UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Мбаппе "Манчестер Юнайтед"нинг бомба таклифини қабул қилмади  1 09:20"Ал Ҳилол"? Кевин де Брюйне бир қарорга келди  1 08:52Хаби Алонсонинг қайси жамоани бошқариш ниятида эканлиги маълум  1 08:24«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» ушбу трансферга 120 миллион евро тўлашга тайёр  4 07:57ПСЖ Мбаппенинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 07:45Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ваҳда" 2:1  0 07:40Саудия чемпионати. "Ал Иттифоқ" - "Ал Ҳилол" 0:2  0 07:35Туркия чемпионати. "Галатасарай" - "Антальяспор" 2:1   0 07:30Серия А. "Рома" - "Торино" 3:2   0 07:25Мухлисларга ноўрин ишора кўрсатган Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  9 07:20Серия А. "Фиорентина" - "Лацио" 2:1   0 07:15ЛаЛига. "Жирона" - "Райо Вальекано" 3:0   0 07:05АПЛ. "Вест Хэм" - "Брентфорд" 4:2   0 03:06АПЛ. "Вест Хэм" Ўринбоев жамоасига 4та гол урди  7 02:59ЛаЛига. "Жирона" ғалаба қозониб, "Барселона"дан ўзиб кетди ва "Реал"га яқинлашиб олди (+ЖАДВАЛ)  3

Coca Cola Суперлигаси. Жанговар ўйинда "Навбаҳор" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади ва бронза медалига эга чиқди, фарғоналиклар эса совриндорлар сафига кира олмади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Жанговар ўйинда "Навбаҳор" "Нефтчи" билан дуранг ўйнади ва бронза медалига эга чиқди, фарғоналиклар эса совриндорлар сафига кира олмади

Coca Cola Суперлигаси охирги, 26-туридан жой олган учрашув якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

26-тур

"Навбаҳор" – "Нефтчи" 1:1

Бош ҳакам: Сами Алжурайс

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Алабкари, Файсал Ал Қахтони

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Султон Аҳарби

АVAR: Баҳтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 0:1 — 39, Мирзоҳид Ғофуров, 1:1 — 67, Милош Милович.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 50), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (4.Азим Аҳмедов, 46), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 33.Шодиёр Шодибоев, 69.Шерзодбек Абдубўриев, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Шароф Муҳитдинов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (с), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе (9.Улуғбек Ҳошимов, 81), 23.Диёржон Туропов (28.Фозил Мусаев, 85), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 70.Аббосжон Ғуломов (66.Дониёр Валиев, 81), 77.Билолхон Тошмирзаев (11.Иззатилла Абдуллаев, 90+4)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексий Ларин.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (28), Ғулом Ҳайдар Ғуломов (45+2), Муҳсин Убайдуллаев (56), Милош Милович (70), Самвель Бабаян (72), Жамшид Искандеров (77)

 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+5. ЗАРБА! Ивановичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўрунов катта тезликда олдинга бораётганди, "Нефтчи" футболчиси уни йиқитди. Жарима зарбаси белгиланди.

85. Туропов жароҳат олди ва тиббий ёрдамга муҳтож. Менимча, у алмаштирилса керак.

81. "Нефтчи"да икки ўзгариш содир бўлди.

77. Яна жанжал бошланди. Саудиялик ҳакам ҳам карточка кўрсатишдан бошқа ҳеч нарса қила олмаяпти. Искандеров огоҳлантирилди, захирадагилардан кимдир четлатилди.

72. Самвель Бабаян ҳакамга ортиқча эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

71. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

70. Ҳозиргина гол урган Милович қўполлик учун огоҳлантирилди.

67. ГОЛ! Бурчакдан узатилган тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Милович "Нефчи" дарвозасига киритди!

67. Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

65. Хавфли вазият! Тошмирзаев рақиб посбонининг устидан тўпни ошириб ташламоқчи бўлди, бироқ Юсупов тўпни қайтарди.

61. Жокичнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

58. Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Назаров мушти билан уриб юборди.

56. Убайдуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

53. Хавли вазият! Ўруновнинг саъй-ҳаракатлари эвазига мезбонлар ҳужуми дастлаб Искандеров, сўнгра Собиржоновнинг зарбаси билан якунланди, бироқ аниқлик бобида улар адашди.

49. Хавфли вазият! Муҳитдинов чап қанотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозаси томон тепди, Юсупов жамоасини қутқариб қолди.

48. ЗАРБА! Аҳмедовнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Назаров эса ҳушёрликни йўқотмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Ғуломов майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан хавфли ҳаракат амалга оширгни учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. ГОЛ! Ғофуров ўнг қанотдан ривожланган тезкор ҳужум натижасида марказга очилди ва Муҳитдиновнинг ажойиб узатмасини бўш дарвозага йўллади! 

38. Меҳмонларнинг бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди.

36. Никабадзенинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ йўналиш олди.

35. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Ғуломовнинг жаримадан йўллаган зарбасини мезбонлар бир амаллаб қайтаришди.

32. "Навбаҳор"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

28. Жокич Тошмирзаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

26. Абдуманноповнинг олисдан йўллаган зарбасини Назаров эгаллаб олди.

23. Табатадзе ҳакамга унга нисбатан қўполлик ишлатилганлигини тушунтирмоқчи бўлди. Саудиялик ҳакам эса қоидабузарлик содир этилмаганини билдирди.

16. Ғофуров ўнг қанотдаги шеригини олдинга бошлаганди, бироқ узатма анча кули бўлгани учун майдон ташқарисига чиқиб кетди.

11. ЗАРБА! Искандеровнинг пасидан сўнг Табатадзе зарба йўллади, Назаров тўпни эгаллаб олди.

10. Ўрунов шеригини рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юбормоқчи эди, бироқ "Нефтчи" ҳимоячиси унинг ниятини пайқаб олди.

8. ЗАРБА! Никабадзенинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Юсупов қайтарди.

2. "Нефтчи"да хавфли ҳужум содир бўлди. Чап қанотдан оширилган тўпни охирги паллада мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.

1. Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

+16   
01 дек 19:20:56
Vatandoshingiz
НАСАФ НЕФТЧИ НАВБАХОР ОКМК СУПЕР ЛИГАНИ БУ ЙИЛ БЕЗАШДИ,АММО ПАХТАКОР БИР ОЗ БУЗДИ!
+14   
01 дек 19:33:01
Vatandoshingiz
Навбахор Насаф Андижон Нефтчи мухлисларига минг ташаккурлар!
+12   
01 дек 17:18:06
@# #@
Навбахор мухлиси сифатида айтмокчиман бугунги уйинда муносиби галаба козонсин
+10   
01 дек 19:25:08
Vatandoshingiz
Навбахор рахмат сенга бу йил хакикатдан супер лигани реанимациядан чикардинг минг ташаккур сенга!
+9   
01 дек 19:42:59
Olg'a
Avvalo boriga SHukr. Navbahorni kamtarona 3-o'rin bilan tabriklayman. Navbahorni yana jiddiy o'yin kutib turibdi. OCHL da Mumbay city va Navbahor.
+9   
01 дек 19:27:12
Vatandoshingiz
Навбахор рахмат сенга Бабаян сенга хам рахмат
+9   
01 дек 19:24:54
Vatandoshingiz
Навбахор рахмат сенга бу йил хакикатдан супер лигани реанимациядан чикардинг минг ташаккур сенга!
+8   
01 дек 19:42:59
Olg'a
Avvalo boriga SHukr. Navbahorni kamtarona 3-o'rin bilan tabriklayman. Navbahorni yana jiddiy o'yin kutib turibdi. OCHL da Mumbay city va Navbahor.
+8   
01 дек 19:39:17
Vatandoshingiz
Навбахорим Орим мени сени наздингда Ватаним Узбекистонни кураман!Ватаним учун керак булса 7марта улиб 7 марта тириламан!РахматНавбахор(Узбекистон)
+8   
01 дек 19:36:11
Vatandoshingiz
Агар бу йил Навбахор чемпион булганида Наманган халки ухламас эди!Навбахорни 7 ешдан 70 ешгача севишади!Навбахор шу мухлисларинг хакки чемпион буласан албатта
+8   
01 дек 17:52:34
Xojiakbar
Мавсум бошида тақвимни кўриб шу ўйин чемпионлик учун йил ўйини бўлади деб ўйлагандим.
+6   
01 дек 19:42:59
Olg'a
Avvalo boriga SHukr. Navbahorni kamtarona 3-o'rin bilan tabriklayman. Navbahorni yana jiddiy o'yin kutib turibdi. OCHL da Mumbay city va Navbahor.
+6   
01 дек 18:44:47
Farhad Komilov
Навбахор ни млрдлик бюджетдан сарфлаяпган маблағини нефтчига кетган оддий футболчилар эзиб қўяпти.... Баба соққааа
+6   
01 дек 18:19:32
Nov
Salox.. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Navbahor i Babayanchilarga savol, shunday tarkib bilan kuchli 5 likdagi birorta jamoani yutolmagan jamoa nimaga loyiq, Silar Babayanga ishonishda davom etaveringlar.
Биз Бабага ишонмаймиз лекин на илож кулимиздан хеч нарса келмайди бу таркиб билан камида чемпион булиши керак эди афсус.
+5   
01 дек 19:42:53
Olg'a
Avvalo boriga SHukr. Navbahorni kamtarona 3-o'rin bilan tabriklayman. Navbahorni yana jiddiy o'yin kutib turibdi. OCHL da Mumbay city va Navbahor.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика