UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

Суперлига. "Сўғдиёна" 10 киши бўлиб "Нефтчи" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" 10 киши бўлиб "Нефтчи" билан дуранг ўйнади

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини ва энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


Ўйиннинг 12-дақиқасида Шоҳруз Норхоновнинг кучли ва аниқ зарбасини Мирний қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди, ажойиб сейв. 20-дақиқада стадион прожекторларидан бири ўчиб қолгани туфайли 2 дақиқа тўхталиш бўлди.

26-дақиқада Искандар Шойқулов бурчак тўпидан сўнг гол уришга яқин келганди, унинг зарбаси ноаниқ кетди. 

36-дақиқада ўнг қанотдан узатилган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади, Мирний тўпни қайтарди, ажойиб сейв.

39-дақиқада Дилмурод Каримов чамаси 30 метрлардан кучли зарба берди, бироз ноаниқ! 

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

52-дақиқада Азамат Исроилов ҳисобни очиши мумкин эди, унинг зарбаси ноаниқ кетди.

59-дақиқада кучли шамол туфайли стадиондаги барча чироқлар ўчиб қолди... Баҳс тўхтатилган. Ўйин давом этади, чироқ келди.

85-дақиқада Дилмурод Каримов Абдулазиз Юсуповга нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. 

Ўйинга 10 дақиқа қўшиб берилди.

90+1-дақиқада Жаҳонгир Абдумўминовнинг жаримадан йўллаган зарбасини Мирний қайтарди, ажойиб сейв!

Учрашувда ҳисоб очилмади. 



10 март (шанба). Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 8512 томошабин
20:00 - “Сўғдиёна” – “Нефтчи” 0:0  
Ҳакамлар: 
А.Асимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Р.Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи – С.Нажавалиев (Тошкент).
Комиссар – С.Қудратуллаев.

"Сўғдиёна: 23. Дилшод Ҳамроев, 3. Азамат Исроилов (5. Фарход Мирахматов, 88), 4. Элёр Орифов, 6. Дилмурод Каримов, 9. Сардорбек Азимов (77. Иззатилла Абдуллаев, 81), 10. Шохруз Норхонов, 19. Алишер Зиявиддинов (20. Иқбол Маликжонов, 46), 26. Акмал Холмуродов, 31. Жаҳонгир Абдумўминов, 33. Тохиржон Шамситдинов, 99. Нурилло Тўхтасинов
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Сардор Қулматов, 7. Дониёр Одилов, 8. Дониёр Хасанов, 15. Шохрух Холматов, 85. Руслан Мелзиддинов

"Нефтчи": 77.Виталий Мирний, 3.Шукурали Пўлатов, 95.Достон Турсунов, 2.Искандар Шойқулов, 5.Жалил Кимсанов,  20.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Аббос Махсталиев, 22.Абдужамол Исроилов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (10.Анвар Бердиев, 74), 55.Аваз Агалиев (6.Отабек Аҳмаджонов, 58), 9. Абдулазиз Юсупов (29.Вячеслав Сушкин, 90)
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 21.Фарруҳ Турдалиев, 27.Даврон Маматов, 25.Алишер Саматов, 19.Аббосбек Ўлмасалиев, 11.Элёр Мамасолиев,

Огоҳлантиришлар: Шукурали Пўлатов 7, Жаҳонгир Абдумўминов 41, Достон Турсунов 56,

Четлатиш: Дилмурод Каримов 84

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика