UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  14 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   20 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га Янгиликлар

Суперлига. “Нефтчи” яна мағлуб бўлди, бу сафар “Қизилқум”га

Теглар :  НефтчиҚизилқум
Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Ўйин бошланди. 9-дақиқада Сидоров деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни очилиб бораётган Ҳакимовга ташлади. Шерзод тўпга бироз улгурмади. 18-дақиқада "Нефтчи" кетма-кет ҳужум қилмоқда. Фарғоналикларнинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали ташкил қилинмоқда.

21-дақиқада "Нефтчи"  қанотдан тезкор ҳужум ташкил қилди. Бироқ Сидоров Кимсанов ташлаб берган тўпга улгурмади. 

27-дақиқада "Қизилқум" майдон марказида тўпга эгалик қилиб ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ фарғоналиклар майдон марказида кучли прессинг ташкил қилишмоқда. 

36-дақиқада Шерзод Ҳакимов узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Зарба жуда кучли ва хавфли чиққани билан бироз ноаниқ кетди. Шубҳасиз, Черемесин бу зарбага тайёр эмас эди. 

42-дақиқада мезбонлар жарима тўпи амалга оширишди. Тўпни "Нефтчи" вакилларидан бири боши билан кучли тарзда рақиб дарвоза томон йўллади. Бироқ тўп тўғри Черемесиннинг қўлига келиб тушди.

55-дақиқада Маматхўжаев "Қизилқум" жарима майдончасига ёриб кирди. Унинг ерлатиб узатган тўпини навоийликлар қайтаришди.

59-дақиқада "Қизилқум"нинг тезкор қарши ҳужуми. Геворкян узатиб берган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади.

61-дақиқада Григалашвили тўп билан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни чапроқда қулай вазиятда турган Геворкянга узатди. Артур кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очди - 0:1.

67-дақиқада Григалашвили ўнг қанотдан ажойиб тарзда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвоза олдида қулай вазиятда турган Нагаевга узатди. Иван икки уч метрдан бўш дарвозани нишонга ола билмади.

82-дақиқада Григалашвили Нагаевни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Иваннинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.

89-дақиқада "Қизилқум" дарвозабони Евгений Черемисин қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 

Ўйинда "Қизилқум" ғалабага эришди.


Нефтчи

Суперлига. 18-тур

24/07/2018, 20:00

1
:
0
Тугади

Қизилқум

Артур Геворкян - 62'

45'
90'
46'  Андрей Сидоров (Абдурахмон Абдулхақов)
67'  Мурод Бобожонов (Достон Тошматов)
71'  Авазбек Ўлмасалиев (Игорь Таран)
40'  Элдор Бойматов
62'  Артур Геворкян
62'  Элгужа Григалашвили
79'  Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов)
90'  Евгений Черемисин
90'  Иван Нагаев (Артём Макосин)


18-тур
24 июль, сешанба
20:00 - “Нефтчи” - “Қизилқум” 0:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Раҳим Каримов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов
Гол: Артур Геворкян 62, - 0:1 (Элгужа Григалашвили).
"Нефтчи": Музаффар Абдуллаев, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Мурод Бобожонов (Достонбек Тошматов, 67), Аброр Исмоилов, Андрей Сидоров (Абдураҳмон Абдулҳақов, 46), Авазбек Ўлмасалиев (Игорь Таран, 71), Бобурбек Йўлдошев, Авазхон Маматхўжаев, Шерзод Ҳакимов, Достонбек Турсунов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Дилёрбек Эрматов, Ҳусниддин Ғофуров, Миржамол Неъматов, Хуршидбек Асқаралиев, Исломбек Каримов

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Гиорги Квесиешвили, Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 79), Иван Нагаев (Артём Макосин, 90+2), Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Саноев, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов

Огоҳлантиришлар: Элдор Бойматов 40,  

Четлатиш: Евгений Черемисин 90.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика