UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  0 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   9 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью Янгиликлар

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью

Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг навбатдаги Суперлигага якун ясалади.

Совриндорлар маълум: "Пахтакор" - чемпион, "Насаф" - кумуш ва АГМК - бронза медаллар соҳиби. Лекин битта савол қоляпти: Суперлигадан ким тушиб кетади? Даъвогарлар эса учта: "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон". 

Учала жамоа ҳам мавсумни яхши ўтказа олмади. Ҳар учта жамоада йил бўйи паст-баландликлар кўп бор кузатилди. Бугун мана шу клублардан бири тўғридан тўғри Суперлигани тарк этади. Яна бир жамоа ўтиш турнирида ўйнайди. Қуйида бугунги жуфтликлар ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


ПАХТАКОР – АНДИЖОН

- "Пахтакор" чемпионликни ҳал қилиб бўлди. "Андижон"нинг вазифаси эса оғир. Чунки бу жамоа Суперлигадан тушиб кетиш хавфида турибди.

- Иккинчи давра бошланганидан бери "Пахтакор" уй учрашувларининг барчасини ғалаба билан якунлади: уч ўйин, уч ғалаба. 

- "Андижон" аввалги икки турда мағлуб бўлди. Умуман олганда андижонликлар иккинчи даврада фақат икки бор ғалаба қозонган.


АГМК – БУХОРО

- АГМК ўз тарихида илк бор бронза медалларга эга чиқди ва бу билан клуб аъзоларини, жамоа мухлисларини табриклаб қоламиз. 

- Сўнгги ўринда бораётган "Бухоро"ни бугун фақат ғалабагина қониқтиради, аммо бу осон бўлмайди.

- Кетма-кет тўртта мағлубият қайд этган АГМК ҳар тугул ўтган икки турда тўрт очколи бўлди. 

- "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ютмади. Жамоанинг ягона ғалабаси биринчи даврада "Сурхон" устидан қўлга киритилган.


СУРХОН – СЎҒДИЁНА

- "Сурхон" ҳам хавфли зонада турибди, лекин бу жамоанинг имконияти "Андижон" ва "Бухоро"га нисбатан бирмунча яхшироқ. 

- Термизликлар охирги уч турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти: бир дуранг, икки мағлубият. 

- "Сўғдиёна" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг охирги турда мағлубият ва дуранг қайд этди.


ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР

- "Қизилқум" биринчи даврада икки бор зафар қучганди, иккинчи даврада таркибини кучайтириб 3та беллашувда ғолиб чиқди. 

- Навоийликлар охирги уч турдан бери мағлубиятга учрашмаяпти: икки дуранг ва бир ғалаба. 

- "Бунёдкор" иккинчи даврани ҳам биринчисидаги каби ўтказди. Абрамов шогирдлари охирги 3 ўйиндан иккитасини ғалаба билан тугатишди.


ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

- Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг ўтган турда уч очколи бўлган "Қўқон-1912" бугун ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. 

- "Навбаҳор" ўтган икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа бир мағлубият ва бир дуранг қайд этди. Бунгача наманганликлар кетма-кет учта беллашувда зафар қучишганди.


МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

- Охирги турларга келиб "Машъал" уйғонди. Муборакликлар иккинчи даврада қаторасига 7 бор мағлуб бўлиб, охирги икки турда ғалаба қозонишди. 

- "Шундай бўлдики, "Металлург" кетма-кет 9та баҳсда ғалаба қозона олмади. Бу жамоанинг сафарда охирги ғалабаси иккинчи давра бошида "Қўқон-1912" билан ўйинда рўй берганди.


НАСАФ – ЛОКОМОТИВ

- Кумуш медалларга эга чиққан "Насаф" бугунги баҳсни ортиқча босимсиз ўтказади. Ўтган икки турни ғалаба билан якунлаган қаршиликлар мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам ўз мухлисларини хушнуд этишга ҳаракат қилиб кўришади. 

- "Локомотив" иккинчи даврада анча ўзгарди ва 6та баҳсда зафар қучди. Жамоа биринчи даврада 9 бор мағлуб бўлганди, иккинчи даврада фақат иккита беллашувда имкониятни бой берди. 

- Бугун "Локомотив" биринчи даврада "Насаф"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика