UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Суперлига. "Насаф"чиларга аталган 20-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. "Насаф"чиларга аталган 20-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Насаф" клуби бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши ўйнади ва 5:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Аждарлар" мавсумдаги энг чиройли ғалабаларидан бирини айнан шу турда қўлга киритишди. Шу боис Рўзиқул Бердиев championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сурхон" бу тур Олмалиқда АГМК меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда мағлуб бўлди - 0:1. Агарда термизликлар дарвозабони Рустам Нартаджиев сейвлар қилмаганида ҳисоб анча йирик кўриниш оларди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони Рустам Нартаджиев бўлди.  



Бу турда "Насаф" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев "Бунёдкор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Насаф" сафида "Бунёдкор"га қарши баҳсда Ойбек Бозоров жуда фаол ўйнади. Битта гол уришдан ташқари битта голга ассистентлик қилди. Шу тариқа, Ойбек Бозоров championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика