UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  19 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

Суперлига. "Пахтакор" ва "Локомотив" ўзаро дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ва "Локомотив" ўзаро дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини онлайн кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Учрашув бошланди. 5-дақиқада Гонсалвешнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг Нестеров тўпни ушлаб олди. 11-дақиқада Чераннинг зарбасидан тўп рикошет ҳолатда дарвоза устидан ўтиб кетди. 20-дақиқада Зотеевнинг яқин масофадан тепган тўпи дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

22-дақиқада Чераннинг яқин масофадан боши билан берган зарабси ноаниқ чиқди. 29-дақиқада Тиаго Безерранинг жаримадан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди. 32-дақиқада Ислом Тўхтахўжаевнинг берган зарбасини Элдорбек Суюнов қайтарди.

34-дақиқада Марат Бикмаев ҳам узоқ масофадан зарба берди. Бироқ зарба анчагина ноаниқ кетди. 

45-дақиқада Козакнинг пасидан сўнг Тиаго Безерра боши билан гол уриб ҳисобни очди - 1:0.

59-дақиқада Алибоев тепган тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 61-дақиқада Алибоев Абдухолиқов билан ажойиб тарзда "девор" услубида пас ўйнади ва зарба берди. Тўпни Элдорбек Суюнов ушлаб олди. 69-дақиқада Зотеевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

79-дақиқада Сардор Рашидов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичигача кириб борди. Унинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 80-дақиқада Рашидовнинг кучли зарбасини Суюнов қайтарди, қайтган тўпга Бикмаев зарба беришга уринди, Аъзамов биринчи бўлди.

86-дақиқада Чераннинг зарбасидан кейин тўсинга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

87-дақиқада Ҳусниддин Ғофуров жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб олиб гол урди - 1:1. 

89-дақиқада Ғофуров бу сафар жарима майдони чизиғи устидан зарба берди, бироз ноаниқ.


Пахтакор

Тиаго Безерра - 45'

Суперлига. 20-тур

01/08/2018, 21:00

1
:
1
Тугади

Локомотив

Ҳусниддин Ғофуров - 87'

45'
90'
45'  Тиаго Безерра
45'  Владимир Козак
72'  Элдорбек Суюнов
76'  Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев)
82'  Исмоил Гонсалвеш (Баҳром Абдураҳимов)
25'  Анзур Исмоилов
59'  Сардор Мирзаев (Санжар Шоаҳмедов)
66'  Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов)
71'  Анзур Исмоилов (Ҳусниддин Ғофуров)
87'  Ҳусниддин Ғофуров
90'  Садриддин Абдуллаев


Суперлига / 20-тур
1 август, чоршанба
21:00. "Пахтакор" - "Локомотив" 1:1
Ҳакамлар: 
Алиризо Фағони, Муҳаммадризо Мансури, Ризо Суҳандон, Жасур Мухторов.
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Маъмур Саидқосимов

Голлар: Тиаго Безерра 45, - 1:0 (Владимир Козак). Ҳусниддин Ғофуров 87, - 1:1.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азим Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Драган Черан, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш (Баҳром Абдураҳимов, 82)
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Жамшид Искандеров, Егор Кримец, Камолиддин Тожиев, Фаррух Сайфиев, Игорь Сергеев

"Локомотив": Игнатий Нестеров (с) Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 66), Сардор Мирзаев (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Анзур Исмоилов (Ҳусниддин Ғофуров, 71), Игорь Йелич
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Омонов, Николай Погребняк, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Иброҳимов, Бобур Эргашев

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 25, Элдорбек Суюнов 72, Садриддин Абдуллаев 90.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика