UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна"нинг "кумуш" сари йўли

Суперлиганинг 2021 йилги мавсуми ниҳоясига етди.

"Сўғдиёна" 29 йиллик танаффусдан кейин медал ютганидан хабарингиз бор. Улуғбек Бақоев бу йўлда 21 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди.

Дарвозабонлар: Ширинбой Абдуллаев, Милан Митрович
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Лука Чермель, Асилжон Бегимқулов, Элёр Орифов, Марко Колакович, Шахбоз Жўрабеков, Сардор Қулматов
Ярим ҳимоячилар: Искандар Шойқулов, Аюбхон Нўмонов, Арсланмират Амонов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Болтабоев, Дарко Станоевич, Муҳсин Бозоров, Даниел Насриддинов
Ҳужумчилар: Саҳоб Рашидов, Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳакимов, Баҳодир Насимов

Жиззах клубининг мудофаа чизиғи бу йил энг яхшиси бўлди. "Сўғдиёна" 26 учрашувда атиги 15 та гол ўтказиб юборди.

Жамоанинг муваффақиятида сербиялик Милан Митровичнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлаш керак. У 19 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан фақат 8 та гол ўтказиб юборди (12 та "қуруқ" ўйин).

"Бўрилар" таркибидан майдонда энг кўп ҳаракатлангани Лука Чермель бўлди. 26 ёшли ҳимоячи 26 ўйинда 2 266 дақиқа ўйнади.  

Бу йилги "Сўғдиёна"нинг ҳужум чизиғини Шоҳруз Норхоновсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айнан унинг голлари жамоага 15 очко олиб берди. Шоҳруз 10 та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди.

Жасур Ҳасанов эса голли узатмалар борасида жамоада энг яхшиси — 4.

26 ўйиннинн 12 тасида ғалаба, 11 тасида дуранг қайд этган "Сўғдиёна" барчадан камроқ енгилди - 3.

Клуб тарихидаги илк кумуш медал бевосита Улуғбек Бақоевнинг номи билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш керак. "Сўғдиёна" кўплаб ўйинларда айнан унинг характери эвазига муваффақият қозонди. Агар бунга шубҳангиз бўлса, "бўрилар" таркибига эътибор қаратинг: сўнгги йилларда терма жамоада мунтазам ўйнаб келаётган бирор футболчи борми? Йўқ. Ҳаттоки, миллий жамоа либосида расмий ўйин ўтказганлар ҳам саноқли. Демак, бухоролик мутахассис "қўлидаги масаллиқлардан ширин овқат тайёрлашни" уддалади.

Мақола: Суперлига. "Пахтакор" қандай чемпион бўлди?         

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика