UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  9 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  7 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида АГМК билан дуранг ўйнади

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК учрашуви дуранг билан якунланди.

Суперлига, 19-тур.

ҚИЗИЛҚУМ – АГМК 0:0 

19.00, Навоий шаҳри.

"Ёшлар" спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Олим Абдувосилов, Шавкат Раҳматов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Александр Давиденко

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров - 14.Файзулла Қамбаров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 75.Олег Толмасов - 21.Муҳсин Убайдуллаев (18.Жасур Азимов 68'), 6.Эркин Байдуллаев, 8.Гиорги Кухианидзе (44.Ҳумоюн Абдуалимов 86'), 17.Салим Мустафоев - 30.Элгужа Григалашвили (19.Жамшид Ҳасанов 80'), 7.Ислом Кенжабоев - 10.Мате Ватсадзе.

Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Беҳруз Саъдиллоев, 25.Азиз Усмонов, 71.Тимур Набиев, 92.Владислав Алексин.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев 63'), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (22.Санжар Шоаҳмедов 63') - 28.Шоҳруҳ Гадоев, (94.Элвин Фортес 82') 18.Александр Касьян (27.Мартин Боаке 76'), 10.Ҳусниддин Ғофуров (11.Мурод Тошматов 82').

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 9.Зафар Полвонов, 42.Нодир Абдураззоқов.

Огоҳлантиришлар: Муҳсин Убайдуллаев 47', Ислом Кенжабоев 55', Акром Комилов 56', Валижон Раҳимов 79', Бобур Йўлдошев 87'


90+3. Учрашув якунланди.

90+2. Ислом Кенжабоев катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва ерлатиб узоқ бурчакка зарба берди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

90. Учрашвнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Боаке тўпни эгаллаб олиб дарвоза томон зарба берди ва Нестеров қайтариб юборди.

86. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб боряпти. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтмоқда. 

79. Бурчакдан узатилган тўпни Файзулла Қамбаров боши билан дарвозага йўналтирди аммо ноаниқ. 

72. Файзулла Қамбаровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини АГМК дарвозабони ушлаб олди.

64. Санжар Шоаҳмедовнинг берган зарбаси бироз ноаниқ. 

62. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Қизилқум" катта тезликда олдинга ўтди. Салим Мутсафоев олдинга ўтиб дарвозабон билан деярли бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни Ватсадзега узатди. Ҳужум самарасиз якунланди.

59. Ана энди устунлик мезбонларда. Жамоа кетма кет ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо улардан наф чиқмаяпти.

56. АГМК иккинчи бўлимни нисбатан фаол бошлади. Жамоа тўп назоратини ўз қўлига олиб, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қиляпти. 

51. Элгужа Григалашвили формасини алмаштириб оляпти.  

50. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб юборди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

45. Биринчи бўлим якунланди!

43. Бурчакадан тўп ўйинга киритилгач, Файзулла Қамбаров тўпни жамоадоши Ватсадзега узатди. Матенинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

42. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мате Ватсадзе боши билан дарвозага йўллади ва Раҳимов тўпни қайтариб юборди. 

31. Ислом Кенжабоев рақибнинг барча ҳимоячиларини алдаб ўтиб, узоқ бурчакка зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

27.  Элгужа Григалашвилининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

21. АГМКдан жарима зарбаси! Ҳусниддин Ғофуровнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини Игнатий Нестеров иккинчи уринишда эгаллаб олди.

Фото: "Қизилқум" матбуот хизмати

20. Бурчакдан узатилган тўпни Григалашвили боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвозага орқа томондан тўрга бориб тегди.

19. "Қизилқум"дан ҳужум! Қанотдан оширилган тўпни Муҳсин Убайдуллаев эгаллаб олди ва яқин масофадан дарвозага зарба берди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Бурчак зарбаси.

16. Санжар Турсунов катта тезликда олдинга борди. Унинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси навоийлик футболчига тегиб ортга қайтди. 

10. АГМК аста секин ҳужум ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

6. Илк дақиқалардан тўп назорати мезбонларда. 

2. Салим Мустафоевнинг зарбасини Валижон Раҳимов қайтариб юборди.

Фото: "Қизилқум" матбуот хизмати

1. Учрашувга старт берилди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 19:00да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика