UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Суперлига. "Нефтчи" нигериялик ҳужумчининг дубли эвазига "Сўғдиёна" майдонида зафар қучди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" нигериялик ҳужумчининг дубли эвазига "Сўғдиёна" майдонида зафар қучди

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Суперлига 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 1:2

02.03.2024, 19:15

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зиёдулло Абдурашидов, Алишер Усмонов

Тўртинчи ҳакам: Фаррух Янсупов

ВАР: Азиз Асимов

АВАР: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: 0:1 — 14, Эффионг Нсунгуси, 0:2 — 60, Эффионг Нсунгуси.

"Сўғдиёна"27.Милан Митрович; 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 9.Самандар Мавлонқулов, 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Зоран Петрович, 15.Хондамир Мустафоқулов (17.Самандар Синдаров, 81), 18.Миржалол Абдумуталов, 22.Алексей Носко, 28.Станислав Андреев, 33.Олег Зотеев.

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович, 47.Люпчо Дориев, 32.Нодир Сойибов, 90.Улуғбек Кенжаев.

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов (18.Михай Роман, 88), 8.Кетерин Карп, 9.Хусайн Норчаев (77.Билолхон Тошмирзаев, 81), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нсунгуси (10.Шоҳруз Норхонов, 88)

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 14.Ҳуршид Муҳторов, 17.Санжар Қодирқулов, 21.Мухсин Убайдуллаев, 24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов, 55.Манучеҳр Сафаров.

Огоҳлантириш: Хондамир Мустафоқулов (41), Эффионг Нсунгуси (49)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ГОЛ! Қанотдан оширилган тўпга Дориев бош билан зарба йўллаб, ҳисобни қисқартирди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Нефтчи"да иккита ўзгариш рўй берди.

86. Жалолиддиновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

81. Иккала жамоа таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди.

80. "Сўғдиёна" футболчилар Қувватовни яна бир марта Қувватовни синовдан ўтказишди.

78. Абдураҳмоновнинг ерлатиб тепган зарбасинга Қувватов ташланиб, тўпни эгаллаб олди.

77. Бугун икки нарсадан умид қилиш қийин: бензин нархининг тушиши ва "Сўғдиёна" ғалабаси.

72. "Сўғдиёна"нинг гол уришга бўлган уринишлари Nokia қувватлагичи билан iPhoneни зардлашга бўлган уринишга ўхшамоқда.

68. Ўзбек халқини бежизга меҳмондўст дейишмайди. Қувватов рақиб тепган тўпни қучоқ очиб кутиб олди ва меҳр билан бағрига босди.

66. Қаҳрамоновнинг зарбасидан сўнг "Нефтчи" посбони бассейнга калла ташлагандек отилди.

Гол инобатга олинди! "Нефтчи" ҳужумчисида офсайд аниқланмади. Гол кўриш мухлисларга завқ бағишлайди деган гап доим ҳам ўз исботини топавермайди. Мана, ҳозирги шундай вазиятдан кейин стадиондаги кўпгина маҳаллий томошабинларнинг қовоғидан қор ёғмоқда.

60. ГОЛ! Эффионг Нсунгуси дублга эришди! Аммо ҳакам офсайд қайд этилганини билдириб, меҳмонлар голини инобатга олмади. ВАР ишга тушди.

57. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш: Дориев Абдумуталовни алмаштирди.

51. Хавли вазият! Андреевнинг жаримадан узатмаси зарба билан якунланди. Тўп "Нефтчи" қуриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

49. Бугун Эффионг Нсунгуси учрашувнинг чинакам қаҳрамонига айламоқда. Биринчи бўлимда гол урган ҳужумчи ҳакам томонидан либоси рангидаги карточкани қабул қилиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

1-тайм якунланди.

45+3. Тасаввур қилинг: гоҳида муккасил меҳнатдан, кераксиз ҳисоботлар тайёрлашдан эзилиб, ранглари учиб кетган плашинингзни елкангизга ташлаганча ишхонадан чиқасиз ва ёлғизликда аламлардан халос бўлиш учун оёғингиз бошлаган томонга йўрғалайсиз ва тун оғушида сархушт бўласиз. Оёқларингизда мажол қолмасдан ҳувиллаб ётган кулбанингиз томон қадам босар экансиз, йўлингизда чиққан кичик ўйингоҳда кимнинг коптоги қолиб кетганига кўзингиз тушади. Қаёқдандир ўзингизга куч топиб, бор аламингизни оёқларингизга жамулжам этасиз ва кўз ўнгингизда иккита бўлиб кўринаётган дарвоза томон тўпни бор кучингиз билан тепасиз. Аммо дарвоза бир ёқда қолиб, сизнинг мўлжалингиз орзуларингиз сингари буткул бошқа ёққа равона бўлади. Кечирасиз, "Сўғдиёна" футболчиси зарба бераётган пайтда хаёл суриб қолибман.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. Мустафоқулов рақибини қувлашмоқ ўйинидаги сингари тутиб олгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

38. Меҳмонларга нисбатан ишлатилган қўполликка водийликлар томонидан кейинги ҳаракатдаёқ жавоб қайтарилди.

31. Қувватов бугун бош кийимда ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги об-ҳаво шароитида энг қийналадиганлар дарвозабонлар бўлади. Нима бўлган тадқирда ҳам улар уйига қайтганида печкалари ёниб турган бўлсин.

30. "Сўғдиёна" футболчиларида юзага келган стандарт вазият зарба билан якунланди. Аммо Қувватов ҳушёрликни бой бермади.

25. ЗАРБА! Кетерин Карпнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, "Сўғдиёна" дарвозабони қўлига бориб тушди. Янги сотиб олган iPhone 15 Pro Max телефонингиз бехосдан асфалтга тушиб кетса қандай ҳолатга тушардингиз. Карпнинг зарбаси ҳам Митровични шундай юз қиёфага киришига сабаб бўлди.

19. Мезбонлар амалга оширган жарима зарбадан кейин Абдураҳмонов рақиб жарима майдони ёнида йиқилди. Ҳакам эса ҳуштагини безовта қилишни истамади.

14. ГОЛ! Фамилияси талаффуз қилишга мураккаб бўлган Эффионг Нсунгусининг зарбаси ҳам "Сўғдиёна" дарвозабони учун шундай кўриниш олди! Жасур Жалолиддинов ажойиб узатма амалга оширди.


13. Митрович жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

11. Мезбонларнинг бурчакдан узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди. Сўнгра "Сўғдиёна" футболчиси кучли зарб билан ҳавони дарвоза томон йўналтирди, "Нефтчи" эса қарши ҳужумга ўтди.

"Сўғдиёна" қора-оқ, "Нефтчи" сариқ-қора либосларда ҳаракат қилади. 

Учрашув 9-дақиқадан бошланди. Телевизорда. Тишларни бир-бирига уриштирадиган об-ҳаво ҳукмрон бўлишига қарамай, Жиззахдаги "Марказий" ўйингоҳига анча-мунча томошабинлар келган. Шу боис, бугун стадион бағрига ташриф буюрган кишилар сони бўйича бемалол газ заправкалари билан рақобатлаша олади.

Клублардан нафақат майдонда, балки Телеграм саҳифаларида фаолликни кутиб қоламиз.

1. Учрашув бошланибди. Биз эса Европа Чемпионлар лигаси ва Италия А Сериясида урилган голлардан завқланишда давом этамиз. Ҳар 10 сонияда биттадан чиройли гол кўриш нақадар ажойиб! 

Ҳозирча ТВда А Серияда урилган голларни кузатяпмиз. Умид қиламизки, яқин 90 дақиқа давомида Италия футболидан баҳраманд бўлмаймиз. Алоқа тикланишини кутамиз.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Суперлига янги мавсумининг илк туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика