UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  18 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Янгиликлар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 1-дақиқада Бикмаевнинг узатган тўпига Абдухолиқов ета олмади. 3-дақиқада Мирзаевнинг оширган тўпини Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

12-дақиқада Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан тепган тўпи ноаниқ кетди.  13-дақиқада Машариповнинг тўп оширишидан кейин Чераннинг боши билан йўллаган зарбасини Нестеров бартараф этди.

21-дақиқада Гонсалвешнинг 20 метрлардан тепган тўпи хавфли лекин ноаниқ кетди.

23-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбасини Элдорбек Суюнов ажойиб тарзда қайтаришга эришди. Дахшатли сейв. 

26-дақиқада тезкор қарши ҳужумдан кейин Аҳмедовнинг зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 

27-дақиқада Гонсалвешнинг хавфли зарбасидан кейин Игнатий Нестеров тўпни қайтарди.

39-дақиқада Шоаҳмедовнинг зарбасидан кейин Суюнов яна тўпни қайтариб юборди.

43-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Анзур Исмоилов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи тайм бошланди.

56-дақиқада Машариповнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

61-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.  62-дақиқада Безерранинг жарима майдони ичидан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

63-дақиқада Сайфиев Ғофуровни жарима майдони чизиғи ёнида йиқитди.

64-дақиқада Марат Бикмаев жарима тўпидан ажойиб гол урди - 0:2. 

66-дақиқада Гонсалвешнинг қанотдан дарвозага йўллаган зарбасини Нестеров қайтариб юборди.

69-дақиқада Чераннинг пасидан сўнг Фаррух Сайфиев гол урди - 1:2. 

81-дақиқада Сардор Мирзаев жуда чиройли тарзда Элдорбек Суюнов дарвозасини ишғол қилди - 1:3. 

84-дақиқада Гонсалвешнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди.

90+3-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

Учрашув тугади, "Локомотив" дербида "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида таслим қилди. 


18:00 - “ПАХТАКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 1:3
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов,  Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Олег Дачев.  
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Голлар: Анзур Исмоилов 43, - 0:1 (Марат Бикмаев). Марат Бикмаев 64, - 0:2. Фаррух Сайфиев 69, - 1:2 (Драган Черан). Сардор Мирзаев 81, - 1:3.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Азимжон Аҳмедов (Игорь Сергеев, 55), Дилшод Раҳматуллаев (Владимир Козак, 62), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 84), Исмоил Гонсалвеш, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Марко Симич, Драган Черан, Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев (Кахи Махарадзе, 73), Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Тимурхўжа Абдухолиқов (Ҳусниддин Ғофуров, 61), Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 88), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Идрис Бикмайкин, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

Огоҳлантиришлар: Дилшод Раҳматуллаев 49, Фаррух Сайфиев 63, Марко Симич 86,


Рейтинг: +81   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика