

Мазкур баҳс клубларнинг Ўзбекистон чемпионатларидаги 35-тўқнашуви ҳисобланади. Ортда қолган учрашувларнинг 18 таси "темирйўлчилар", 7 таси "кончилар" фойдасига ҳал бўлган (9 дуранг).
Эътиборли жиҳати, "Қизилқум" пойтахт клубини охирги марта 2013 йилнинг 26 августида мағлубиятга учратган эди. Ўшанда навоийликларнинг ғалаба голи Хуршидбек Йўлдошевнинг номига ёзилган.



