Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади

Sherzod Nurmatov
7 авг 2025, 11:59
"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" бугунга қадар Суперлигада 17 ўйин ўтказишга улгурди.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси шу пайтга қадар 4 та дурангни расмийлаштирди. Шулардан 3 таси уйда қўлга киритилди. Наманганликлар илк турда "Динамо" билан муроса кўчасини танлаган (0:0) бўлса, 3-турда "Андижон" билан жанговар дуранг қайд этилган (2:2), 17-тур учрашувида эса "Сўғдиёна" билан 1:1 ўйнади. Шу тариқа, Сергей Лушчан уйидаги мағлубиятсиз серияни давом эттирди (6 ғалаба, 3 дуранг).

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси умумий 5 та дурангга эришган. Шулардан 3 таси сафарда қайд этилган. Булар – "Динамо" (1:1), "Қизилқум" (0:0) ва "Навбаҳор" (1:1). Иван Бошкович жамоаси меҳмонда ғалаба нималигини билмай келмоқда – 6 мағлубият, 3 дуранг.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›