UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Суперлига. "Андижон" Қўқонда сўнгги сонияларда белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" Қўқонда сўнгги сонияларда белгиланган пенальти эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига. 20-тур

25 сентябрь, шанба

ҚЎҚОН-1912 – АНДИЖОН 1:1

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Василий Совпел 55, - 0:1. Иван Йосович 90+5 пенальти, - 1:1.

“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич ( 99. Андрей Сидоров 74), 7. Асадбек Собиржонов (, 19. Суҳроб Бердиев, 74), 10. Шоҳназар Норбеков ( 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 60) , 11. Мўмин Мелиев, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов ( 91. Якуба Бамба, 67), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов ( 13. Сардор Азимов, 60), 33. Иван Йосович. 

Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 8. Фарҳод Бекмуродов, 18. Анвар Хожимирзаев, 23.Александр Мерзляков,

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2.Сардор Хурсанов, 3.Азамат Исроилов (7.Шерзод Ғуломжонов, 84), 4.Усмонали Исмоналиев (6.Иброҳим Отахонов, 90+3), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Павел Забелин, 14.Василий Совпел, 17.Фарҳод Соҳибжонов (10.Владислав Васильев, 84), 18.Абдуғани Камолов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 49.Пламен Димов.

Захира: 44.Асилбек Аманов, 23.Мардон Абдуллаев, 27.Миркомил Локаев, 28.Абдураҳмон Комилов, 70.Диёрбек Раҳимқулов, 77.Хуршид Убайдуллаев.

Огоҳлантириш: Сардор Хурсандов ("Андижон") 16, Асадбек Собиржонов ("Қўқон-1912") 45+1, Пламен Димов ("Андижон") 58, Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон") 80, Музаффар Абдуллаев 90+3.



ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! 1:1

90+5. ГОООООООООООООООООЛ! ИВАН ЙОСОВИЧ! Пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 




90+4. ПЕНАЛЬТИ!!! "Андижон" дарвозаси томон! Забелин Бобуржон Акбаровга нисбатан хавфли ўйин учун пенальти белгиланди. 



90+3. ЎЗГАРИШ. "Андижон". Исмоналиев ўрнига Иброҳим Отахонов тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

84. ЎЗГАРИШ. "Андижон". Исроилов ва Соҳибжонов ўрнига Ғуломжонов ва Васильев тушди

80. Огоҳлантириш. "Андижон". Фарҳод Соҳибжонов

74. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Славко Лукичнинг ўрнига Андрей Сидоров, Асадбек Собиржонов ўрнига Суҳроб Бердиев майдонга тушди. 

71. ЗАРБААААААААААА. Якуба Бамба қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

67. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Иқбол Маликжонов ўрнига Якуба Бамба майдонга тушди. 

65. ЗАРБААААААА. Павел Забелиннинг йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Шоҳназар Норбеков ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушди. 

58. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Пламен Димовга сариқ карточка кўрсатилди. 



55. ГОООООООООООООООООЛ. СУПЕРГОООООООООООЛ. Василий  Совпел жарима майдончасидан ташқарида кутилмаган кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. 

50. УХХХХХХХХ. "Қўқон-1912" футболчиси Муҳаммаданас Ҳасанов қанотдан ёриб кириб тўпни узатди. Зарба беришга ҳеч ким йўқ. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

45+1. ОГОҲЛАНТИРИШ.  "Қўқон-1912", Асадбек Собиржоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. 

43. Славко Лукичнинг йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

35. УХХХХХ. Муҳаммаданас Ҳасанов ажойиб алдаб зарба йўллади. Зарба ноаниқ. 

28. ЗАРБААААААААА. Фарҳод Соҳибжоновнинг мезбонлар жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

27. УХХХХХХХХХХХХХХХ. Яна чап қанотдан узатиб берилган тўпдан сўнг Шоҳназар Норбеков қисқа масофадан гол ура олмади. 

25. Ўйин давом этади. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси жуда ноаниқ. 

24. Сув ичиб олиш учун танаффус!

23. "Қўқон-1912"нинг чап қанотдан ташкил қилаётган ҳужумлари зарбасиз якунланмоқда. 

16. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Андижон", Сардор Хурсандовга сариқ карточка кўрсатилди. 

13. "Андижон" жамоасида жарима зарбаси. Якун самарасиз. Тўпни жонли девордагилар қайтарди. 

11. "Қўқон-1912"дан ҳужум. Ойбек Рустамовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

8. Мезбонлар яна жарима зарбасини ишлади. Зарбани рақиб ҳимоячилари қайтарди. 

6. ЗАРБААААААААА. "Қўқон-1912" футболчиси Иқбол Маликжоновнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

3. Иван Йосовичнинг бурчакдан узатилган тўпдан сўнг йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

Учрашув бошланди. 

- Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари! Тез орада Суперлига 20-тур доирасида старт оладиган "Қўқон-1912" - "Андижон" ўйинини биргаликда томоша қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика