UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  21 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью Янгиликлар

Суперлига қайтмоқда! "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашуви учун превью

Бугун 14 август куни Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган қолдирилган баҳс бўлиб ўтади.

Аслида мазкур баҳс 14 июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ "Бунёдкор" клуби аъзосида коронавирус инфекцияси аниқлангани боис ўйин бошыа муддатга қолдирилганди. "Бухоро" бу мавсум ғалаба қозона олмаган учта клубдан бири бўлиб турибди. "Бунёдкор" эса охирги учта турда умуман мағлуб бўлгани йўқ.

Суперлигада юзага келган иккинчи мажбурий танаффус вақтида "Бухоро" мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Муҳсин Муҳаммадиев билан келишилган ҳолда шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнини Жамшид Саидов эгаллади. Мураббийлар штабига руминиялик Августин Чирита келди, Николай Минчев эса техник директор лавозимида иш бошлади. Жамоага Максимилиан Фомин ва Илҳом Алижонов каби ҳимоячилар келишди. Март ойида ўз юртига учиб кетган канадалик легионер Милован Капор эса яқинда "Атлетико Оттава" клуби билан шартнома тузди.

"Бунёдкор"да эса клуб раҳбариятида ўзгариш юзага келди. Бош директор Улуғбек Мирзаев ўрнига Айниддин Ғиёсов тайинланди. Жамоанинг собиқ аъзоси Хуршид Ғиёсов яна "Бунёдкор"га қайтди. "Машъал"дан ижарага олинган Ҳумоюн Муртозаев ва Сардор Абдураимов Муборак клубига қайтиб кетишди.

"Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 26 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "қалдирғочлар" томонида. 19 бор Тошкент клуби ғолиб бўлган, 6 бор дуранг қайд этилган ва фақат бир марта "Бухоро" зафар қучган.

Ўзаро охирги 7та учрашувда "Бухоро" умуман ғалаба қозона олмаган. Ўтган мавсумда бу икки клуб ўртасидаги ҳар иккала баҳс ҳам дуранг натижаси билан тугаган.

Бу жамоаларнинг U-21 Биринчилиги доирасидаги ўйини 15 август куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ кеча ушбу баҳс 30 августга қолдирилгани ҳақида хабар берилди. Бунинг сабаби ёзилгани йўқ.



Coca Cola Суперлига. 9-тур
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР»
14 август. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 19:00 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев, Аҳмаджон Эргашев.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.



Муаллиф тахмини: Иккала жамоада ҳам ўзгаришлар бўлди. Бироқ бу ўйинда "Бунёдкор" барибир фаворит. Агар вазиятлардан унумли фойдалана олишса Абрамов шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин - 2:1.


Бухоро

Жасур Ҳасанов - 78'

Суперлига. 9-тур

14/08/2020, 19:00

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Ислом Қобилов - 22'

45'
90'
5'  Бекзод Сайидов
11'  Солибек Каримов
64'  Анваржон Жўраев (Суҳроб Неъматов)
69'  Жасур Ҳакимов (Иззат Абдуллаев)
73'  Зоҳир Пиримов (Беҳруз Садиллоев)
73'  Азизбек Амонов (Шаҳзод Бешимов)
78'  Жасур Ҳасанов
22'  Ислом Қобилов
22'  Санжар Қодирқулов
55'  Валерий Акопов (Селим Нурмурадов)
55'  Шаҳбоз Эркинов (Миржаҳон Мираҳмадов)
84'  Фаррух Икромов (Баҳодир Пардаев)



Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика