UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27"Атлетико" "Ювентус" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 14:50"Интер" Мхитаряннинг ўтишини эълон қилди  0 14:23Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:17Анваржон Ғофуров "Нефтчи" билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  11 14:01Гальтье ПСЖ билан душанба ёки сешанба куни икки йиллик шартнома имзолайди  1 13:39"Нефтчи" лагеридан дараклар. Илҳом Мўминжонов ўз аризасига кўра "Нефтчи"дан кетди  54 13:37"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди  2 13:15Ҳамиджон Актамов: "Бу йил "Насаф" ёки "Навбаҳор" чемпион бўлса керак"  45 12:57"Монца" Икарди ва Дибала билан шартнома имзоламоқчи  6 12:33"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди  1 12:15"Милан" "Челси" билан Зиеш борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:51"Вулверхэмптон" Икардига қизиқмоқда  2 11:31"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов   1 11:21"Милан" "Рома"дан Флоренцининг ҳуқуқини сотиб олди  1 10:57Ҳамиджон Актамов: "Буларнинг ҳаммаси ёлғон гаплар. Ким интрига қилаётганини раҳбарият яхши билади"  23

Суперлига. Легионерлар "Навбаҳор"га "Локомотив" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Легионерлар "Навбаҳор"га "Локомотив" устидан ғалаба келтирди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.



Суперлига, 11-тур
НАВБАҲОР – ЛОКОМОТИВ - 2:0
27 май 2022 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 19:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намазов
Комиссар: Жамшид Имамов

Голлар: Зоран Марушич 57, - 1:0 (Жамшид Болтабоев). Элгужа Григалашвили 72, - 2:0.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов (11.Ислом Кенжабоев, 62), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 30.Элгужа Григалашвили, 32.Зоран Марушич (9.Иброҳим Ғанихонов, 90+3).
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 7.Азимжон Аҳмедов, 28.Станислав Андреев, 64.Музаффар Мўминов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 77.Асадбек Собиржонов, 99.Андрей Сидоров.

“Локомотив”: 1.Абдумавлон Абдужалилов. 3.Исломжон Қобилов, 6.Алишер Салимов (20.Жалолиддин Жумабоев, 82), 8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 77), 9.Жавоҳир Алижонов (21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 66), 11.Кахи Махарадзе, 14.Хуршид Мухторов, 17.Санжар Қодирқулов (24.Шерзоджон Комилов, 77), 19.Этаме Жероме (18.Али Абдураҳмонов, 77), 27.Ислом Рашидхонов, 44.Самуэль Опех.
Захира: 13.Рустам Нортожиев, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Жавоҳир Абдуалимов, 98.Маъруф Жумаев.

Огоҳлантиришлар: Ислом Қобилов 64,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0

90+3. Ўзгариш. "Навбаҳор". Марушич ўрнига Ғанихонов тушди

90+2. ЗАРБААААА! Мухторовнинг кучли зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди! 

90. Учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Шерзод Комиловниг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

85. Бугунги ўйинга 13200 нафар мухлис ташриф буюрди.

82. Ўзгариш. "Локомотив". Салимов ўрнига Жумабоев тушди

79. ЗАРБААААААААА! Ўнг қанотдан Салимов узатган тўпни Ғуломов тўхтамасдан дарвозага йўллади, Ашурматов тўпни қайтариб юборди ва жамоасини голдан қутқарди!

77. Ўзгаришлар. "Локомотив". Тошпўлатов, Қодирқулов ва Этаме ўрнига Абдураҳмонов, Комилов, Ҳасанов тушди

72. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛГУЖА ГРИГАЛАШВИЛИ 2:0! Ҳимоячилардан қайтган тўпни Элгужа дарвозага жойлаб қўйди! 




68. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг юқори қисмидан ўтиб кетди.

66. Ўзгариш. "Локомотив". Алижонов ўрнига Ғуломов тушди

65. ЗАРБААА! Жамшид Искандеровнинг жарима тўпидан зарба берди, ноаниқ!

64. Огоҳлантириш. "Локомотив". Ислом Қобилов

62. Ўзгариш. "Навбаҳор". Тўхтасинов ўрнига Кенжабоев тушди

57. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЗОРАН МАРУШИЧ 1:0! Болтабоев узатган тўпни Марушич дарвозага йўллади! 






56. УХХ! Жамшид Искандеров деярли майдон марказидан ноаниқ зарба берди

54. Хавфли вазият! Болтабоев узатган тўпга Голбан ҳам, Жокич ҳам деярли улгурмади!

51. Боян Цигернинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаи ичига узатиб берган узатмасини Зоран Марушич боши билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

48. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Болтабоев олдинга ўтди, аммо тўп узатишда хатога йўл қўйди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

44. ЗАРБААА! Нурилло Тўхтасиновнинг 18 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Абдумавлон тўпни ушлаб олди!

40. ЗАРБА! Нурмуҳаммад Тошпўлатовнинг зарбасидан кейин, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

36. ЗАРБААААААААААААА! Искандеровнинг ҳаводан узатган тўпини Марушич боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб қайтди! 

35. УХХХ! "Навбаҳор"нинг ҳужуми, чап қанотдан Элгужа узатган тўпини Марушич дарвозага йўллай олмади, Қобилов тўпни қайтарди! 



27. "Локомотив"нинг ҳужуми, Этаме рақиб жарима майдони ичида йиқилди, бош ҳакам пенальти йўқ деди

25. УХХ! Нурмуҳаммад Тошпўлатовнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

17. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

10. Устунлик ҳозирча ҳеч қайси жамоа томонида эмас

3. Ўйин илк дақиқаларданоқ кескин курашлар остида бошланди.



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+35   
27 май 19:40:01
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Футбол ҳақида сал-пал тушунчам шаклланган. Нокамтарлик бўлса ҳам айтаман микрафонни беришса шу Зухриддин Қиличевдан яхшироқ шархласам керак. Шархловчиларни қайтадан кўриб чиқиш керак.
+33   
27 май 18:38:19
Murodilladoctor
Navbahorga omad galaba kutib qolamiz. Bu yil chempionlikni qolga kiritishida omad tilaymiz
+32   
27 май 20:39:14
Barcamania_2016
Навбаҳор гол уролмаса ёки ғалаба қозона олмаса - "Бабаян мураббиймас" дейишади. Навбаҳор гол урса - "Шубхали" дейишади. Эгри туриб тўғри гапиришни ўрганиш керак. Бир шахс сабаб бутун бир вилоят жамоасига ноадекватлик қилмаслик керак. Шакарни ҳам ози ширин. Жуда кўпайиб кетди "Пичингфурушлар"!!!

Шунчаки омад тилашга ярай олмайдиган аллакимлар...
+28   
27 май 20:39:24
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Navbahordan ANTINAVBAHORchilarga alangalii saalooomlaaaaaarr⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
+28   
27 май 20:31:06
Shavkatbek Tojiaxmatov
Qani Lokomotivdan har 10 minutda gol kutayotganlar ? Marushich va Elgujadan sanga salom. Davomi bor...
+28   
27 май 20:19:01
Barcamania_2016
Бугун "Локочилар" кўпайиб кетганми ёки Навбаҳорни Суперлигадаги қолган рақиблари "Локочи" бўлиб қолганми... :)
+27   
27 май 20:58:07
⚽️ ᶠᶜ ⁿᵃˢᵃᶠ 1978 ⚽️
Navbahor muhlislarini g'alaba bilan tabriklaymiz (Nasaf muhlisi) ✊✊
+27   
27 май 19:32:06
barsanavbahor
Muhammadxon Mamatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локо хар 10 минутта битта гол кутамиз 9-0 олға темир йўлчилар
Оз эмасми!????Уйиндан кейин уялиб колманг!
+26   
27 май 20:22:11
Zafar Absadikov
Агар шу Кобиловни уйинини куриб Катанец сборнийга чакирса тренерга ялчимабмиз!!!
+25   
27 май 20:42:56
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Dilmurod Fanat Paxtakor Real Madrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lokomotiv omad
Paxtakoringga mag'lubiyat))))))) bu Paxtakorchila o'zi har turda Navbahor raqiblarinikini tutib siyishga odatlangan)))))))
+25   
27 май 20:32:41
FIFA2021
кенжабоев тушгач навбаҳор ҳужимлари сони кескин ошди
+25   
27 май 18:23:23
Санжар 9996
Navbahor omad
+24   
27 май 18:54:12
Shavkatbek Tojiaxmatov
Hozircha bitta minusdan qutulibman. Agar bugun Navbahor jamoamiz gʻalaba qozonsa aniq shu fikrim top-5 da boʻladi. Toʻgʻrimi fanatdoshlar?
+23   
27 май 20:50:31
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Barcamania_2016 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун "Локочилар" кўпайиб кетганми ёки Навбаҳорни Суперлигадаги қолган рақиблари "Локочи" бўлиб қолганми... :)
Ular Paxtakorchila hamda Paxtakorchi adminla)))))))) Profillarini almashtirib rosaa ter to'kishyapti)))) Ularga javoban Navbahordan navbatdagi g'alaba xa xa xaaaa))))))))
+23   
27 май 20:44:12
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Okilhon Akramov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Loko koptoni bermayabdiku
Lekin Navbahor yutib kettiku Paxtakorchi))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика