UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  0 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3

Суперлига. "Пахтакор" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бунёдкор" учрашуви якунига етди.

Суперлига, 13-тур

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Рустам Чориев

ВАР: Раҳимбек Каримов

АВАР: Руслан Серазетдинов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Саид Шоҳруҳ

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 18', Фаррух Сайфиев - 86'

Суперлига. 13-тур

29/06/2022, 20:00

3
:
2
Тугади

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 51', Умарали Раҳмоналиев - 81', Умарали Раҳмоналиев - 90'

45'
90'
18'  Аббосбек Файзуллаев
67'  Хожимат Эркинов
73'  Диёр Холматов (Хожиакбар Алижонов)
86'  Фаррух Сайфиев
46'  Фарход Мирахматов (Билол Туплиев)
51'  Жасур Ҳакимов
56'  Францис Нарх (Усмонали Исмоналиев)
72'  Жасур Ҳакимов (Расул Йўлдошев)
81'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Умарали Раҳмоналиев (Ғайрат Азизхўжаев)
90'  Иброҳим Томива (Ҳусайин Эргашбоев)

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 2:3

29 июнь, 2022 йил. "Пахтакор" стадиони, 20.00

Голлар: Аббосбек Файзуллаев (Фарруҳ Сайфиев) 18', Фарруҳ Сайфиев (Драган Черан) 86'  – Жасур Ҳакимов (Музаффар Олимжонов) 51', Умарали Раҳмоналиев (Билол Туплиев) 81', Умарали Раҳмоналиев 90+4'

Гол урилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев 90+4' (дарвозабон)

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов, 21.Камен Хаджиев, 8.Азизбек Турғунбоев, 6.Икром Алибоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 42.Аббосбек Файзуллаев (18.Ҳожимат Эркинов, 63), 10.Драган Черан (с), 28.Диёр Холматов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 73), 66.Рустам Турдимуродов

Захира: 44.Азизхон Исақов, 5.Алексей Ларин, 32.Беҳруз Асқаров, 43.Муҳаммад Мансуров, 52.Кирилл Тодоров, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Даврон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх (22.Усмонали Исмоналиев, 56), 15.Жасур Ҳакимов ( 10.Расул Йўлдошев, 72)17.Фарҳод Мираҳматов (19.Билол Туплиев, 46), 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев ( 21.Ғайрат Азизхўжаев, 90+5), 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива (14.Ҳусайн Эргашбоев, 90+5)

Захира: 71.Сарвар Каримов, 7.Одилжон Абдураҳмонов, 29.Жасур Холдоров, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов

Огоҳлантириш: Ҳожимат Эркинов (67)

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+5. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Иброҳим Томива ўрнига Ҳусайн Эргашбоев, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Ғайрат Азизхўжаев ўйинни тугатиб қўяди.

90+4. ГООООООООООООООООЛ! Умарали Раҳмоналиев дастлаб пенальтидан гол уролмади, Қувватов зарбани тўсди, бироқ кейин ёш ярим ҳимоячи қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 2:3!


Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди.

90+2. ПЕНАЛЬТИ! 

90. Илгиз Танташев Исионалиев ва Черан тўқнашувини кўриш учун ВАРга мурожаат қилмоқда. "Бунёдкор" фойдасига пенальти белгиланиши мумкин.

86. ГОООООООООООООООЛ! Чераннинг пасидан сўнг деярли бирга-бир ҳолатга чиққан Фарруҳ Сайфиев ҳисобни тенглаштирди! 


81. ГООООООООООООООЛ! Билол Туплиев Умарали Раҳмоналиевни тўп билан таъминлади. Унинг тепган тўпи рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди – 1:2! 


79. "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужуми Азизбек Турғунбоевнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

73. "Пахтакор"да алмаштириш: Холматов ўрнига Алижонов майдонга тушди. 

72. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ҳакимов ўрнига Йўлдошев майдонга туширилди.

69. Зарбаааа! Иброҳим Томиванинг чамаси 22 метрдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кўриниш олди.

68. Яна бир бор Ҳожимат Эркинов Олимжоновга нисбатан қўполлик ишлатди.

67. Ҳожимат Эркинов қоидани бузгани боис сариқ карточка олди. 

63. "Пахтакор"да ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Ҳожимат Эркинов баҳсни давом эттиради. 

59. Азизбек Турғунбоев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба беришга уринди, бироқ ҳимоячилар бунга тўсқинлик қилишди. 

56. "Бунёдкор"да ўзгариш: Нарх ўрнига Исмоналиев ўйинга қўшилди. 

51. ГОООООООООООООООЛ!  Музаффар Олимжоновнинг марказ томон ерлатиб узатган пасини Жасур Ҳакимов голга айлантирди – 1:1! 


49. Азизбек Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бунёдкор"да алмаштириш: Фарҳод Мираҳматов ўрнига Билол Туплиев майдонга тушди.

Биринчи тайм ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

41. "Пахтакор" тўп назоратини ўз қўлига олган. "Бунёдкор" эса уни олиб қўйишга уринмоқда. 

37. Зарба! Файзуллаевнинг зарбасини Султонов қайтаришга эришди.

33. Рустам Турдимуродов қулай позицияга чиқиб бориб, зарба берди, аммо зарба аниқлик етишмади. 

31. Турғунбоев ва Нарз қанотда тўқнашишди, "Бунёдкор" легионери қоидани бузди. 

"Пахтакор"нинг нидерландиялик собиқ устози Питер Хюистра "Пахтакор" – "Бунёдкор" учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

27. Азизбек Турғунбоев жарима зарбаси анча олис масофадан белгиланган бўлса-да, уни тўғри дарвозага йўллади, ноаниқ.  

26. Умарали Раҳмоналиев Драган Черанга нисбатан қўполлик ишлатди. 

22. Мухлислар 22-рақам остида тўп тепган марҳум Николай Ширшов шарафига қарсак чалишди.  

18. ГООООООООЛ! Сайфиевнинг узатмасидан кейин Файзуллаев бош билан тўп киритиб, ҳисобни очди – 1:0!  


14. Холматовнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

8. Ууууух!  Собирхўжаев 3 футболчини ортдқ олдириб, Диёр Холматовни узатма билан таъминлади, аммо олимпия термамиз вакили ноаниқ пас ижро этиб, қулай ҳужумни йўққа чиқарди. 

7. Нарх Томивага пас берди, ҳужумчининг зарбаси йўлига эса ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

4. Майдон марказида "Пахтакор" фойдасига жарима зарбаси белгиланди. Уни Икром Алибоев ўйинга киритди. 

1. Ўйин бошланди!

Фото: Толибжон Қосимов

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика