

Тошкентда "Пахтакор" "Навбаҳор" билан куч синашади. Учрашув 19:45да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Пахтакор"
- Чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Жамоа еттита ўйиндан 6тасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 13-5.
- "Пахтакор" охирги уч учрашувни ғалаба билан якунлади. Жамоа 4-турда "Сурхон" билан дуранг ўйнаганидан кейин "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Металлург"ни мағлуб этди.
- "Пахтакор" охирги иккита ўйинида бир хил 2:1 ҳисоби билан зафар қучди.
- "Пахтакор" шу пайтгача ўз майдонида 4та ўйинда майдонга тушиб, ҳаммасини ғалаба билан якунлади. Тўплар нисбати 9-3.
- "Пахтакор" "Навбаҳор"га қарши 57 бор майдонга тушиб, шундан 35тасида ғалаба қозонган.
"Навбаҳор"
- "Навбаҳор" жадвалнинг 4-поғонасида бормоқда, 11 очко тўплаган. Жамоа 3та ўйинда ғалабага эришди ва икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 12-8.
- "Навбаҳор" қаторасига тўртта ўйиндан бери ютқазмаяпти: уч ғалаба ва бир дуранг. "Лочинлар" "Насаф", "Сурхон", "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб, "Динамо" билан дуранг ўйнашди.
- "Навбаҳор" бугун сафарда тўртинчи ўйинини ўтказади. Аввалги учта баҳсда биттадан ғалаба, мағлубият ва дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 3-3.
- "Навбаҳор" шу пайтгача "Пахтакор"ни 14 бор мағлуб этиб, 8 марта дуранг ўйнаган ва 35 ўйинда мағлуб бўлган.
- Факт: "Навбаҳор" 2014 йилдан бери Тошкентда "Пахтакор"га гол ура олмаяпти.
Охирги 5 ўйин
2018 йил. Иккинчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0
2018 йил. Биринчи босқич. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
2017 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
2016 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 3:0
2015 йил. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
Тошкентда бўлиб ўтган охирги 5та ўйиннинг тўрттасида "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Фақат охирги учрашув дуранг билан якун топган. Қизиғи шундаки, охирги бешта ўйинда "Навбаҳор" рақиб дарвозасига умуман тўп кирита олмаган.



