UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Ўзбекистон - Испания. Асосий таркибимиз маълум  15 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  3 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  9 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  19 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  2 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  6 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  15 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  7 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5

Суперлига. "Локомотив" бир киши кам бўлиб "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Локомотив" бир киши кам бўлиб "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" учрашуви ниҳоясига етди.

Coca-Cola Суперлига. 21-тур

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

VAR ассистент: Александр Сидоров

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ 1:2 

"Металлург" стадиони

Гол: Дамир Темиров пенальти 41' – Темурхўжа Абдухолиқов пенальти 60', Азизбек Амонов 90+1'

"Металлург": 99. Владимир Вагин, 4.Одилбек Абдумажидов ( 48.Дилшод Раҳматуллаев, 68), 8.Саламат Қуттибоев,  14.Аброр Тошқўзиев (7. Руслан Розиев, 86), 15. Зоҳид Абдуллаев (10.Шаҳзодбек Нурматов, 64), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков,  28.Станислав Андреев, 30.Иброҳим Ибрагимов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов ( 6.Худойшукур Сатторов,  86), 90.Абдураҳмон Абдулҳақов (11.Иван Нагаев,, 86), 98.Дамир Темиров .

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Садриддин Абдуллаев (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 68), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов, 17. Санжар Қодирқулов, 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 27. Ислом Рашидхонов (35. Жавоҳир Илёсов, 41), 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов ( 4. Дилшод Комилов, 90).

Огоҳлантириш: Диёржон Туропов (21).

Четлатиш: Абдумавлон Абдужалилов (36).

Баҳс якунига етди. 

90+5. Дамир Темировнинг жароҳати жиддий кўринади. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда. 

90+2. Гол ВАРда текширилди ва инобатга олинди. 

90+1. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!  Шуҳрат Муҳаммадиевнинг узатмасидан сўнг Азизбек Омонов бош билан гол урди – 1:2!  


90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Локомотив"да алмаштиириш: Диёржон Туропов ўринаг Дилўод Комилов туширилди. 

87. Зарбааа!  Ғуломовнинг ичкарига етказиб берган узатмасидан кейин Махарадзе дарвозани ишғол этишига оз қолди. Вагин тўпни майдона ташқарисина чиқариб юборди. 

87. "Металлург"да 3 та алмаштириш: Фарруҳ Иброҳимов ўрнига Худойшукур Сатторов, Аброр Тошқўзиев ўрнига Руслан Розиев, Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Иван Нагаев тушди. 

83. Фарруҳ Иброҳимовга тиббий ёрдам намойиш қилинмоқда. У ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. 

78. Дамир Темиров ҳужум вақтида дарвозабон Илёсовни туртиб юборди. 

75. Диёржон Туропов рақиб жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо зарба йўллашнинг уддасидан чиқмади. 

73. Зарба!  Аброр Тошқўзиев навбатдаги имкониятни кўкка совурди. 

72. Зарба!  "Металлург" ўйинчиси Дамир Темиров дарвоза ортидаги трибунани кўзлади. 

68. "Металлург"да ўзгариш: Одилбек Абдумажидов ўрнига Дилшод Раҳматуллаев ўйинни давом эттиради.  

68. "Локомотив"да алмаштириш: Садриддин Абдуллаев ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиев ўйинга қўшилди.

67. Одилбек Абдумажидов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этмоқда. 

64. "Металлург"да ўзгариш: Зоҳид Абдуллаев ўрнига Шаҳзод Нурматов туширилди.

60. ГОООООООООООООООЛ!  Темурхўжа Абдухолиқов 11 метрлик нуқтадан пенальтини ижро этиб, ҳисобни тенглаштирди –1:1! 


59. Такрорий лавҳага қараганда, Вагин яққол тўп йўқ жойда Амоновни ушлаб қолган. Қарор кучида қолди. 

57. Вазият узоқ муҳоакамалардан сўнг ВАРда текширилмоқда. 

54. Пенальти!  Бу гал "Металлрг" дарвозаси томон. Владимир Вагиннинг хатоси мезбонларга қимматга тушди.


53. Темурхўжа Абдухолиқов огоҳлантирилди.

50. Дамир Темировнинг Зоҳид Абдуллаев томон берган паси йўлига Ислом Қобилов ғов бўлди.  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

44. Зарба!  Диёржон Туроповдан зарба, аммо у ўйиндан танқари ҳолатда қолган эди.

41. ГООООООООООООООООЛ!  Дамир Темиров пенальти орқали ҳисобни очди – 1:0! 


41. "Локомотив"да ўзгариш: Ислом Рашидхонов ўрнига Жавоҳир Илёсов тушди.

38. Вазият ВАР томонидан текширилди ва қарор ўз кучида қолди. 

36. Пенальти ва қизил карточка!  Зоҳид Абдуллаев бирга-бир ҳолатда дарвозабонни алдаб ўтди, аммо Абдужалилов уни йиқитди ҳамда майдондан четлатилди. 


35. "Темирйўлчилар" бўш қолган ҳудуддан, яхни Андреевнинг қанотидан ҳужум бошлади. Ғуломовнинг ичкарига ҳаволитаб узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

32. Зарба!  Тошқўзиевнинг зарбасини Абдужалилов ушлаб олди. 

29. Зарба!  Азизбек Амонов чалғитувчи ҳаракатларни қўллаган ҳолда, ўнг оёқда зарба йўллади. Вагин ўз ўрнида!

28. "Темирйўлчилар"нинг навбатдаги "корнер"и ҳам муваффақият келтирмади. 

27. "Локо"да бурчак зарбаси. Туроаовнанг узатмасидан кейин Иброҳимов тўпни майдондан чиқарди. 

26. Мезбонларда хавфли вазият юзага келди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат борлиги маълум қилинди.

24. Зарбааа!  Зоҳид Абдуллаев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.  

21. Диёржон Туропов Дамир Темировга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

20. "Локомотив" секин-аста ҳужум томон интилмоқда. Туропов алдамчи ҳаракатлани амалга ошириб, якунда тўпни йўқотди. 

17. Абдухолиқов билан тўқнашиб кетган Фарруҳ Иброҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

15. "Металлург"да яна бурчак зарбаси. Ибрагимовнинг узатмаси Амонов томонидан баратараф этилди. 

14. Мезбонлар кетма-кет 2 марта бурчак тўпига эга бўлишди. Биринчисида Қобилов тўпни майдона ташқарисига териб юборган бўлса, икккинчисида Абдужалилов тўпни узоқлаштираётганда унга нисбатан қўполлик ишлатилди. 

12. Ислом Рашидхонов майдон марказида Иброҳим Ибрагимовга нисбатан қоидани бузди.  

8. "Металлург"нинг режалари амалга ошишида Ғулом Ҳайдар Ғуломов тўғаноқ бўлмоқда. Меҳмонлар сафида ҳозирча Ғуломов энг фаол дейиш мумкин.  

6. Зарбааа!  Темурхўжа Абдухолиқов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди, ноаниқ. 

5. Ўйин юқори темпда давом этмоқда. 

3. Станислав Андреевнинг қанотдан узатган пасига марказдаги Раҳматуллаев ҳамда Қуттбоев ета олишмади. 

1. Баҳсга старт берилди!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика