UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  18 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Насаф

Марко Станоевич - 13', Ҳусниддин Алиқулов - 23'

Суперлига. 18-тур

16/09/2021, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 49'

45'
90'
13'  Марко Станоевич
23'  Ҳусниддин Алиқулов
23'  Сухроб Нуруллоев
56'  Ҳусниддин Алиқулов
64'  Ҳусайин Норчаев (Андрия Калудерович)
64'  Баҳром Абдураҳимов (Дониёр Нарзуллаев)
78'  Ойбек Бозоров (Ғолиб Ғайбуллаев)
89'  Сухроб Нуруллоев (Шоҳмалик Комилов)
89'  Марко Станоевич (Абубакрризо Турдалиев)
15'  Элгужа Григалашвили
35'  Мате Ватсадзе (Жамшид Ҳасанов)
49'  Элгужа Григалашвили
75'  Ислом Тухтахўжаев
80'  Жамшид Ҳасанов (Беҳруз Садиллоев)


НАСАФ – ҚИЗИЛҚУМ - 2:1

16 сентябрь 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Дамир Искандеров, Акобирхўжа Шукуруллаев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Алишер Файзиев

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов, 18.Баҳром Абдураҳимов (7.Дониёр Нарзуллаев 64'), 19.Ҳусайн Норчаев (99.Андрия Калудерович 64'), 20.Суҳроб Нуруллоев (50.Шоҳмалик Комилов 89'), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (5.Ғолиб Ғайбуллаев 78'), 88.Марко Станоевич (70.Абубакр Ризо Турдалиев 89'), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 13.Азамат Сойибов, 15.Жўрабек Маннонов, 28.Сардор Садуллаев, 71.Жасур Жумаев.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4. Миржалол Касимов, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ислом Кенжабоев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе (19.Жамшид Ҳасанов 35' (9.Беҳруз Садиллоев 80')), 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.

Захира: 22.Артём Макосин, 14.Файзулло Қамбаров, 18. Жасур Азимов, 25.Азизбек Усмонов, 44.Ҳумоюн Абдуалимов, 71. Тимур Набиев, 92.Владислав Алексин.

Огоҳлантиришлар: Элгужа Григалашвили 15', Ҳусниддин Алиқулов 56'


ЯНГИЛАШ


90+5. Учрашув якунланди. 

90+2. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари меҳмонлар устунлиги остида ўтмоқда. 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

85. Нарзуллаев Калудеровични ажойиб узатма билан таъминлади лекин Андрия вазиятдан фойдалана олмади.

83. "Қизилқум"нинг узоқ давом этган зарбасини Григалашвили зарба билан якунлади аммо ноаниқ. 

80. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан олдинга боришга урунишмоқда. Ўйин темпи юқори эмас. 

69. "Насаф"дан кетма-кет ҳужумлар! Саитовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпни Бозоров яқин масофадан дарвозага йўналтирди. Бу сафар ҳам Нестеров тўп йўлига ғов бўлди!

68. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ойбек Бозоров рақиб жарима майдончасига кириб тўпни узатди аммо ҳужумни якунловчи футболчи топилмади. 

62. ЗАРБА! Акмал Мозговойнинг чамаси 23 метрлардан берган зарбасини Нестеров қайтариб юборди. Ажойиб зарба ва ажойиб сейв!

58. "Насаф"дан ҳужум. Ўнг қанотдан тўп навоийликлар жарима майдончасига узатилди, бироқ бу вазиятда "Насаф" футболчиси зарба бера олмади. 

Фото: "Насаф" клуби матбуот хизмати

52. ЗАРБА! "Насаф" ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан тўп бироз орқароққа - Марко Станоевичга узатди. Унинг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини Нестеров қайтариб юборди. 

Чап қанотдан узатилган тўпни Григалашвили боши билан зарба бериб тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

49. ГОЛ! Элгужа Григалашвили ҳисобни қисқартирди!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишмоқда. 

45+1. Биринчи бўлим якунданди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Ўйин темпи бироз пасайди. 

38. Григалашвилининг кучли зарбаси рикошет ҳолатида майдондан чиқиб кетди.

30. ЗАРБА! Ислом Кенжабоевнинг зарбасини Умиджон Эргашев бартараф этди. 

Фото: "Насаф" клуби матбуот хизмати

28. "Насаф" иккинчи голдан кейин ҳам фаолликни тўхтатмаяпти. 

Бурчакдан узатилган тўпни Алиқулов боши билан Нестеров қўриқлаётган дарвозага киритди. "Қизилқум" дарвозабони мазкур вазиятда тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. 

23. ГОЛ! Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни иккитага оширди! 

21. Яна бир хавфли вазият "Насаф"да. Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Станоевичнинг яна бир берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

15. ГОЛ! "Қизилқум" гол урди. Аммо Григалашвилининг зарбаси унинг боши билан эмас, қўли билан берилди деб топилди. 

Марко Станоевич ўткир бурчакдаги жарима зарбасидан тўппа тўғри дарвоза томон зарба берди ва гол урди. Супер гол!

13. ГОЛ! "Насаф" ҳисобни очди!

11. ЗАРБА! Ҳусайн Норчаевнинг бош билан берган зарбаси гол билан якунланмади. Кейинроқ Насриддиновнинг берган зарбаси рекошет бўлиб майдондан чиқиб кетди. 

10. Икки жамоа мураббийлари ҳам ўз шогирдларини хотиржамликка чақирмоқда. 

8. Энди "Қизилқум" тўп назоратини ўзига олди. Ҳозирча ўйин асосан майдон марказида бўлмоқда.  

2. Ўйинни мезбонлар фаоллик билан бошлашди. Жарима зарбасидан рақиб жарима майдончаси ичига тўп узатилди, аммо вазият хавфли тус олмади. 

Ўйин бошланди! 

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика