UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Турон"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Турон"ни мағлуб этди

Теглар :  ПахтакорТурон
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 20-тур
ПАХТАКОР – ТУРОН - 3:1
25 сентябрь 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Лочин Долимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Андрей Цапенко
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Голлар: Драган Черан 26, - 1:0 (Шароф Муҳитдинов). Владислав Касминин 50, - 1:1 (Билолхон Тошмирзаев). Шерзод Темиров 61, - 2:1 (Достонбек Ҳамдамов). Ҳожимат Эркинов 90+2, - 3:1 (Достонбек Ҳамдамов).

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азиз Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 79), 9.Шерзод Темиров, 10.Драган Черан, 17.Достон Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 90+4), 19.Шароф Муҳитдинов (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 90+4), 23.Шерзод Аъзамов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 11.Боян Матич 16.Марлен Чобанов, 42.Аббос Файзуллаев, 88.Шаҳзод Азмиддинов,

"Турон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов 3.Даврон Умиров (43.Ким Бойонг, 46) (8.Суннатилло Эрматов, 76), 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Сардор Абдураимов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Ихтиёр Тошпўлатов (23.Отабек Зокиров, 76), 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 30.Синиша Бабич (7.Суннатилло Абдуллажонов, 76), 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Ғиёс Комилов, 14.Дониёр Исмоилов, 20.Фирдавс Чакалов, Исмоилжон Оҳунжонов.

Огоҳлантиришлар: Аслиддин Тоштемиров 3, Шерзод Темиров 61, Драган Черан 65, Азизбек Турғунбоев 73, Анзур Исмоилов 75, Суннатилло Эрматов 84.

Четлатиш: Суннатилла Эрматов 2СК (ўйин тугагач)


ЯНГИЛАШ


Ўйин тугаганидан кейин Суннатилла Эрматов қизил карточка олди

90+7. ЎЙИН ТУГАДИ. "Пахтакор" - "Турон" 3:1

90+7. ЗАРБАААААА! Темировнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди! 

90+4. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Муҳиддинов ўрнига Иминов, Ҳамдамов ўрнига Холматов туширилди

90+2. ГООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОВ 3:1. Чап қанотдан Ҳамдамов узатган тўпни Эркинов дарвозага йўллади! 




90+1. ЗАРБАААА! Тошмирзаевнинг ўнг томондан узатган тўпини Эрматов дарвозага йўллади, ноаниқ! 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди

88. УХХХ! Хавфли вазият! Билолхон Тошмирзаевнинг узатмаси Отабек Зокировга етиб борганида ҳисоб тенглашиши аниқ эди!

84. Огоҳлантириш. "Турон". Суннатилло Эрматов

79. Ўзгариш. "Пахтакор". Турғунбоев ўрнига Эркинов туширилди

76. Ўзгаришлар. "Турон". Синиша Бабич, Ким Бойонг ва Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Суннатилла Эрматов ва Отабек Зокиров ўйинга қўшилишди.

75. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Анзур Исмоилов

73. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Азизбек Турғунбоев



70. Сайфиев Ким Бойонгнинг бош қисмига тирсаги билан зарба берган экан. Шифокорлар иккала футболчига ёрдам беришди. Кореялик футболчининг боши боғланди

66. ЗАРБААААААААААААААА! Шерзод Темировнинг узоқдан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди! 

65. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Драган Черан

61. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Шерзод Темиров

61. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЕРЗОД ТЕМИРОВ 2:1. Ҳамдамовнинг узатган тўпини Темиров тўхатмасдан дарвозага жойлаб қўйди - 2:1. 




58. ЗАРБААААА! Чап қанотдан Ҳамдамов узатган тўпни Темиров боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

54. "Турон" посбони Низомиддин Зиёвутдиновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

50. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ВЛАДИСЛАВ КАСМИНИН! 1:1. Чап қанотдан Тошмирзаев узатган тўпни Касминин дарвозага йўллади - 1:1. 




48. ЗАРБААААААААААА! Синиша Бабичнинг зарбаси дарвозага аниқ борганди, мезбонлар посбони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Турон"да Умиров ўрнига Ким туширилди


45. Биринчи тайм якунланди

44. ЗАРБААА! Муртозаевнинг аниқ зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди

40. Синиша Бабичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

36. "Турон"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Суюнов тўпни эгаллаб олди.



26. ГООООООООООООООООООООЛ! ДРАГАН ЧЕРАН! Муҳитдиновнинг узатган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Низомиддин Зиёвутдинов бу вазиятда томошабин вазифасини ўтаб берди.




24. Драган Чераннинг кучли зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.



19. Ҳожиакбар Алижоновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

11. Даян Поньевичнинг узатмаси ноаниқ чиқди, акс холда Билолхон Тошмирзаев қанотдан яхши ҳужум ташкил этиши мумкин эди.

6. "Пахтакор" вакилларининг ҳужуми хавфли чиқди. Қанотдан етказиб берилган тўпга мезбонлар ҳужумчиси Шерзод Темировнинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

5. Хумоюн Муртозаев чап қанотдан ҳужум ташкил этганди, унга нисбатан Одил Хамробеков қўполлик ишлатди.

3. "Турон"дан Тоштемиров огоҳлантирилди


ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика