UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  20 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  3 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Суперлига. "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.


Coca-Cola Суперлига. 10-тур
19 июнь, шанба
ПАХТАКОР – СЎҒДИЁНА 0:0
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Руслан Серазитдинов, Александр Сидоров, Элёр Турсунов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистент: Андрей Цапенко
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Комиссар: Шерзод Ражабов


"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 5.Анзур Исмоилов (С) (15.Егор Кримец 83), 34.Фарруҳ Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 8.Азизбек Турғунбоев (6.ИброҳимҲалил Йўлдошев 79), 14.Ҳумоюнмирзо Иминов (19.Шароф Муҳиддинов 69), 28.Диёр Холматов (42.Аббосбек Файзуллаев 83), 17.Шерзод Темиров (99.Пўлатхўжа Холдорхонов 69)
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 16.Марлен Чобанов, 88.Шаҳзод Азмиддинов,

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орипов (17.Шаҳбоз Жўрабеков 46) , 5.Аюбхон Нўъмонов, 6.Искандар Шайкулов (14.Даниэль Насриддинов 46), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов 73), 11.Жасур Ҳасанов (28.Эргаш Исмоилов 61), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (7.Арсланмират Аманов 65), 31.Лука Чермел, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 27.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 63. Асилбек Бегимқулов.

Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов 16, Орипов 17, Темиров 25, Сайфиев 27, Аброр Исмоилов 45, Болтабоев 45+1, Насриддинов 51, Алижонов 52, Митрович 93.


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Митровичга сариқ карточка.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берди. 



86. Хавфли вазияяят! Ўйиндаги илк хавфли ҳолат. Захирадан майдонга тушган "Пахтакор" футболчиси Файзуллаев икки метрдан бўш дарвозани нишонга ололмади. Унинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегди. "Шерлар" яна босим уюштиришди. Аммо меҳмонлар посбони тўпни ўзида олиб қолди. 

83. Холматов ўрнига Файзуллаев, Анзур Исмоилов ўрнига Кримец майдонга тушди. 

81. Аманов чап қанотдан олдинга ўтди. Унинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ. 

79. Мезбонлар сафида Азизбек Турғунбоев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев майдонга тушди.

76. Зерикарли ўйин.

73. "Сўғдиёна" таркибида Норхонов ўрнига Насимов майдонга тушди. 

69. "Пахтакор"да иккита ўзгариш: Иминов ўрнига Муҳиддинов, Темиров ўрнига Холдорхонов туширилди.

65. Қаҳрамонов ўрнига Аманов майдонга тушди. 

61. Жасур Ҳасанов ўрнига Эргаш Исмоилов ўйинни давом эттиради. 

52. "Пахтакор"дан Алижонов огоҳлантирилди

51. "Сўғдиёна"дан Насриддинов огоҳлантирилди

50. Меҳмонларнинг жарима зарбаси самарасиз.

46. "Сўғдиёна"да Шойқулов ўрнига Насриддинов, Орипов ўрнига Жўрабеков туширилди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ!

45+1. Болтабоевга ҳам сариқ карточка. Битта таймда 6 та огоҳлантириш.

45. "Пахтакор"дан Аброр Исмоилов огоҳлантирилди

39.  Темировнинг бирга-бир вазиятдан тепган тўпини рақиб посбони қайтарди

33. Жиззахликлардан хавфли ҳужум. Орипов ўнг қанотдан ёриб кирганди. Аммо, ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди. 

27. Фаррух Сайфиевга сариқ карточка. 

26. Зарбааа! Меҳмонларнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

25. Темиров хавфли ўйин учун сариқ карточка билан жазоланди.

23. "Сўғдиёна" футболчисининг жаримадан берган зарбасини Қувватов эгаллаб олди.

17. Орипов огоҳлантирилди.

16. Қаҳрамоновга сариқ карточка. 

14. Темировда яхши имконият юзага келганди. Бироқ, "Сўғдиёна" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди. 

13. Тошкентликлар асосан қанотлар орқали олдинга ўтишмоқда.

10. Ўйин темпи пастроқ. "Пахтакор" футболчилари тўп назоратини ушлаб туришибди.

3. Дастлабки дақиқаларни мезбонлар ҳужумда ўтказишмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. "Пахтакор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика