UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  5 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  3 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

Суперлига. "Пахтакор" жанговар кечган ўйинда "Қизилқум"ни таслим этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" жанговар кечган ўйинда "Қизилқум"ни таслим этди

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

ПАХТАКОР – ҚИЗИЛҚУМ - 4:2 

Голлар: Игнатий Нестеров 3' (автогол), Элгужа Григалашвили 13', Драган Черан 38' (пенальти), Эркин Байдуллаев 45+1, Драган Черан 61', Драган Черан 66'

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Далер Тиллоев, Ҳасан Набиев, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Шерзод Темиров (11. Боян Матич 62'), 10. Драган Черан, 16. Марлен Чобанов, 17. Достонбек Ҳамдамов (18. Хожимат Эркинов 85'), 19.Шароф Муҳитдинов (88. Шаҳзод Азмиддинов 62'), 21. Аброрбек Исмоилов, 27. Сардор Собирхўжаев (14. Хумоюнмирзо Иминов 69'), 28. Диёр Холматов (8. Азизбек Турғунбоев 69'), 34. Фарруҳ Сайфиев.

Захира: 25. Элдор Суюнов, 29.Владимир Козак, 42. Аббосбек Файзуллаев, 63.Муҳаммадали Ўринбоев.

“Қизилқум”: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев, 8.Гиорги Кухианидзе, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили (10.Мате Ватсадзе 81'), 33.Шаҳзод Туропов (19.Жамшид Ҳасанов 65'), 75.Олег Толмасов.

Захира: 22.Артём Макосин, 9.Беҳруз Саъдиллоев, 11.Шамсиддин Сагдуллаев, 18.Жасур Азимов, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 71.Тимур Набиев. 

Огоҳлантиришлар: Эркин Байдуллаев 36', Драган Черан 43', Муҳсинжон Убайдуллаев 46', Аброрбек Исмоилов 55', Олег Толмасов 65', Боян Матич 90


ЯНГИЛАШ


90+3. Ўйин якунланди! "Пахтакор" чемпионликка яна бир қадам ташлади!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ислом Кенжабоев бир ҳимоячидан чаққонлик билан ўтиб кетди ва рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Санжар Қувватов футболчидан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

80. Ўйин темпи тошкентликларнинг тўртинчи голидан сўнг бироз тушган. Ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда. 

20 метрлардан жарима зарбасини Драган ажойиб тарзда ижро этди ва дарвозанинг яқин юқори бурчагини ишғол қилди.

66. ГООООООООООЛ! Черан жарима зарбасида тўп киритиб хет-трик қайд этди!



61. ГООООООООООЛ! Черан иккинчи пенальтини ҳам голга айлантирди. 



61. Пенальти! Яна навоийликлар дарвозаси томон. Аброр Исмоиловга нисбатан рақиб футболчиси қўполлик ишлатди.

55. "Пахтакор" жамоаси бир неча бор олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ улардан наф чиқара олмаяпти. 

48. Учрашувнинг иккинчи бўлими хотиржамлик билан бошланди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

45+1. Биринчи бўлим якунланди.

Муҳсинжон Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Эркин Бойдуллаев боши билан дарвозага аниқ йўллади - 2:2.

45+1. ГООООООООЛ! Эркин Байдуллаев ҳисобни тенлаштирди. 



45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

"Қандай қилиб шу вазиятда пеналти белгилаш мумкин,  жаноб Норсафаров?!", - дея савол қўймоқда "Қизилқум" матбуот хизмати.

43. Навоийликлар фаолликни оширмоқда. Жамоа бир неча бор олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда, бироқ уринишлар самарасиз якун топмоқда.

38. ГОООООООООЛ! Тўп олдида Черан! Зарба ва гол!



Навоийликлар ҳакамга эътироз билдиришмоқда!

35. Пенальти! "Қизилқум" дарвозаси томон! Ҳамдамовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегди.

31. ЗАРБА! Достон Ҳамдамов жарима майдончаси ичида рақиб дарвозаси томон зарба берди, тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.  

18. Тошкентликлар олдинга ўтиб, рақиб жарима майдончасида хавфли вазият юзага келтиришга ҳаракат қилишмоқда, бироқ навоийлик ҳимоячилар анча фаол ўйнашяпти. 

15. Навоийлик мухлислар ўз суюклиларини турли қўшиқлар билан қўллаб-қувватлашмоқда. 

Ислом Кенжабоев тўпни ҳужумдаги шериги Элгужа Григалашвилига узатди. Грузиялик футболчи рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонини алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол этди -1:1.

13. ГООООООООООЛ! "Қизилқум" футболчиси Элгужа Григалашвили ҳисобни тенглаштирди.



10. Ўйиннинг 10 дақиқасидаги ягона хавфли вазият содир бўлди. Гол бўлган вазиятда ҳам бунчалик хавф бўлмаган эди. 

9. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ислом Кенжабоев пойтахт клуби ҳимоясини ёриб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда берган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

Чап қанотдан тўп "Қизилқум" жарима майдончасига узатилди ва Салим Мустафоев ҳамда Нестеров ўртасидаги палапартишлик якунида Игнатийга тўп тегиб дарвоза ичидан жой олди - 1:0. 

2. АВТОГОЛ! "Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқди!



. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика