UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  3 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  36 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  26 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2

Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" 70 дақиқа бир киши кам бўлиб "меҳмон"да "Қизилқум"ни мағлуб этди. Бозоровдан эса супер гол

Теглар :  НасафҚизилқум
Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви якунланди.

"Қизилқум" - "Насаф" 0:1

Гол: 87 - Ойбек Бозоров

"Марказий" стадион, Қарши

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Алишер Раҳимқулов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Амир Галеев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Қизилқум": 12. Роберт Озолц, 4. Илҳомжон Ваҳобов (2. Фаррух Жўраев,90), 6. Асрор Ғафуров, 7. Даврон Анваров ( 8. Гиорги Кухианидзе, 61 ), 11. Акаки Шулая, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёржон Қосимов ( 77. Файзуллоҳбек Жуманқўзиев, 90), 22. Шаҳзод Раҳматуллаев ( 10. Элгужа Лобжанизде, 61), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азизбек Усмонов (с), 71. Жамолиддин Убайдуллаев (14. Файзулло Қамбаров,76).

Захира: 21. Жаҳонгир Маматқулов,  9. Хумоюн Абдуалимов,79. Диёр Рахматиллоев.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов ( 6. Муродбек Раҳматов, 46), 9. Жавоҳир Сидиқов (88. Марко Станоeвич.63) , 19. Стефан Чолович, 22. Игор Голбан, 32. Зоран Марушич (10. Бобир Абдихолиқов, 63), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (4. Дилшод Комилов, 46), 77. Ойбек Бозоров (3. Шохжаҳон Султонмуродов, 90)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 21. Дониёржон Нарзуллаев, 23. Валентино Юэл , 44. Шаҳзод Акрамов,

Огоҳлантириш: 45 - Ойбек Бозоров, 45+2 - Азизбек Усмонов


Четлатиш: 24 - Стефан Чолович


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

Қанотдан узатилган тўпни Қамбаров қайтарди, қайтган тўпни эса Ойбек тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу гол қаршиликлар учун жуда муҳим эди

87. ГОООЛ. Ойбек Бозоровдан супер гол

78. Бахтиёр Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

77. Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

76. Убайдуллаевнинг ўрнига Қамбаров тушди

68. Бобир рақиб майдончасига ажойиб тарзда кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегди ва бурчакка чиқиб кетди

66. Ҳозирча бир киши кам бўлиб ҳаракат қилаётган "Насаф" ҳужумлар ташкил қилишга уринмоқда, бироқ деярли 50 дақиқадан бери бир киши кўп ҳаракат қилаётган "Қизилқум" деярли ҳужум қилмаяпти

63. Ўзгариш: Станоэвич ва Абдихолиқов майдонга тушди. Сидиқов ва Марушич майдони тарк этди

61. Ўзгариш: Кухианидзе ва Лобжанизде майдонга тушди. Улар Раҳматуллаев ва Анваровни алиштиришди

52. Роберт Озолцдан севй. Мозговойнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

50. Насруллаев қанотдан яхши узатмани амалга оширди, бироқ "аждарлар" ҳужумчиси тўпга етиб кела олмади

46. Ўзгариш: Жамбули ва Абдираҳматов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Раҳматов ва Комилов тушди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

45. Огоҳлантириш: Ойбек Бозоров ҳакам томонидан огоҳлантарилди

37. Муҳаммадалининг чалқанча йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

35. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг ҳужумлар сонини оширди, "Қизилқум" эса ҳимояланмоқда

24. Четлатиш: Ҳакам сариқни бекор қилди ва Стефан Чоловичга қизил кўрсатилди

23. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. "Насаф" футболчиси қизил карточка олиши мумкин

15. Ҳозирча жамоалар кескин ҳужумлар ташкил этишга шошишмаяпти, учрашув тенг курашлар остида ўтмоқда

6. Ғиёсов рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ тўпни Неъматов ушлаб олди

5. "Меҳмонлар"дан илк хавфли ҳужум. Коловичдан супер узатма, бироқ Насруллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади!


Учрашув бошланди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика