумоюн Шербўтаев, 19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 23.Егор Кримец, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсонов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (94.Армин Бошняк 69`), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Згурский (99.Шаҳром Самиев 62`), 71.Бектемир Абдуманнонов (31.Демир Имери 81`)
Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 4.Марлен Чобанов, 9.Леван Арвеладзе, 10.Илҳомжон Абдиғаниев, 21.Илдан Маматказин, 66.Илҳомжон Алижанов.

Огоҳлантиришлар: Улуғбек Ҳошимов 16` — Фарҳодбек Бекмуродов 44`

Четлатишлар: Егор Кримец (ўйиндан кейин) - Шаҳром Самиев (ўйиндан кейин) 

Сурхон

Азиз Пирмуҳаммедов - 72', Муҳаммад Али Абдураҳмонов - 84', Ҳумоюн Шербўтаев - 90'

Суперлига. 3-тур

16/03/2024, 17:00

3
:
2
Тугади

Андижон

Шерзод Эсанов - 36', Фарҳод Соҳибжонов - 52'

45'
90'
16'  Улуғбек Ҳошимов
55'  Асадбек Каримов (Муҳаммад Али Абдураҳмонов )
55'  Шоҳжаҳон Султонмуродов (Егор Кримец)
71'  Асилбек Жумаев (Сардорбек Маҳмудов)
71'  Дмитрий Плетнёв (Ҳумоюн Шербўтаев)
72'  Азиз Пирмуҳаммедов
84'  Муҳаммад Али Абдураҳмонов
84'  Диёр Рамазонов
85'  Азиз Пирмуҳаммедов (Беҳруз Шайдулов)
90'  Ҳумоюн Шербўтаев
90'  Егор Кримец
36'  Шерзод Эсанов
44'  Фарҳод Бекмуродов
52'  Фарҳод Соҳибжонов
52'  Бектемир Абдуманнонов
57'  Фарҳод Соҳибжонов
62'  Лука Згурский (Шаҳром Самиев)
69'  Фарҳод Соҳибжонов (Армин Бошняк)
75'  Шаҳром Самиев
81'  Бектемир Абдуманнонов (Демир Имери)
90'  Шаҳром Самиев



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Ўйин тугагач бош ҳакам Егор Кримец ва Шаҳром Самиевга қизил карточка кўрсатди. 

90+6-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди. Сўнгги дақиқаларда жонланган "Сурхон" учинчи голни уришига вақт етмай қолди.

90+4-дақиқа. ГОООООООЛ! Ҳумоюн Шербўтаев жаримадан ажойиб гол уришга муваффақ бўлди — 2:3 ҳисоб. 

90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Рақиб қанотдан узатган тўпни Исломбек Маматказин боши билан жарима майдончаси марказидан узоқлаштирди.

86-дақиқа. "Андижон" прессинг эвазига тўпни олиб қўйишга эришди. 

82-дақиқа. ГООООООЛ! Муҳаммад Али Абдураҳмонов орадаги фарқни қисқартирмоқда. 

81-дақиқа. Ўзгариш! Бектемир Абдуманнонов ўрнини Демир Имерига бўшатиб берди.

80-дақиқа. "Сурхон" аъзоси ҳужумда фол ишлатди. 

78-дақиқа. Шербўтаевнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

72-дақиқа. ГООООООЛ! Чап қанотдан узатмадан кейин ҳужумчига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган Азизбек Пирмуҳаммадов тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

69-дақиқа. Ўзгариш! Фарҳоджон Соҳибжонов ўрнига Армин Бошняк майдонга туширилди. 

62-дақиқа. Ўзгариш! Лука Згурский ўрнига Згурски Самиев майдонга тушди.  

60-дақиқа. "Сурхон" ҳужумга ўтди, бироқ жарима майдончаси томон узатилган тўпни ҳимоячилар яна тепиб юборишди.  

58-дақиқа. Соҳибжонов ўнг қанотдан тезлик билан олдинга ўтмоқчи эди, аммо жарима майдончасига кираверишди тўп ундан қочиб кетди. 

55-дақиқа. "Сурхон" ҳужум ташкиллаштиришда муаммоларга дуч келмоқда. Андижонликлар ҳимоячилари эса унча-мунча вазиятда тортинмай, оддий ўйнашмоқда ва зарур бўлса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишмоқда. 

Бўлди, барчаси жойида ва гол инобатга олинмоқда. 

Ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганми, деган саволга аниқ жавобни билиш учун "VAR"нинг қарорини кутиш зарур. 

51-дақиқа. ГОООООООЛ! Жаримадан узатилган тўпни Фарҳоджон Соҳибжонов яқин масофадан дарвозага тўғрилаб юборди. 

47-дақиқа. "Сурхон" вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+5-дақиқа. Бўлди, ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча хавфлироқ ҳужум қилган "Андижон" пенальтидан урилган гол эвазига ҳисобда олдинда бормоқда.

45+3-дақиқа. Лука Згурский тўпга интилиш давомида оёғини рақибнинг боши баландлигида кўтариб юборди. Ҳакам футболчига бундай ҳаракат қилиш нотўғрилигини уқтирди. 

45+2-дақиқа. Асадбек Каримов зарба йўллаб, рақиб дарвозасини нишонга олди.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

45-дақиқа. Азизбек Пирмуҳаммедов жаримаданяхши зарба йўллади, аммо Игорь Литовка яна бир сейв амалга ошириб, тўпни қайтаришни уддалади. 

44-дақиқа. Огоҳлантириш! Фарҳод Бекмуротов спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун огоҳлантирилди. 

42-дақиқа. Литовка ҳимоячилар ёрдамида рақибнинг навбатдаги ҳужумини бартараф қилишга эришишди.  

40-дақиқа. Узатмадан кейин зарба бера оладиган футболчи топилмади, қайта уриниш давомида эса андижонликлар ҳужумда фол ишлатишди. 

39-дақиқа. "Андижон" бурчак зарбасини ишлаб олди. 


 

36-дақиқа. ГОООООЛ! Шерзод Эсонов усталик билан дарвозабонни доғда қолдирди. 

34-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Дмитри Плетнев жарима майдончаси ичида рақибини майдонга қулатди. Ҳакам Фарҳоджон Соҳибжоновга нисбатан ишлатилган бу ҳаракат пенальти белгиланишига сабаб деб топди ва нуқтага ишора қилди.

32-дақиқа. Яна бир тўқнашувдан кейин бирданига икки футболчи майдонга қулади. 

30-дақиқа. Мезбонларнинг тезкор ҳужумини Асадбек Каримов зарба билан якунлади, бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. 

28-дақиқа. "Сурхон" бурчак зарбаси ишлаб олди.  

27-дақиқа. Узатмадан кейин иш зарбагача етиб бормади.

26-дақиқа. "Сурхон" жарима зарбаси ишлади.

23-дақиқа. Абдулвоҳид Ғуломовнинг жарима майдончаси ичидан берган зарбасидан кейин Дилшод Йўлдошев ишончли ҳаракат қилди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

19-дақиқа. Ўйин анча сокин руҳда давом этмоқда. 

16-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳужумдагии қўполлиги учун "Сурхон" форварди Улуғбек Ҳошимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Ўнгроқдан ҳаволатиб узатилган тўпга Шерзод Эсанов боши билан зарба берди, унинг уриниши аниқ чиқди, лекин етарлича кучли бўлмади.  

14-дақиқа. Жумаев майдон марказида қоидани бузди. Вазиятнинг шундоққина ёнида турган ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

11-дақиқа. "Андижон" ҳимоячилари рақибнинг навбатдаги ҳужумини қайтаришди.  

9-дақиқа. "Сурхон" футболчиси жарима зарбаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. 

6-дақиқа. Тўп учун кўпроқ марказда кураш бўлмоқда.

4-дақиқа. Асилбек Жумаев шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб ётибди.

3-дақиқа. "Сурхон"нинг ҳужуми ўнг қанотдан жарима майдонига йўналтирилган узатма қовушмагани сабаб якунига етмай қолди.

1-дақиқа. Учрашув бошланди!








Рейтинг:    

Фикрлар

+6   
16 мар 19:06:56
Нозим1983
Тожига нега кизил берилди?
+5   
16 мар 19:00:53
Rasul M
Xakam tugri qaror chiqardi qizil berib ikki jamoa uyinchisiga xam Galabani nishonlash kerak lekin xech qanaqasiga provakatsion tarzda emas Sababi bu futbol yutish yutqazish yonma yon glavnisi proffesionalizm
+5   
16 мар 18:55:08
Bony_m
Агарда Андижон шундай ютиб турса, Андижон мухлислари, севимли жамоалари ортидан хамма ерга етиб боришади.
+3   
16 мар 18:52:44
Rasul M
Oyin yaxshi bolyapdi Andijonni muxlislariga respect...lekin shu Hasan Turdialiyevga bironkim aytaoladimi iltimos oyinchilarni nomini tugri aytsin Uzi oyin ja zor bolishiga Komentatorni roli katta bu kishim Shoyqulovni shoygulov deydi Damir İmeri deb yozilgan narsani Emeri deydi Armin Boshnyakni Arman Bashnyak deydi İltimos Aytinglar
+2   
16 мар 19:45:32
Abdulboyis Karimov
Анжанга Гап йук галабалар бардавом булсин.Анжан мухлисларни галаба Билан табриклайман.
+2   
16 мар 19:21:29
Muxammad Ali
Спасибо за игру, за победу ребята! Вперёд Анжан!
+2   
16 мар 18:52:42
Донийор Кадиров
Вай блин 1-3 булади дудими Олга кушнилар НЕФТЧИ чимпйон
+2   
16 мар 18:21:37
Мирзаев А.
Анжанлик мухлислар Ноғорани омма зўр чолишар экан,
+2   
16 мар 16:54:27
Д.11.02.
Нимели қаерда

+1   
16 мар 20:18:54
. ..
Fevzi davletov uyat bormi uzi maqsad pro ligaga tushurishmi vazifaizga tugri yondashyopsiz malatsi.........
+1   
16 мар 19:23:22
Андижан
Шархловчи яккол сурхон мухлиси экан
+1   
16 мар 19:18:00
Erkin Murodov
Бечора.сурхон.про.лигага.равона.буладими.дийман.андижон.хали.уйинлар.олдинда.мактаб.юборманглар
+1   
16 мар 19:01:53
Islom Jurayev
Adminlar tablodagi xisobni tugirlab quyinglar
+1   
16 мар 18:42:12
Бешим
ОЙБОТ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ифторлик вақтида, оғиз очиб бир қарасанг Анжан 2-0 га ютяпди. Намунча мазза.
Ассалому алайкум, биродар, яхшимисиз, сиз Андижон мухлисими, ё Пахтакорними?
+1   
16 мар 18:37:25
Жахонгир-9
Сурхон Бош Мурабийига жовоб бериш вакти келди -ёёв
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика