UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  0 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  18 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  14

Суперлига. "Сўғдиёна" Қўқонда ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" Қўқонда ғалаба қозонди

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бориш мумкин.


18 май, сешанба
ҚЎҚОН-1912 – СЎҒДИЁНА - 2:3
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Элёр Турсунов
Назоратчи: Валентин Коваленко
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Александр Сидоров
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Голлар: 

1 - Сардорбек Азимов 1:0, 

32 -Жавоҳир Қаҳрамонов 1:1, 

35 -Жамшид Болтабоев 1:2 (Шоҳруз Норхонов), 

36 -Жавоҳир Қаҳрамонов 1:3 (Марко Колакович), 

45+3 Якуба Бамба 2:3 (Иван Йосович)

"Қўқон-1912": 16. Элдор Адҳамов, 3. Бобиржон Акбаров (8. Фарҳод Бекмуратов, 40), 7. Асадбек Собиржонов (22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 46), 10. Шоҳназар Норбеков (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 62), 11. Мўминжон Мелиев, 13. Сардорбек Азимов (99. Андрей Сидоров, 81), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов (91. Якуба Бамба, 40), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 20. Иқболжон Маликжонов,

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 5. Аюбхон Номанов, 6. Искандар Шайқулов, 8. Жамшид Болтабоев (14. Даниэль Насриддинов, 70), 10. Шоҳруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 81), 11. Жасур Ҳасанов (28. Эргаш Исмоилов,, 56), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (77. Саҳоб Рашидов, 81), 31. Лука Чермель, 63. Асилжон Бегимқулов (4. Элёр Орифов, 70), 93. Марко Колакович

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 37. Алишер Пирматов, 7. Арсланмират Аманов, 9. Ойбек Нурматов,

 Огоҳлантириш: Иван Йосович (28), Шоҳруз Норхонов (45+1), Искандар Шайқулов (63), Хамиддило Абдухамидов (66), Бахтиёр Ашурматов (74), Лука Чермель (80), Даниэль Насриддинов 90+5.


ЯНГИЛАШ



90+6. Ўйин тугади. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3

90+5. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Даниэль Насриддинов

90+5. Ўйин охирида майдонда футболчилар жанжал келтириб чиқаришмоқда

90+3. ЗАРБААААА! Чап қанотдан Мерзляков узатган тўпни Ҳамидулло Абдуҳамидов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди.

87. Сидоровнинг бош билан берган зарбаси кутилганидек чиқмади

81. Ўзгаришлар: Азимов майдонни тарк этди, Андрей Сидоров майдонга тушди

81. Ўзгаришлар: Рашидов ва Насимов майдонга тушди. Улар Қаҳрамонов ва Норхоновни алиштирди.

80. Огоҳлантириш: Лука Чермель ҳакам томонидан огоҳлантирилди

76. ЗАРБАА. Норхоновнинг зарбасини мезбонлар дарвозабони бартараф этди

74. Огоҳлантириш. Бахтиёр Ашурматов ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

71. УХХХХХХХХ. Бамбанинг зарбасини Митрович қайтарди, қайтган тўпни Мелиев зарба йўллади, унинг зарбасини эса  Лука Чермель бартараф этмоқда

70. Ўзгариш: Орипов ва Насриддинов майдонга тушди. Улар Болтабоев ва Бегимқулов майдонни тарк этди

67. ЗАРБААА. Абдухамидовнинг бош билан берган зарбасини Митрович катта қийинчилик билан қайтариб қолди

66. Огоҳлантириш: Хамиддило Абдухамидовга сариқ карточка кўрсатилди

64. ЗАРБА. Абдухамидовнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди

63. Огоҳлантириш: Шайқулов огоҳлантирилди

62. Ўзгариш: Шоҳназар Норбековнинг ўрнига Хамидилло Абдухамидов майдонга тушди

56. Ўзгариш: Хасанов майдонни тарк этмоқда, унинг ўнига Эргаш Исмоилов майдонга тушмоқда

48. ЗАРБААА.  Лука Чермель зарбаси устунга тегиб қайтмоқда

46. Ўзгариш: Асадбек Собиржоновнинг ўрнига Муҳаммаданас Хасанов майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Йосович боши билан тўпни Бамбага узатди ва Бамбадан гол


45+3. ГОООООООООООЛ. Бамба ҳисобни қисқартирмоқда

45+1. Огоҳлантириш: Норхонов рақибининг ортидан бориб чалди ва огоҳлантирилди

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

42. Холмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

40. Ўзгариш: Бамба ва Бекмуродов майдонга тушмоқда. Улар Рустамов ва Акбаровни алиштирмоқда

Сўнгги ўн дақиқа давомида мезбонлар ҳимоячида ҳеч ким ўйнамаяпкандек.. "Сўғдиёна"нинг барча футболчилари бемалол рақиб жарима майдончасига кириб бормоқда

Жавоҳир Қаҳрамонов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб хисобни 1-3 кўринишга келтириб қўйди



36. ГОООООООООЛ. Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни 1:3 га ўзгартимоқда

Норхонов тўпни Болтабоевга узатди ва меҳмонлар ярим ҳимоячиси жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини урмоқда


35. ГООООООООООООЛ. Болтабоев ҳисобни меҳмонлар фойдасига ўзгартирмоқда


32. ГОООООООООЛ. Қаҳраномовдан супер гоооооол

Ҳаво ҳарорат иссиқ бўлгани сабабли ҳакамлар футболчиларни томоғини ҳўллаб олиши учун бир дақиқа имконият бермоқда

28. Огоҳлантириш: Иван Йосович учрашувдаги илк сариқ карточкани олди

28. Мелиев қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

26. ЗАРБА. Жасур Хасанов чамаси 17 метрлардан йўллаган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди

22. ЗАРБААА. Норхоновнинг дарвозага кетаётган зарбасини Бобур Акбаров қайтариб, жамоасининг жонига оро кирмоқда

Сардор Азимов "Қўқон-1912" жамоасининг бу мавсумда ўз майдонида киритган дастлабки голи муаллифи бўлди !

15. Жасур Хасановнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга текган холда майдонни тарк этди

12. ЗАРБА. Норхоновнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

7. Жасур Ҳасановнинг бурчакдан узатган тўпини Бегимқулов зарба йўллашга ҳаракат қилди, ҳозирча омадсиз


1. ГООООООООООООООЛ. Сардорбек Азимовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, дарвозадан жой олди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика