UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Суперлига. Ой голи - Шаҳзод Убайдуллаев Янгиликлар

Суперлига. Ой голи - Шаҳзод Убайдуллаев

Coca Cola Суперлигасида олтита тур ўйинлари ортда қолиб улгурди.

Рестартдан кейин эса ҳозирча учта турни ўтказдик. "Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланиб бораётган июнь ойида ички чемпионатимизнинг энг яхшиларини аниқлади.

Суперлига. Ой дарвозабони - Суҳроб Султонов


Ушбу ойда ўтказилган 3та турдан келиб чиқиб ойнинг энг чиройли голи деб "Металлург" клуби ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаевнинг зарбаси тан олинди. Бекободликлар 15 июнь санасида "Локомотив" меҳмони бўлишди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Ана шу баҳснинг 57-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Шаҳзод 66-дақиқада Дониёр Нарзуллаевнинг чиройли пасидан кейин тўпни қайчи услубида Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйганди. Пас ҳам, зарбанинг ижроси ҳам идеал кўриниш олди.

Шу тариқа, 22 ёшли Шаҳзод Убайдуллаевнинг қайчи услубидаги зарбаси июнь ойининг энг чиройли голи деб топилди.



Маълумот учун, Убайдуллаев ойдаги учта ўйиннинг ҳаммасида иштирок этди, майдонда жами 168 дақиқани ўтказган ҳужумчи битта гол урди. Биргина голи ойни безаб берди дейиш мумкин.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика