UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  8 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  28 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

Суперлига. "Насаф" Қаршида "Қизилқум" устидан қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" Қаршида "Қизилқум" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 2-туридан ўрин олган "Насаф" – "Қизилқум" учрашуви якунига етди.

Суперлига

3-тур

Насаф

Алибек Давронов - 18', Муродбек Раҳматов - 42'

Суперлига. 3-тур

16/03/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Акаки Шулая - 64'

45'
90'
18'  Алибек Давронов
42'  Муродбек Раҳматов
42'  Акмал Мозговой
47'  Марко Станоевич
56'  Муродбек Раҳматов
61'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
61'  Виктор Да Сильва (Темур Чогадзе)
61'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
65'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
65'  Муродбек Раҳматов (Ғолиб Ғайбуллаев)
89'  Ойбек Бозоров
18'  Илҳом Ваҳобов
46'  Даврон Анваров (Гиорги Кухианидзе)
46'  Диёр Раҳматиллоев (Жамолиддин Убайдуллаев)
64'  Акаки Шулая
64'  Самандар Шукуруллаев
83'  Илҳом Ваҳобов

"Насаф" – "Қизилқум" 2:1 

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Голлар: Алибек Давронов 18', Мурод Раҳматов (Акмал Мозговой) 42' – Акаки Шулая (Самандар Шукуруллаев) 64'

Бош ҳакам: Абдурашид Хубойберганов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев

Комиссар: Даврон Иброҳимов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 6.Мурод Раҳматов (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 65), 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 65), 20.Виктор Да Силва (30.Темур Чогадзе, 61), 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 61), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (с) (9.Жавоҳир Сидиқов, 61).

Захира: 91.Зафар Сафоев, 8.Зафармурод Абдирахматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 44.Шаҳзод Акрамов.

"Қизилқум": 12.Робертс Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров (8.Гиорги Кухианидзе, 46), 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 23.Самандар Шукуруллаев, 25.Азизбек Усмонов (с), 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 37.Шерзод Файзиев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 79.Диёр Рахматиллоев (71.Жамолиддин Убайдуллаев, 46).

Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 28.Акмал Музаффаров, 29.Салоҳиддин Турсунов, 99.Асадбек Асадов.

Огоҳлантиришлар: Илҳомжон Ваҳобов (18), Марко Станоевич (47), Мурод Раҳматов (56), Ойбек Бозоров (89).

Четлатиш: Илҳомжон Ваҳобов (икккинчи сариқ, 83).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+3. Зарбаааа! Уууух! Жамолиддин Убайдуллаевнинг жарима майдончаси ичидаги кучли зарбасига аниқлик етишмай қолди. Даҳшаааат! 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

89. Ойбек Бозоров Гиорги Кухианидзени йиқитгани учун огоҳлантириш олди. 

87. Зарбааа! Шулаянинг пасидан сўнг Кухианидзе ерлатиб зарба йўллади, аммо бу зарба Неъматов томонидан бартараф қилинди. 

83. Илҳом Ваҳобов дарвозабонга халақит қилгани боис иккинчи бор огоҳлантирилди ва бу қизил карточка дегани эди. 

80. Ууух! Шаҳбоз Жўрабеков қанотдан ичкарига кириб борди ва бурчакдан зарба йўллади, зарба хавфли, аммо ноаниқ чиқди.  

78. Акмал Мозговой ҳужумчини бирга-бир вазиятга олиб чиқмоқчи бўлди, бироқ Роберт Озолс сергак турганлигини кўрсатиб, тўпни узоқлаштирди. 

74. Зарба! Акаки Шулаянинг қойилмақом пасидан сўнг Шерзод Файзиев тўпни трибуна сари тепди... 

70. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг қанотдан оширган пасидан сўнг тўп Насруллаевга қадар етиб келди, унинг ўнг оёқдаги зарбаси дарвозабонга қийинчилик туғдирмади. 

65. "Насаф"да 2 та ўзгариш: Раҳматов ўрнига Ғайбуллаев, Муҳитдинов ўрнига Насруллаев ўйинга қўшилди.

64. ГОЛ! Акаки Шулая ҳимояни ёриб кириб, ўткир бурчакни нишонга олди – 2:1!

61. "Насаф"да 3 та алмаштириш: Марушич ўрнига Абдихолиқов, Да Силва ўрнига Чогадзе, Станоевич ўрнига Сидиқов майдонга тушди. 

60. Ууух! Шулаянинг узатмасидан кейин Кухианидзе тўпга улгурмай қолди, акс ҳолда хавфли ҳолат юзага келарди.  

56. Мурод Раҳматов Азизбек Усмоновга нисбатан қоидани бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

55. Зарбааа! Шулаянинг ҳаводан оширган тўпини Жуманқўзиев бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, аммо ноаниқ. 

54. Раҳматовнинг узатмасидан сўнг Да Силва қулай позицияга чиқиб борди, бироқ ҳимоячилар ўз вақтида хавфни бартараф этишди. 

51. Зарбааа! Да Силванинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

47. Марко Станоевич қўполлик ишталгани учун огоҳлантирилди. 

46. "Қизилқум"да 2 та ўзгариш: Анваров ўрнига Кухианидзе, Рахматиллоев ўрнига Убайдуллаев туширилди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус! 

45+3. Уууух! Даҳшааат! Зоран Марушич бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади ва қулай имкониятни кўкка совурди. 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ГОЛ! Акмал Мозговойнинг узун пасидан кейин Мурод Раҳматов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб қўйди – 2:0!

39. Алибек Давронов бироз ноқулай йиқилгани учун унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

35. Шуҳрат Муҳаммадиев Азизбек Усмоновга нисбатан қўполлик ишлатди, навоийликлар сардори қаршиликларнинг тажрибали футболчисидан норози. 

32. "Қизилқум" анча фаол ҳаракат қилмоқда, бироқ пас билан боғлиқ камчиликлар жамоага халақит қиляпти.  

30. Зарба! Шаҳбоз Жўрабековнинг қанотдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

25. Акаки Шулая чап қанотдан ҳужумга ўтиб, ҳимоячи билан тўқнашиб кетди ва йиқилди, ҳакам ҳеч қандай қоидабузарлик йўқлигини таъкидлади. 

22. Зарба! Шулаянинг жарима орқали олисдан йўллаган зарбасидан кейин Абдувоҳид Неъматов тўпга эга чиқди. 

18. ГОЛ! Виктор Да Силва жарима майдончаси ичида фаоллик кўрсатиб, кетма-кет зарбаларга муаллифлик қилди, ҳимоячилардан қайтган тўпни эса Алибек Давронов кучли зарбаси орқали дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:0! 

18. Илҳом Ваҳобов Мурод Раҳматовни чалди ва сариқ карточка олди. 

16. Алибек Давронов Жуманқўзиевнинг зарбасидан кейин йиқилиб тушди, бироз ўтиб ҳакам ўйинни тўхтатди ва айбдор жабрланувчидан узр сўради. Давом этамиз. 

14. Зарба! Муҳитдиновнинг ҳаволитиб амалга оширган узатмасидан сўнг Марушич бош билан зарба берди, тўп дарвозабоннинг қўлида ва офсайд. 

13. Ойбек Бозоров чап қанотда Акаки Шулая томонидан йиқитилди, фоль. 

12. Виктор Да Силва майдон марказида тўпни зўр қабул қилиб олди ва Марушични қулай вазиятга олиб чиқиш илинжида сал кучли пас бериб юборди... 

9. "Насаф" қарши ҳужумга ўтди, бироқ Ойбек Бозоров Да Силва билан "девор" услубида ўйнайман деб адашди, нариги қанотда Марушич қулай вазиятга чиқиб бораётганди...

8. Алибек Давронов ўнг қанотда тезлик олган Акаки Шулаяни қоида бузиш эвазига йиқитди. 

3. Зоран Марушичнинг узатмасидан сўнг Озолс тўпни қайтарди, сўнг ҳимоячилар уни узоқлаштиришди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да старт олади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+7   
16 мар 20:47:48
@# #@
Nasafni Yana bir xatolaridan biri javoxir sidiqov
+7   
16 мар 19:53:43
Umirqulov
Marushichdan super harakat ajoyib lattalik. Va hisob o'zgarmasdan qoldi 2-0
+6   
16 мар 20:57:59
Шуржи шахрисабз
Qizilqumga raxmat zo'r o'ynadi. Nasafni kamchiliklarini ko'rsatib berdi.
+6   
16 мар 20:56:06
Ravshan Mamatov
Bu òyin bilan, chempion bulish qiyin Nasafni.
+5   
16 мар 19:34:32
Шухрат Эргашев
Барибир Насафни уйинида мазмун бор... Агар уйини чикса Осиёда хар кандай жамоани енга олади...
+4   
16 мар 20:43:44
@# #@
Abduxoliqovni urniga termaga boshqa xujumchi olish kerak termaga umuman tortmay qopti
+4   
16 мар 19:56:50
Рахматилло Исманов
Навбатдаги туда Андижондаги Бобир аренда аншлаг булади. Мухлислари тасавур киляпман! Андижон-Насаф. Маглубиятга учрамаган икки етакчи тукнашуви!
+3   
16 мар 21:18:19
RADIANT_1
Qanday zo'r imkoniyat bor bu yil. Paxtakor kuchsizlangan, qolgan jamoalar ham Nasafdan bir bosh ustun emas. Ustiga-ustak Nasafda Eng qimmat jamoa bor. Foydalanib qolish kerak bundan. Shu yil Chempion bo'lmasa bilmadim endi.
+3   
16 мар 21:17:52
Жахонгир-9
Евро Лига фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф мурабийлари уйкудан уйгонинглар кизилкумдан амалаб 3 очкони олдек лекин 2 чи таймда Насафи уйини нолга тушиб колди Кизилкумда голи вазиятлар куп булди,шу вазиятларда хисобни тенгаштиргудек булишса улар автобус куйиб олишарди Насаф гол уришига вактиям кучиям йетмасди,жамоани тезрок уйнашга унданглар хозирги замон футболида юриб уйнаб хеч кими ютиб булмайди,уйгонларинг ато кеч булади,Бобури давралар оралигида каердан келган булса уша ека жунатиб юборинглар,упкага ухшаб югуради бла спортчини оегидан ут чакнаб турмайдими,заменадан кейин Насафи хужимларини хафлилиги нолга тушиб кетди,хулос бу галабадан купам хурсанд булмай камчиликлар устида катик бош котиришларинг керак хурматли мурабийлар
Насаф мурабийлари уйкудан уйгонинглар кизилкумдан амалаб 3 очкони олдек лекин 2 чи таймда Насафи уйини нолга тушиб колди Кизилкумда голи вазиятлар куп булди,шу вазиятларда хисобни тенгаштиргудек булишса улар автобус куйиб олишарди Насаф гол уришига вактиям кучиям йетмасди,жамоани тезрок уйнашга унданглар хозирги замон футболида юриб уйнаб хеч кими ютиб булмайди,уйгонларинг ато кеч булади,Бобури давралар оралигида каердан келган булса уша ека жунатиб юборинглар,упкага ухшаб югуради бла спортчини оегидан ут чакнаб турмайдими,заменадан кейин Насафи хужимларини хафлилиги нолга тушиб кетди,хулос бу галабадан купам хурсанд булмай камчиликлар устида катик бош котиришларинг керак хурматли мурабийлар---Хакикатдан хам Бобир хозирда формасини йўқотибди.Ўйин амалиёти Нол
+3   
16 мар 21:09:51
Chelsea vs Nasaf
Sharof Nasafga kerak emas Bobur bilan bitta ketsa ham boʻlardi. Lima Kruz ming marta zoʻr edi.
+3   
16 мар 20:02:14
nasafchempion♡
Murod Rahmadov yaxshi futbolchi bo'lib shakllanibdi
+3   
16 мар 19:54:11
RS
Шухрат Мухаммадиев ва Муроджон Рахматов, зур уйнашяпти, молодцы...
+3   
16 мар 18:18:29
Тўлқин Хайит
Кенжабоевдан бошқа ҳамма сафда. Олға Насаф!
+2   
17 мар 07:00:53
ShaxriKESH
@# #@ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Abduxoliqovni urniga termaga boshqa xujumchi olish kerak termaga umuman tortmay qopti
Термани қуйинг термада энг зўрлари ўйнаши керак, Бобир хозир Насафгаям тортмайди. Қанақиб четда ўйнаб келди бу уйини билан хайронман.
+2   
16 мар 20:59:14
Maruf Murod
Қойил Қизилқум, қизил карточкадан кейинам қаршилик кўрсатти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика